View in Telegram
Икки дўст балиқ овига боришибди. Уларнинг бирини тўрига улкан балиқ илинибди. Уни халтасига солиб, уйга қайтишга шошилибди. - Қаерга отландинг? -деб сўрабди, дўсти. - Уйга, каттагина балиқ тутдим, менга шу етади,- дебди. - Кетма, бунақа балиқлардан кўпини овла. - Уларни нима қиламан? - Сотасан! - Кейинчи? - Пулинг кўпаяди. - Кейинчи? - Банкга қўясан. Ҳисобингдаги пул кўпайиб бораверади. - Кейинчи? - Бой бўласан. - У бойликни нима қиламан? - Кунлар келиб ёшинг улғайганда, аёлинг ва болаларинг билан вақтингни мазза қилиб, ўша пулларни сарфлаб яшайсан. - Мен ҳозир нима қиляпман? Балиқни тутим. Оилам билан вақтим чоғ ўтади. Ҳаётдан, оиладан завқ олиш учун йиллар ўтишини, умрим кетишини кутмоқчи эмасман. Ибрат: Келажакни унутмаган ҳолда, ҳозирги вақтингизнинг гўзаллигидан ҳам бебаҳра қолманг. Хаёлларингизга берилиб, умригизнинг энг ажойиб лаҳзаларини ўтказиб юворишингиз, келажакда бахтли қиламан деган инсонларингизни ўша вақтга бориб топа олмаслигингиз мумкин. Ҳамма нарсани ғанимат билинг. Кўл остингиздаги бор имконият, шахслар билан бахт уйини қуришни ўрганинг.  Канални дустлар билан баҳам кўринг!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily