Ўшандан кейин мен Рафетни қайтиб ҳеч қачон кўрмадим . Лекин ҳар мусиқа мактабига борганимда у билан боғлиқ хотиралар мени адо қилади,кўзларимдан ўзим истамасамда ёшлар қуйилишни бошлайди . Тунги клубдаги учрашувимиз мен учун кутилмаган совға бўлди . Ўша вақтда унинг мовий кўзларига термулиб, беш йиллик соғинчим оз бўлсада ариди,аммо унинг сўнгги сўзлари ёдимга тушиб ҳаммаси сароб эканлигини англадим . Тонггача у билан тушган суратимиз ва онамни суратига термулганча,кўз ёшларга ғарқ бўлиб ўтирдим . Эрталаб кўзларим кўп йиғлайверганимдан ва уйқисизлигимдан қизариб кетибди,лабларим ҳар доим йиғлаганимда янада қип-қизил тусга киради,баъзан кўзларимда умуман йиғлаганим сезилмайди,аммо лабим жуда қизариб,лаб бўёғи қўйганга ўхшаб туради .
Шошганча университетга бордим . Худди мактабим каби университетда ҳам ёлғиз юраман,Нозанин билан бир курсда ўқийман.
--Оҳҳо,"чиройли " қизимизнинг юзидан ҳуснбузар чиқдими ё ўтган сафар айтган гапимдан қўрқиб,учуқми?-эрталаб йиғлаганим юзимга маска тақиб олганимга ишора қилиб танноз Гўзал гапира кетди.
--Чиройли эканинмни тан олганингдан хурсандман,бу сен айтган чиройимга кўз тегмаслиги учун тақилган,Хунугим-шу гапни айтишим Гўзал асабийлаша бошлади,аммо домла кириб қолгани учун менга олақараш қилганча ёнимдан туртиб ўтиб кетди.
--Сора,менга дафтаризни бериб туринг,марузани ёзиб олай,қолиб кетдим-Аран мен билан мулоқат қилиш илинжида,ўзи ҳеч қачон ёзмайдиган,қизларга пулга ёздирадиган лекция дафтаримни сўради,ўтган сафар буни нима қиласиз,барибир ёзмайсизку деганимда "Мен учун нафақат сизнинг ёзувингиз сизники бўлган ҳар бир зарра мен учун жуда қадрли ва аҳамиятли" шундай жавоб берганди . У менга севишини айтмаган,зероким мен буни аллақачон англаб бўлганман ва бунга рўй ҳуш бермасликка ичимдаги ўзим англамас туйғу ҳаракат қиларди.
--Йўқ,бошқа қизлардан олинг-унга умид беришдан қўрқаман.
--Сора,ўтган сафар айтган гапим учунми,бу сафар ёзганимни сизга кўрсатаман-бой хонадоннинг ягона меросхўри Аранни ҳеч ким бундай сўзларни мендай бир етим қизга айтишига ишонмаса керак . Мен эса у томон талпинган бу юрагимни Аран учун талпинишини истамасдим,истаймайман ҳам . Унга дафтаримни бериб,институт биноси томон ҳаракатландим . Юрагим негадир чиқиш эшиги томон талпинмоқда,ўз-ўзидан тез уряпти югурмасамда . Бекорга эмас экан.