View in Telegram
45 — Демак, ўқишга топширсан-а? — Нилуфар кўз ёшларини артаркан сўради. — Ҳа насиб қилса албатта, — Шоҳсанам ҳам кўз ёшларини артганча, — энди юра қол, манти ҳам пишиб қолгандир. — Ҳозир уст-бошимни алиштириб чиқай, — Нилуфар кириб кийимини алиштириб чиқди. Дугоналар гоҳ кулишиб, гоҳ йиғлашиб болалалик ва мактаб даврларини эслаб овқатланиб олишди. Биргаликда ошхонани тартибга келтириб бўлишгач, Шоҳсанам нарсаларини йиғиш учун кириб кетди. Нилуфар эса бугунги имтиҳон чарчоқларидан холос бўлиш учун ухлагани ётди. — Қандай ажойиб дугонам бора? — Шоҳсанам бир неча кун олдин Нилуфар билан бориб бозордан олиб келган кийимларини тахлаб сумкага соларкан, — лекин мен уларга лойиқ бўла олмадим. Айниқса..., — бўғзига нимадир тиқилгандек нафас олиши қийинлашди, — Гулим мен ҳали ҳам ўзимни кечира олмаяпман. Менинг аҳмоқлигим сабаб сен хазон бўлдинг. Бу гуноҳимни ювиш учун қайта ҳаётга келиб, умримни охиригача сени рози қилиш учун яшасам ҳам кам. Сени ўша беғуборлигингни соғиндим. Кулгуларинг, ширали овозингни, — кўз ёшлари юзини юва бошлади. 🌺🌺🌺 — Мен келдим, — Аброр уйга кириши билан овоз бердида, хонасига кириб кетди. — Сенга нима бўляпди? — кирар-кирмас ортидан ойиси кириб келди. — Ҳеч нима, — Аброр устдагини ечиб ётоқ устига ташларкан, — чарчадим. Душ қабул қилиб бироз дам олмоқчиман. — Бугун холанг билан... — Ойи сизга кечаям айтгандим, бугун ҳам айтаман. Хотин керак бўлса ўзим топаман. Ўзингизни беҳуда урунтирманг. Чунки ҳали уйланиш ниятим йўқ. — Бекорларни айтибсан, — Каромат опанинг жаҳли чиқа бошлади, — хўп, хўп деб шу ергача келдим. Ҳа демай ўттизга кирасан. — Қирққа кирсам ҳам, — Аброрнинг овози бир тон баландлади, — ўн қиз топсангиз ҳам, минг қиз топсангиз ҳам ўзим истаганимга уйланаман. Бунга ҳеч ким тўсқинлик қила олмайди, — деганча ювиниш хонасига кириб кетди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily