#Magʻrur_saltanat
— Салтанатга қайтамизми?, — Асад менга ғамгин боқди, — Сени бекор шу ерга олиб келибман.
— Асад, йиқилиб тушсин деб олиб келмадинг-ку, — уни овутгандек бўлдим, — Ҳаммаси жойида, мен яхшиман.
Азфар турган жойидан жилмай бизни жимгина тинглаб турар экан, қовуштириб олган қўлларини кенг ёзиб деди:
— Уни салтанатга олиб бориб, биз яна бу ерга қайтишимиз керак.
— Хўп, ака, — Асад шартта шартига кўнди, — Зулфия, ўзинг юра оласанми?
— Албатта, — оёқларимни пастга туширдим, — Мен...
— Агар юрмасанг акам сени кўтариб олиб кетади.
Ҳозир шу нарсанинг кераги йўқ. Ёки керакмикан? Оёғимни ерга қўйгандим, бошим айланиб, кўзим юмиб кетди-ю, жойимга ўтириб қолдим.
— Мен яхшиман!, — дедим менга шошилиб яқинлашаётган йигитларга, — Шунчаки, бироз бошим айланиб кетди...
— Тушунарли, — Азфар ярим йўлда қотган укасидан ўтиб, ётоқни айланиб ўтди ва менга қўл чўзди, — Ўзинг кетолмайсан.
О, у мени яна сенлаяпти. Бу нимадандир дарак беради.
Жимгина кўниб унинг қўлини қабул қилдим, у бир ҳаракат қилиб мени кўтарди. Асад чиқиш эшигини очиб берди-ю, юзида кулгу ўйнаб турарди.
— Оғир эмасманми?, — кулгим келиб юзимни кўксига яшириб олдим.
Менга нима бало бўляпти?!
— Йўқ. Қайтага яна беш олти кило баданингг қўшишинг керак, — деди у лифтга қараб кетаркан, — Буни аввал ҳам айтгандим.
— Нима?
У гапирилиши керак бўлмаган нарсани айтиб қўйгандек бироз сукут сақлаб томоқ қирди. Асад бу вақти лифтга чиқишимиз билан биринчи қават тугмасини босди.
— Бир қизга айтгандим. У ҳам шу ҳақида кўп ўйларди, — ҳар қаерга қарасам ҳам менг қарамай.
— Сиз севган қизми?
Лабини қимтиб турган Асадга суҳбатимиз жуда қизиқдек туйилаётган бўлса керак, орада қиқирлаб қоляпти.
— Ўша!, — деди Азфар совуқ тарзда.
— Ҳмм, — жаҳл қилиб юзимни бурдим.
Нега асабийлашаман, ўша қиз ўзим бўлишим мумкин-ку. Гарчи, ҳеч вақони тушунмаётган ва эслолмаётган бўлсам ҳам қувониб кетдим. Бир вақтлар мени севган одам айнан шу мағрур ва совуқ Азфар бўлиши ажабланарли эди.
Мен бу йигитнинг севгисига лойиқ бўлиш учун нима каромат кўрсатган эканман, ҳайронман.