View in Telegram
#Бахт_табассуми Ахир-қиз яна мен ҳақимда гап бошламоқчи бўлганди, Рафет уни шартта қучиб олди ва эшитиларли даражада -Кел,шуни бир муҳтож қиз учун ёрдам деб қўяйлик-Рафет сўнгги сўзларини айтиб бўлгандан кейин хонага мен кириб келдим . Энди висолга етган оққушларга бир оғиз сўз демадим . Мени кўриб ,заррача бўлса-да бир туки ўзгармаган Рафет,қизни секин қўйиб юборди . Иккисининг ҳам нигоҳи менга қаратилди. --Эшитганинг айни муддао бўлибди,ортиқ ёлғон гапиришни истамайман!Таниш,бу менинг рафиқам Ҳуснида Арслонова-тамом бўлдим,қалбимнинг сингган парчаларини ўзи йиғган инсоним қайта йиғилмас даражада парчалаб ташлади . Бу инсон Рафет бўлишини 10 ухласам ҳам 11 чи тушимда ҳам бундай бўлади деб ўйламагандим . Қалбим ота-онам вафотидан кейинги аччиқ инсонни ич-ичидан емирадиган,оний лаҳзага бўлсада туш бўлиб қолишни истайдиган бу туйғуни яна такрор тортди . Ичимдаги бор "уммон"ни қалбимга кўмган ҳолда,бир-бирини қўлини тутиб турган икки кабутарга бахт тиладим . Қалбим бутун бир коинот эшитиларли даража уввос солди-ю,ёнимдаги менинг бахт табассумим сабабчисига зиғирча бир товуш бермади . Қандай ачинарли аҳволда қолганим ёлғиз Аллоҳ ва ўзимга аён. Ҳозир Ўша кундан бери қалбимга минг нафрат,алам жамики энг аччиқ туйғуларни у учун экишга танамдаги барча ҳужайларим билан ҳаракат қилдим . Бесамар,унга бўлган на нафрат,на алам,на умидсизлик ҳисини бир бор туймадим . Мен фақат унга бўлган фақат ва фақат соғинчни ширин дамларим соғинчини,хафа бўлганимда мени юпатадиган икки оғиз ширин сўзини,айнан мен учун ҳар кун кўтариб келадиган лилия гулларини такрор олишни,менга такрор гитара чалишни ўргатишини,ҳар кулганимда мендаги "чуқурча"ларга узоқ термулишини,мен унинг бир жуфт узун ва қайрилма киприклари ҳимоялаб турган мовий кўзларида ўз аксимни томоша қилишни,мен ёқтирган қаҳваҳонада соатлаб китоб ўқиб,уни муҳокама қилишни,менинг табассумни кўриш учун қилаётган ҳар бир атом заррасича бўлган жамики ҳисларни туйдим . Бир бор бўлса-да,уни қайтишига бўлган умидимни узмадим . Худбин дейишингиз мумкин,ҳа мени ҳаттоки бир оддий қиз сифатида кўрмаган инсонимни телбаларча севдим,севаяпман ва сўнгги нафасимга қадар севаман..
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily