View in Telegram
📚
Ibratli Hikoyalar
📚
47 Сарвар ўзига укол қилиб чиқиб кетаётган ҳамширадан ўзини қийнаётган саволга жавоб олиш учун, уни гапга тутди. — Кечирасиз, сиздан бир нарса сўрасам майлими? — Бемалол, — ҳамшира аёл табассум қилганча, — сизга қандай ёрдам бера олишим мумкин? — Мен беҳуш ётганимда қараган ҳамшира.... — Ҳа уми? У навбатчилигини топшириб уйига кетди. Энди эртага ёки индинга келиши мумкин. — Унинг исмини билсам бўладими? — Сарварнинг ичида қандайдир умид учқуни пайдо бўлаётгандек эди. — Исми Анора. — Анора? — умуман бегона исмни эшитган Сарвар дами чиққан пуфакнинг ҳолига тушди, — раҳмат. — Тузалиб кетинг, — ҳамшира аёл соғлиқ тилаганча чиқиб кетди. — Демак, адашибман? — ўйлади Сарвар, — шунчаки уни соғинганим, жудаям кўргим келгани учун ҳам кўзимга кўрингандек бўлган. Ахир мен ўша пайтда наркоз таъсирида эдим. Ва бундай пайтда кўзимга рўё ҳам кўриниши табиий ҳол. У энди йўқ, — кўзларини юмаркан, — уни олиб қолиш қўлимдан келмади. Севаман дедиму севгим учун бармоғимни ҳам қимирлатиб қўймадим.
🌺
🌺
🌺
— Ким бор? — Фурқат Наргизанинг қўлидан етаклаганча ҳовлига кириб келаркан, — Ҳалима султон, — ойисини чақирди. — Ҳуууу, — оғилхона томондан овоз келди. — Буёққа қаранг ким келди? — Яна ўша бетайин ўртоқларингни битт..., — Ҳалима опа асабий ғудранганча дарвоза тарафга юриб келаркан, Наргизани кўриши билан жим бўлиб қолди, — ахир бу... — Ҳа ойижоним, меҳрибоним келинингизни олиб келдим, — Фурқат иршайганча хотинининг қўлидан тутиб ойисининг ёнига келаркан, — қани жоним бир ойимга салом қилворингчи. — Ассалому алайкум ойижон, — Наргиза қўлини кўксига қўйиб эгилиб салом бераркан, боягина унутган оғриғини белида ҳис қилди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start