View in Telegram
247-модда. Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш Ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, портлатиш қурилмаларини ўғрилик ёки фирибгарлик йўли билан қонунга хилоф равишда эгаллаш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) такроран; б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; в) ўзлаштириш, растрата қилиш ёхуд мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан; г) талончилик; д) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, — беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ўша ҳаракат: а) босқинчилик йўли билан; б) ўта хавфли рецидивист томонидан; в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily