View in Telegram
46 Дилафруз тушкун кайфиятда уйга кириб келаркан, уй хувиллаб ётгандек туюлди. — Қизларни олиб келсам бўларкан, — ҳаёлидан ўтқазди у, — яхшиси овсинимга қўнғироқ қиламан. Муллам ғир этиб олиб келиб ташлаб кетадилар, — деганча телефонини олиб, овсини Манзуранинг рақамини терди. — Ало, — узун гудокдан кейин овсинининг уйқусираган овози эшитилди. — Узр бу яна мен, — Дилафруз хижолат бўлганча гап бошлади, — қизлар яхшими деб сўрамоқчи эдим. — Ҳа яхши, юришибди ўйнаб, — эснаб қўяркан, — қайним яхшимилар? — Аллоҳга шукур яхши. Анча ўзларига келиб қолдилар. Шунга сен боравер деб мени уйга жўнатиб юборгандилар. — Вооой келяпсизми? — Манзура ўзини бироз ҳайрон, бироз хурсанд бўлгандек тутганча, — бунча яхши. Икки овсин иккимиз бир чақчақлашиб дунёни ғийбатини қиларканмизда? — ёйилиб куларкан, эснаб қўйишни унутмади. — Бошқа сафар опажон. Мен ҳозир уйимизга келгандим. Шунга мулла акам уйда бўлсалар қизл.... — Уйизга бордизми? — лабини қийшайтириб қўяркан, — мулла акангиз, — боядан буён телевизор кўриб ўтирган эрига қараб қўйганча, — уйда эмасдиларда. Бўлмаса жон деб жиянларини олиб бориб келардилар. Буни ўзингиз ҳам биласизку, ўргилай. — Ҳа албатта, — Дилафруз оғир юк босгандек ўрнидан тураркан, — унда ҳозир ўзим бораман. Сиз қизларни тайёрлаб тура оласизми? — Албатта, — Манзура кўзларини сузиб қўяркан, — буёғидан хавотир олмай бемалол келаверинг. Мен унгача қизларни тайёрлаб тураман. — Раҳмат опа, — Дилафруз телефонни ўчираркан, биринчи марта ўзини иложсиз, кимсасиз сезди. Ахир шу пайтгача нима деса ҳаммаси бўлиб келганди. Қизлик пайтида дадаси ва акаси, турмушга чиққандан кейин эри. Тўғри улар бир-бирини сева олишмади. Балки Дилафруз севгандир, севар. Буни ўзи ҳам билмайди. Лекин ўртада қандайдир илиқлик бор. Сарвар у нима деса ҳам йўқ демайди, кўнглига қарайди. Дилафруз шуларни ўйлаганча кўчага чиқиб такси тўхтатди. Таксига ўтираркан, манзилни айтдию яна ҳаёллар уммонига ғарқ бўлди. — Нега ёлғон гапирдинг? — хотини телефонни қўйгунча жим турган Рустам ўрнидан тураркан сўради, — шу пайтда аёл боши билан кўчада юрадими? — Дарров ваҳима қилиб ташламанг, — бурнини жийириб гапираркан, — бола уникими, келиб ўзи олиб кетсин. — Манзур.... — Сиз чарчагансиз, дамингизни олаверинг. Овсинимни ўзим кузатиб қўяман, — Манзура жилмайганча чиқиб кетди.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily