View in Telegram
234-модда. Қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш Била туриб, қонунга хилоф равишда ушлаб туриш, яъни терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан қонуний асосга эга бўлмаган ҳолда шахс эркинлигининг қисқа муддатга чекланиши — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Била туриб, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш ёки ҳибсда сақлаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. @jinoyatkodeksi_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily