View in Telegram
271-модда. Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда, ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан эгаллаш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан; г) талончилик йўли билан; д) мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб; е) тамагирлик йўли билан; ж) кўп миқдорда содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) ўта хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб; в) босқинчилик йўли билан содир этилган бўлса, — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily