View in Telegram
𝐇𝐮𝐬𝐡𝐛𝐨̃𝐲 𝐳𝐚𝐧𝐣𝐚𝐛𝐢𝐥
💍
#Бахт_табассуми Ўтмиш Мактаб томон шошиб кетаётгандим,эрталаб келинойим буюрган ишларни қиламан деб кеч қолиб кетдим . Рўпарамда менга қараб турган итни кўриб юрагим товонимга тушиб кетди,олдидан секин ўтмоқчи эдим,бўлмади менга қараб ҳуришни бошлади. Орқа олдимга қарамай қочаётганимда тошга қоқилиб кетиб , гурс этиб йиқилдим. Шарманда ,итни орқамдан келяпти деб ўйлаб увиллаб йиғлаб юбордим. --Сен бугунлар турмайсанов-кимнингдир нотаниш овозини эшитиб,ялт этиб қарадим . Узун бўй,кенг елкали юзига ниқоб ва қоп-қора кепка кийиб олган йигитни кўрдим. --Мени эшитяпсанми?Ҳой-қўлини кўзимнинг олдига бориб бир икки силкитди . Мен уни рентгендан ўтказиб , тикилиб қолибман . Дарҳол ортимга қарадим , ит тугул одам ҳам йўқ,ҳовурим бироз босилди. --Мен,мен итдан қочаётган эдим-унинг саволумус нигоҳига жавоб бердим. --Лекин бу ерда сен ва мендан бошқа ҳеч бир зот йўқ-ку-устимдан кулганча гапирди. --Кел,қўлингни бер мени турғазишимни кутиб ўтирган кўринасан-мен томон оппоқ узун қўлларин чўзди , лаб учида жилмайганча. --Дамингни ол-мен томон чўзган қўлига аямай урдимда , ўрнимдан туришга ҳаракат қилдим. Оёғим тошга урилиб қонабди , оқсоқланганча уни хақоратлаб юришда давом этдим. --Ҳой,бу нима қилганинг-мени шартта билагимдан тортиб, кўчанинг бир четидаги стулга ўтқиздириб қўйди . Мени қанча типирчилашимга қарамай,оёғимга кистасидан рўмолчасини олиб, боғлаб қўйди . Боғлаб бўлгунига қадар ундаги узун ва қайрилма киприклар ҳимоялаб турган мовий кўзлар тикилиб қолдим. Ниқоби ҳам кепкаси ҳам унинг бу чиройини яшира олмаган. Кўзим ёнида қўл қирсиллатилгандан кейин,ҳаёлларим тумандай тарқаб кетди. --Бунча ҳаёлпараст қизсан --Ҳечамда,мен шунчаки манзарани томоша қилаётгандим-рост бўлсада,тан олгим келмади. --Мени юзимдаги манзара чиройлимикан?-бир қошини учириб қўйди . Гапидан кейин,қарши фикр тополмай бироз жимиб қолди. --Ёрдаминг учун раҳмат, энди эса кетишим керак,йўлингдан қолма йигитча-уни катталигини билсамда,бироз асабига тегишни хохладим. --Сени мактаб ўқувчилигинг тайинку,мен эса мактабни битирганимга 4 йил бўлди,мисс қўрқоқ! синфдошинг эмасман,мени сенлама,сенлаганларни ёмон кўраман, энди эса хайр-кепкасини бостирганча кета бошлади. --Айни муддао,бутунлай мени ёмон кўриб ўтиб кет-унга эшитиларли даражада баланд гапириб, боғлаб қўйган рўмолчасига бир қараб,мактабга шошганча кетдим.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start