.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳
📝Нью-Йорклик бир таксичи ўз саҳифасига қуйидаги воқеани ёзади: Чақирув бўйича айтилган манзилга етиб келиб, сигнал чалдим. Бир неча дақиқа кутиб турдим. Уйдан ҳеч ким чиқмади. Қайта сигнал чалдим. Бу ўша кунги охирги рейсим бўлганлиги учун кетиб юборишни ҳам ўйладим. Лекин, аксинча, негадир машинадан тушдим-да, уй олдига бориб, эшикни тақиллатдим. «Бир дақиқа» — кекса аёлнинг хирилдоқ овози келди. Товушидан оғир бир нарсани полда судраб тортаётганга ўхшади. Бир оз ўтгач эшик очилди. Қаршимда 90 ёшлардаги кекса аёл турарди. Устида читдан тикилган кўйлак, бошида эса кенг шляпа. Худди 1940-йиллардаги киноқаҳрамонлардек. Олдида унча катта бўлмаган чемодан. Ичкаридан уй анчадан бери ҳеч ким яшамаётганга ўхшарди. Барча мебеллар чойшаб билан ўралган. Деворда биронта ҳам соат ёки безак йўқ. Токчаларда эса битта ҳам идиш кўринмасди. Уйнинг бир бурчагида эса ичи тўла сурат ва шиша идишлар бўлган картон қути ётган эди. — Сумкамни машинагача олиб боришга ёрдам беролмайсизми?-кекса аёлнинг илтимоси ҳаёлимни бузди. Чемоданини машинага жойлагач, қайтиб бордим-да аёлнинг қўлидан тутиб, машинамгача секин-аста келиб олишига ёрдамлашдим. Шу арзимас ёрдамим учун қайта-қайта раҳмат айтди. — Бемалол, хоним,-дедим мен. -Шунчаки йўловчиларимга онамга қандай муомала қилишларини ҳоҳласам, шундай муомалада бўламан. — Эҳ, қандай яхши фарзанд экансиз-а,-деб қўйди аёл. Машинага ўтиргач, бормоқчи бўлган манзилини айтди ва қўшиб қўйди: — Шаҳар маркази бўйлаб кетсак бўладими? -Майли-ю, лекин бу қисқа йўл эмас-ку?-жавоб бердим мен. -Шошаётганим йўқ,-деди аёл.-Хосписга кетяпман барибир. (Хоспис — давосиз касалликнинг сўнгги босқичини бошидан кечираётганлар парваришланадиган махсус жой) Ойнадан у аёлга бир қараб қўйдим. Нурли кўзлари ёниб турганди. — Оилам аллақачон кетиб бўлган,-босиқлик билан давом этди аёл.-Врачнинг айтишича, менинг ҳам саноқли кунларим қолган. Кекса хонимнинг бу гапидан кейин таксидаги ҳисоблагични ўчириб қўйдим. — Қаерга десангиз, ўша ерга борамиз! Кейинги 2 соат давомида шаҳар кездик. Йўлда у бир пайтлар лифт ходими бўлиб ишлаган бинони кўрсатди. Кейин эса вафот этган хўжайини билан ёшлигида бирга яшаган туманни айландик. Шунингдек, ҳали ёш қизалоқ пайтлари рақс билан шуғулланган, ҳозир эса мебел омборхонасига айланган жойни кўрсатди. Баъзида бирор бино ёки торкўча қаршисида тўхтатарди-да, ҳеч нарса демасдан ўша жойга тикилиб ҳаёл суриб қоларди. Сўнгра бирданига: — Чарчадим, кетдик,-дерди. Ва ниҳоят, айтилган манзилга етиб келдик. Бу пастаккина, санаторияга ўхшаш бир бино эди. Икки санитар олдимизга келди ва аёлнинг машинадан тушишига кўмаклашишди. Менимча, аёлни кутиб туришган бўлса керак олдиндан. Юкхонани очиб, аёлнинг кичкина чемоданини олдим. Кекса хоним аллақачон ногиронлар аравачасига ўтириб олганди. — Неча пул беришим керак,- сўради аёл ҳамёнини очиб. — Ҳеч қанча,-дедим мен. — Ахир, бу тирикчилингиз-ку?! — Бошқа йўловчилар ҳам кўп. Кейин эса ўйлаб ҳам ўтирмасдан, эгилдим-да, уни бағримга босдим. У ҳам мени қаттиқ қучиб қуйди. — Сен мендек қари аёлга оз бўлса-да хурсандчилик улашдинг,-деди онахон.- Чин юракдан миннатдорман. Унинг қўлини сиқиб қўйдим ва машинамга қайтдим… Орқамдан эса эшик ёпилгани эшитилди. Бу яна бир ҳаёт китобининг ёпилиши эди. Қайтишда бошқа йўловчи олмадим. Бошим оққан томонга ҳайдаб кетавердим. Кун бўйи ўй-ҳаёлларим билан банд бўлдим. Деярли гапирмадим ҳам. Агар ўша аёлга асабийроқ ё бесабрроқ ҳайдовчи учраганда нима бўларди? Ёки бўлмаса, мен ҳам бир-икки сигнал чалиб, жавоб бўлмагач кетиб юборганимда-чи? Сўзим охирида айтмоқчиман-ки, эҳтимол, шу қилган ишимдан кўра муҳимроқ бирор иш қилмагандирман ҳаётимда. Кўпчилигимиз, ҳали буюк ишлар қиламан, деб кутиб яшашга одатланганмиз. Лекин аслида, буюк ишлар ўзимиз кутмаганда вақтда, атрофдагиларга арзимас бўлиб кўринган нарсаларда рўй беради.
Туғганимдан кейин. Эртаси куни мен палатага ётқизишди... Ожиз кичкина оқ халатда бир эркак кириб келди. Кўринишидан қандайдир шифокорга ўхшади... Эркак палатани бир кўздан кечириб, туғруқдаги аёллардан сўради: - Сизнинг палатангиздан, кеча 21.30 да ким туғди? Унинг сўзларидан мен боламга нимадур бўлдими деб юраким оғзимга келганди, тер босди қўрқиб кеттим! Чунки у пайти палатадан фақат мен туғган эдим - Кейин хаяжон билан сўрадим доктор, нимадир бўлдими? - Эркакнинг жавоби палатадаги хаммани шўкга солди... Давомини ўқиш 🙈
Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб нарҳини сўрадик. «1400 жунайҳ» деди. Бир оз нарҳини тушириб беришини илтимос қилдик, «Қаерликсизлар?» деди. «Ўзбекистонлик, Мовароуннарданмиз, Бухорий юртидан» дедик. «Бухорий юртидан экансиз, сизларга 20 фоиз чегирма қилиб берамиз» деди. Бизга ёқиб кетди. «Яна қандай олимлар бўлган?» деб сўради. «Имом Термизий» дедик. «МашаАллоҳ, у киши ҳам сизларданми?» деди бири ишонқирамай. «Ҳа, биздан кўплаб алломалар чиқишган» дедик. «Яна ким?» «Имом Замахшарий» дедик. Сотувчи «МашаАллооооҳ» деди-да, қўллари билан кўзларини ёпди. Панжалари орасидан ёш оқа бошлади. Кейинроқ билдик, у киши Имом Замахшарийнинг ашаддий мухлислари экан. Бир оз суҳбатлашгандан кейин «Сизлардан фойда олмайман. 620 жунайҳга тушган, шуни берсангиз бўлди» деди. Шу пайт орамиздагилардан фақат ўзбеккагина хос бўлган «гап» чиқди: «Шундан икки дона беринг»… Мен уялиб кетдим. «Майли, бераман» деди. Узукни бераётганда ёнда турган кишилардан бирлари «намоз ўқишармикин?» деб қолди. Сотувчи қўлини узатаётганча тўхталиб қолди. «Ҳа, намоз ўқийсизларми?» деди. Савол билан жавоб орасида узилиш пайдо бўлди. Чунки, жавоб айтарли йўқ эди… Бир оз сукутдан кейин «Жумъа намозига чиқиб турамиз» деди кимдир. «Бошқа намозларничи?» деди ҳайрон бўлиб. Зўрғагина «йўқ» дея олдик. Сотувчининг қўли муааллақ туриб қолди. Бироз сукут қилди-да, ачиниш билан «Майли, мен мусулмонман, айтган нарҳимга бераман, аммо сизлар қайтиб Имом Бухорийни тилингизга олманг, ҲАҚҚИНГИЗ ЙЎҚ!» - деди…
Тӯй жуда ҳам даб - даба билан ӯтди. Лекин менга Келинойим ёқмади совуқроқ эди қараши гӯё. Мен тӯйдан сӯнг икки ёшли қизим билан Акамнинг уйида қолдим. Эртаси куни қарасам Қизим йӯқ ӯша куни сӯрамаган одамим қолмади кейин Қидирувга бердим орадан 15 кун ӯтди топилмади. 2 кундан сӯнг Онам ҳам тӯсатдан Ғойиб бӯлди анча Акам билан қидирдик тополмади. Шу тарзда Онам ҳам йуқолди. Бир кун соат кечаси 05:15да ер тӯлага секин мӯралаб қарасам Келинойим...😳😱😱 БУ ДАХШАТ...
Она кеча олиб келган помадасини қизининг қўлида кўриб тутақиб кетди. Чунки ишлатилмаган янги помаданинг учи ерга кўп ишқалангани сабабли эзилиб қолган эди. У шунчалар дарғазаб бўлдики, азбаройи тутаққанидан кўзига ҳеч нима кўринмай, қўлидаги супурги дастаги билан қизини аямасдан савалай бошлади. "Қаерга суркадинг буни?" деган саволига "деворга" деган жавобни олгач, унинг тутаққан ўти керосин сепилган оловдек ловуллаб кетди. Супурги билан савалаб қўли толиққан она супургини улоқтириб, кўксидаги игна тўғноғични ечди. Қизнинг "тавба қилдим, ойижон, энди помадангизни олмайман" деб ялиниб ёлворишига қарамасдан, нонга чекич урган нонвойдек қизнинг қўлига учли игнани санча бошлади. Қонга беланган оппоқ қўл бир паста пома-дадек қизариб кетди. Шундагини аёл қизни уришдан тўхтади. Кўзи жиққа ёшга беланган қиз шилқ этиб ерга йиқилди. Кеч кирди. Толиққан она оёғини базўр судраб хонаси томон юрди. Чироқни ёққанда кўзи девордаги ёзувга тушди. Не кўз билан кўрсинки, деворда қизил рангда: "Ойижон, мен сизни жуда-жуда яхши кўраман – Севаман" деган ёзув бор эди. Фломастер билан помадани фарқига бормаган қизча она помадасини бўёққалам деб ўйлаб, онага бўлган муҳаббатини деворга ёзиш билан изҳор қилган экан. Она эса бундан бехабар. Шунда игна санчган пайтда қиз қўлидан сизган қон каби она кўзидан ёш сизиб чиқди. Чарчоқни унутиб, тезда қизининг хонасига шошди. Бечора қиз юмшоқ каравотига кўтарилишга ҳам кучи етмай ерда ухлаб ётарди. Она қўли бинт билан чандилган қизига қараб ҳўнграб юборди. Эртасига эрталаб қизи ўқийдиган мактабга борди. Қиз бетоблиги учун мактабга келолмаслигини муаллимга билдириб қўймоқчи эди. Қизи ўқийдиган синф эшигини аста қоқди. Киришга изн бўлгач, ичкарига кирди. Синф ўқувчиларга тўлган. Фақат биринчи партада ўтирадиган қизининг ўрни бўш, холос. Она доскага қаради. Доскага катта ҳарфлар билан "ойижон, мен сизни жуда яхши кўраман" деган ёзув ёзилган эди. – Келинг, марҳамат. Раънохон қани? – деди муаллим. – Бироз тоби қочган эди, шунга келолмади. – Шамолладими? Нима деб жавоб беришга ўйланиб қолган она: – Ҳа, шша-мол-лаб қолди, – деди дудуқланиб. – Терлаб турган бола совуқ сув ичгандирда... – Шундай... – деди юзи қизарган она. – Кечаги дарсда "онани яхши кўриш" мавзусида сўзлашган эдик. Ўқувчиларга уй вазифаси топшириб, ҳар бир бола уйга бориб онасига "мен сизни яхши кўраман" деб оғзаки ва ёзма равишда баён қилсин, деган эдик. Қизингиз Раъно вазифасини бажардими? Она жавоб бериш ўрнига юзини ерга қаратди. Бир оздан сўнг ўзини ўнглаб: – Ҳа, бажарди, – деди. – Мен унга ишонаман. Қизингиз ажойиб қиз. Вазифаларни мен ўйлагандан кўра аъло даражада бажаради. Катталар калласига келмаган ажойиб фикрларни ўртага ташлайди... – Қизимнинг партасига ўтирсам майлими? – Бемалол. У қиз ўрнига ўтириб дарсни тинглай бошлади. Тасодифан қўли парта остидаги қоғозларга тегиб кетди. Қоғозлардан бирини олиб ўқиди. Унда "Азиз муаллим, мен онажонимни сиз айтмасингиздан олдин ҳам жуда-жуда яхши кўраман", дейилган эди. Қизининг хатини таниган она бошини янада қўйи эгди. Унсиз йиғлай бошлади. Қилмишига пушаймон бўлди.
Xayrli kech! 🔥OLCHAGUL🔥 hikoyasini bir nafasda toʻliq mutolaa qilmoqchi boʻlganlar uchun skidka hikoya narxi 10.000 soʻm. Umumiy 160 qismdan iborat! Majburiy emas. Istaganlar har kuni kanalda 5 qismdan oʻqib boraveradi! Oʻqimoqchi boʻlganlar sizga karta beriladi toʻlov qilasiz skreenshot tashlaysiz va sizga hikoya toʻliq tugallangan kanal linki beriladi. Murojaat uchun 👉@A_lixan
— Ойи, — Аброр қўлидагиларни стол устига олиб келиб қўяркан, — биламан мен учун қўлингиздан келган ҳаммасини қилдингиз. Ота ўрнида ота, ака ўрнида ака, опа ўрнида опа бўлдингиз. Бир ўзингиз бутун борлиғимни меҳр-муҳаббат билан ўрадингиз. Сиз учун нима қилсам ҳам кам. Лекин ойи илтимос мени ҳам бир марта тингланг. Ҳеч йўқ бир марта қалбимга қулоқ солинг. Ахир мен уни севаман. Ҳаётимни қолган қисмида у ёнимда бўлишини, сизнинг келингиз, фарзандларим онаси бўлишини истайман. — Сени тушунаман ўғлим, — Каромат опа ўғлининг ёнига келди, — лекин сен ҳам мени тушун. Нима қилсам ҳам сени бахтинг, келажакинг учун қиламан. Сабиҳа жуда яхши қиз. Тарбияли, ҳаёли. Қўли гул пазанда. Бичиш-тикишни ҳам эплайди. — Ойи лекин... — Лекин-пекини йўқ, — яхши гап билан ўғлига гап тушунтира олмаган Каромат опанинг қошлари чимирилди, — эртага учрашув, индинга бориб нон синдириб келамиз. — Шу пайтгача гапингизни икки қилмадим. Лекин бу сафар ўз бахтим ва севгим учун курашаман. Тўғри хафа бўларсиз, юзимни ҳам кўргингиз келмас, аммо, кейинчалик бахтли эканлигимни кўриб мен тўғри қилганимни тушунасиз. — Икки дунёда ҳам ўша алвастини келин қилмайман. Эркак кишига кўз сузиб, бошини айлантириб олган суюқ оёқ бу остонамни хатлаб, харом қилишига йўл қўймайман. Агар ўша мегажинни дейдиган бўлсанг, сендек ўғлим йўқ. Берган сутимга рози бўлмайман. Оқ қиламан сени, — Каромат опа жазавага тушгандек баланд овозда тез-тез гапириб ташлади. — Бўлдими? — Аброр ойисидан кўзларини олиб қочганча сўради. — Бўлдими? — унинг бу саволи Каромат опани баттар тутоқтириб юборди, — мен шунча гап гапирсаму, бу кишим кўзларини лўқ қилиб бўлдими дейди? Қандай кунларга қолдим? — кўксига бир уриб йиғлай бошлади, — ўз ўғлим битта суюқоёқни деб юзимга тиқ қарасая. — Ойи... — Ойи дема, ойи дема мени, — Аброрни итариб хонаси томонга кетаркан, — мени сендек ўғлим йўқ. Токи фикрингдан қайтмас экансан, сени ойинг йўқ. Ўлган сени ойинг, — деганча хонасига кириб, эшикни қарсиллатиб ёпди.
— Анора, — эрталабдан ишга кетаётган қизнинг йўлини Аброр тўсди, — яхшимисиз? — Ассалому алайкум, — қиз унга қарамасдан салом бердию, уни айланиб ўтиб йўлини давом қилди. — Анора шошманг, — Аброр унинг ортидан келаркан, — менга ишонишингиз учун нима қилай? — Нимадир қилишга мажбур эмассиз. Мени тинч қўйсангиз бўлди. — Буни иложи йўқ, — Аброр у тенги юраркан, — мен бугун ойим билан сиз ҳақингизда гаплашмоқчиман. Насиб қилса жуфти ҳалолим бўласиз. — Аброр мен ўшандаёқ жавобимни айтганман. Шундай экан, мени тинч қўйинг, — Анора шундай деганча тез-тез юриб кетди. — Мен таслим бўлмайман, — Аброр кечадан бери ўйлаётганларини бугундан қолдирмасдан амалга ошириш қарорини қатъий қилганча ишига кетди.
🌺🌺🌺
— Опа тўғри қилаётганингизга ишончингиз комилми? — Сарагул опаси Каромат опанинг қўлидаги матоларга бир қараб қўйганча сўради, — Аброрнинг кўнглига ҳам бир қўл солиб кўрсангиз бўлармиди? — Эркак киши хотинни яхши ёмонлигини қаердан ҳам биларди? Унга ёқадиганини ўзим танлаб бераман, яшайди шу билан. Шу пайтгача ҳам мени айтганим бўлган, бундан кейин ҳам шундай бўлади. — Кейин афсус қилмасангиз бўлди, — Сарагул бошқа бу мавзуда гапирмади. Опа-сингил иккиси тушлик пайти Каромат опа топган қизникига совчиликка бориб келишди. — Ойи мен келдим, — Аброр ойиси яхши кўрган ширинликни кўтарганча кириб келаркан, — топингчи сизга нима олиб келдим? — Яхши келдингми? — Каромат опа ўзгача хуш кайфиятда ўғлига пешвоз чиқаркан, — сенга хушхабар айтишимни билиб, ширинлик олиб келдингми? — Хушхабар? — Аброр оёқ кийимини ечиб, четга олиб қўяркан, — яна қанақа хушхабар? — Бугун холанг билан совчиликка бордик. Қизни бир кўрсанг эди. Ой деса... — Ойи мен сизга айтга.... — Мен ҳам айтгандим. Мен нима десам шу бўлади. Сабиҳага уйланасан. Ундан бошқасини келин қилмайман.
Сарвар ўзига укол қилиб чиқиб кетаётган ҳамширадан ўзини қийнаётган саволга жавоб олиш учун, уни гапга тутди. — Кечирасиз, сиздан бир нарса сўрасам майлими? — Бемалол, — ҳамшира аёл табассум қилганча, — сизга қандай ёрдам бера олишим мумкин? — Мен беҳуш ётганимда қараган ҳамшира.... — Ҳа уми? У навбатчилигини топшириб уйига кетди. Энди эртага ёки индинга келиши мумкин. — Унинг исмини билсам бўладими? — Сарварнинг ичида қандайдир умид учқуни пайдо бўлаётгандек эди. — Исми Анора. — Анора? — умуман бегона исмни эшитган Сарвар дами чиққан пуфакнинг ҳолига тушди, — раҳмат. — Тузалиб кетинг, — ҳамшира аёл соғлиқ тилаганча чиқиб кетди. — Демак, адашибман? — ўйлади Сарвар, — шунчаки уни соғинганим, жудаям кўргим келгани учун ҳам кўзимга кўрингандек бўлган. Ахир мен ўша пайтда наркоз таъсирида эдим. Ва бундай пайтда кўзимга рўё ҳам кўриниши табиий ҳол. У энди йўқ, — кўзларини юмаркан, — уни олиб қолиш қўлимдан келмади. Севаман дедиму севгим учун бармоғимни ҳам қимирлатиб қўймадим.
🌺🌺🌺
— Ким бор? — Фурқат Наргизанинг қўлидан етаклаганча ҳовлига кириб келаркан, — Ҳалима султон, — ойисини чақирди. — Ҳуууу, — оғилхона томондан овоз келди. — Буёққа қаранг ким келди? — Яна ўша бетайин ўртоқларингни битт..., — Ҳалима опа асабий ғудранганча дарвоза тарафга юриб келаркан, Наргизани кўриши билан жим бўлиб қолди, — ахир бу... — Ҳа ойижоним, меҳрибоним келинингизни олиб келдим, — Фурқат иршайганча хотинининг қўлидан тутиб ойисининг ёнига келаркан, — қани жоним бир ойимга салом қилворингчи. — Ассалому алайкум ойижон, — Наргиза қўлини кўксига қўйиб эгилиб салом бераркан, боягина унутган оғриғини белида ҳис қилди.
- Бой бўласан. - У бойликни нима қиламан? - Кунлар келиб ёшинг улғайганда, аёлинг ва болаларинг билан вақтингни мазза қилиб, ўша пулларни сарфлаб яшайсан.
- Мен ҳозир нима қиляпман? Балиқни тутим. Оилам билан вақтим чоғ ўтади. Ҳаётдан, оиладан завқ олиш учун йиллар ўтишини, умрим кетишини кутмоқчи эмасман.
Ибрат:
Келажакни унутмаган ҳолда, ҳозирги вақтингизнинг гўзаллигидан ҳам бебаҳра қолманг. Хаёлларингизга берилиб, умригизнинг энг ажойиб лаҳзаларини ўтказиб юворишингиз, келажакда бахтли қиламан деган инсонларингизни ўша вақтга бориб топа олмаслигингиз мумкин. Ҳамма нарсани ғанимат билинг. Кўл остингиздаги бор имконият, шахслар билан бахт уйини қуришни ўрганинг.