119-модда. Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш
Зўрлик ишлатиб, қўрқитиб ёки жабрланувчининг ожизлигидан фойдаланиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш —
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
б) такроран, хавфли рецидивист томонидан ёхуд илгари ушбу Кодекснинг
118-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан;
г) ўлдириш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, —
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
а) жабрланувчининг ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган ҳолда;
б) яқин қариндошига нисбатан;
в) оммавий тартибсизликлар қатнашчиси томонидан;
г) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;
д) оғир оқибатларга олиб келган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган ҳаракатлар ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, —
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz