279-модда. Бўйсунмаслик
Бўйсунмаслик, яъни буйруқни бажаришдан очиқдан-очиқ бош тортиш, шунингдек, буйруқни бошқа тарзда қасддан бажармаслик —
икки йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки бир йилгача интизомий қисмга юбориш билан жазоланади.
Ўша қилмиш:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса;
б) оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
@jinoyatkodeksi_uz