View in Telegram
* * * Лифт биринчи қаватда очилиши билан Азфар иккита ишчисига парво бермай, биз кирган эшикдан қайтиб олиб чиқди. Шунда пайқадим бу ерга кирадиган катта эшик иккита эди. Асад орада битта эшикдан одамлар оламига чиқиш мумкинлиги, биттасидан эса Мағрур салтанатга йўл борлигини айтганди. Персонал бу ҳақида билса, демак, улар ҳам оддий одам бўлмасди, шунда тўғрими? Азфар мени то отларга қўшилган шохона аравага олиб боргунча бир сўз демади. Ундан сўнг ҳам жим кетди. Мен бир томонда, ака-укалар бир томонда эди, кейин иккисидан жой етмагандан Асад мен томонга ўтиб олди. — Зулфия, сен мени укангдек кўрасанми?, — деди бир маҳал Асад йўлдан зерикибми менга гапга тутиб, — Ё ундан ҳам яқинроқми? — Сен менга укадек гапсан, — бизга зимдан қараб турган акасидан кўз уздим, — Нега бирдан бундай нарса сўраб қолдинг? — Қайдам, севги ёш аҳамиятли бўлмайди деб ўйлардим, — у ҳудди афсус билан хомуш тортди, — Эҳтимол, сен Мағрур салтанатда малика бўлишингни истагандирман. Бўлди, Асад, энди ёлғонларингга чув тушмайман. Нима учун ҳадеб у ёқдан бу ёққа олиб бориб айлантириб юрганингни қисман англаб қолдим, энди ноғорангга ўйнамайман, ярамас болакай! — Билсанг, агар мен аслида “Оташ салтанат” данман, — дедим секингина. — Нима қилибди?, — у киприк қоқди, — Сув ва олов. Мукаммал жуфтлик. — Асад ҳозир ҳазилнинг вақти эмас, — деди Азфар жаҳл билан, — Жим кет. — Эй, сиз, жим туринг!, — Асад акасига қўл силтади, — Мен у билан ўта муҳим масалада гаплашяпман. Қара, нега оташ ва муз бирга бўлолмайди биласанми? Мен Асад ажабланиб тикилиб турдим. Бу кундек равшан эди, ахир. Шуни ўйлаш мумкинми? Агар Азфар ва мен бир биримизни севган тақдиримизга нега ажралганимизни, ҳатто, тахмин қила оламан. — Муз оташда эриб кетади, — дедим, — Ёки... — Ёки сув оловни сўндиради. Булар илмий назариялар!, — у кўз сузди. — Булар исботланган фактлар, Асад. Ҳатто, ҳозир ҳам синаб кўрса бўлади... — Яхши унда синаймиз!, — Асад бирдан қўлини силкитган эди менга сув сачради, — Бошла. — Бу нимаси?, — ундан узоқлашаман деб эшикка тиралиб қолдим, — Қаердан сув келди? — Мендан, — деди Асад, — Эдим қурсин сен ҳали бу ҳақида билмайсан-а? У қўлини яна айланасига силкитганида оёғим тагида сув пайдо бўлди. Ортимга тисарила тисарила эшикни очиб юбордим, — Йўқ! Азфар мени қўлимдан тортиб ушлаб қолди-да, эшикни ёпгач жаҳл билан бақирди: — Асад! Бас қил! — Яхши, — деди Асад шасшти қайтиб, — Бу ерни у иситиши керак. Бўл, Зулфия. — Ким, менми?, — унга жиннини кўргандек тикилдим, — Нима қилишим керак мен?! — Олов!, — у яна кўзини сузди, — Сен оташ салтанат вакиласисан, шунинг учун бу ерда бироз иссиқлик пайдо қилсанг, сув парланиб кетади. — Асад!, — Азфар жиддий тарзда деди, — Қайтараман, ҳозироқ бас қилмасанг, мендан яхшилик кутма!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily