#Бахт_табассуми Н:1
Мана мен ёқтирган оппоқ қиш фасли кириб келди,онажон . "Нега айнан шу фасл?",-деса ҳаёлимга мурғак ва беғубор болалаларни пок қаблари келаверади . Негаки,баъзи "қорли" қалблар икки оғиз ширин сўзга эриб,буткул эриб йўқолади,айримлари эса қаҳратон қишнинг совуқ ва асл нигоҳига рўбаро бўлавериб,"қорли" қалбларини мудом қордай совуқ ва оқ сақлашга урунадилар . Менинг ҳам қалбим совуқ ва қордай оппоқ,балким ,онажон, сиз билан энг ширин ва қисқа болалик хотираларим шу фаслда бўлгани учундир,билмам . Йиғламадим,шунчаки бу кўзларим такрор "сотқинлик" қиляпти . Эсингиздами,"мунчоқ кўзли қизим,сен йиғласанг менинг қалбим оғрийди",- деганингиз . Ҳаракат қиляпман онажон,сизнинг қалбингизни оғритмасликка,на қилай бўлмаяпти,хаттоки тушларимда ҳам сизни кўрмаяпман . Кўзларим ҳар тун уйқу учун эмас ,бир бора сизнинг сиймойингизни кўришни истаяпти,сизни қаттиқ соғиндим-беҳол юзимдан шашқатор ёшлар оқиб,қўлларим томонидан сидирилган ҳолда, табассум орқали нафақат соғинчимни ,балки дардларимни ҳам беркитдим . Кейин дарҳол доимий ишим бўлган онамни ягона суратини ёстиғим тагига беркитдимда,тонг саҳарлаб,ҳовли супуришга киришиб кетдим . Бу уч қаватли уйни ишларини битириб,нонушта учун қолганларни уйғотиш учун 2 қаватга кўтарилдим . Онам вафотидан кейин,келинойим ва тоғамни қўлида ўсдим,уларнинг икки қиз ва бир ўгли бор.
- Нозанин турсангчи,одам ҳам шунақа ухлайдими,ялмоғизларни йўлда супургисини тортволиб,уйқучилик бўйича чемпионатда "Нобел" олдинг!Тур-эй-мингта сўзларни гапирдим-у,бу орасидан бир донасини эшитдими йўқми,даргумол . Шартта кўрпасини тортволиб,қитиқлашга тушиб кетдим,ўзингдан кўр,алвастижон.
- Сорааааа,бўлди турдииим,қитиқлашни бас қил-тўзғиган сочларини ортга олган ҳолда,кўзларини юмганча ювиниш хонасига кириб кетди . Оилада Меҳрангиз опам ва келинойимдан бошқа ҳамма учун яхшиман,аммо улар учун эмас.
-Уҳ,Бисмиллоҳ-ичимда шундай деганча Меҳрангиз опамни хонасига бордим.
- Машойиқларни айтишига қараганда:"Эрта турган кишини худо ўнглар ишини",-дедимда ойнали жавоннинг олдига ўтирволдм.
-Йўқол,хонамдан!Турқингни ҳам кўргим келмаяпти-шундай дейиши биланоқ,,мен томон ёстиқ самалёт мисол учиб келди.
-Оо,турқ мавзусига ҳам чўтки машойиқларни гапи... -бор дейишга улгурмадим,Яна бир ёстиқ учди.
-Хонадан йўқоол,ухламоқчиман
Шарртта ҳаёлимга зўр нарса келди.
-ТУУР,ЎРНИНГДАН,МEҲРАНГИЗ дейди келинойим . Ўрнидан сапчиб турди,мен эса газни мингга босиб югурдим . Рауф укам бирам яхшида,ўзи эрта туриб,нонуштага чиқади . Пастда тоғамдан бошқа ҳамма ўтирибди,тоғам чет элда йиғилиш ўтказиш учун кетган.
-Ойи,мановингизни звуки кўтарилиб қобди,менга ўзича бақиряпти- нонушта тугагач,дастурхонни йиғштираётганимда,қизи дийдиёсини бошлади.
-Шундайми-келинойим менга ўқрайиб қаради.
-Йўқ,келинойи-табассум қилганча дедим
-Мен сенга қачондан бери келинойи булиб қолдим-менга бошдан оёқ тикилди
-Кечирасиз,хоним-кайфиятим наскимга тушиб кетди
-Текинтамоқ,турган битганинг қулку сани-Меҳрангиз идиштавоқларни ошхонага олиб бораётганимда,орқамдан овозини кўтарганча,айтди.