View in Telegram
𝐇𝐮𝐬𝐡𝐛𝐨̃𝐲 𝐳𝐚𝐧𝐣𝐚𝐛𝐢𝐥
💍
Кунларим шу зайлда Рафет билан қувончга тўлиб ўтмоқда . Бугун туғилган куним 1- декабрь ўзим севган қиш фаслида туғилганман,тоғамникига келганимдан бери ҳеч бир туғилган куним на эсланади,на нишонланади . Тоғамнинг қоган фарзандларини туғилган кунини синфдошлари билан катта қилиб қиберганда,юрагим симиллаб оғрийди,ҳаттоки мен бир табрикка ҳам арзимайманми деб . Бугун ҳам худди шундай бўлади деб ўйланганча,мусиқа мактабига бордим. Кўрган манзарамдан оғзим очилиб қолди . Синф хонага киришим билан Рафет мен томон панқилдоқни отди,ҳамма жой безалган,декорацияни Рафет қилгани аниқ,биронта пушти безак кўрмадим,асосий урғуни яшил ва сариқ рангга берибди ,мен қайси рангни ёқтиришим ё ёқтирмаслигимни билиши рости мени ҳайрон қолдирди,ҳаттоки менинг қаримдошларим билмаган туғилган кунимни ҳам билиши мени ҳайратга солди . Ҳамма бирин-кетин илиқ табриклар айтиб,совғаларини беришди. --Кўзингни юм-Рафет энг сўнггида ёнимга келиб майин жилмайиб деди . Кўзларимни оҳисталик билан юмдим,қўлимга каттароқ нимадирни тутқазди,атрофда қарсаклар чалинди . Кўзларимни очсам,бу гитара экан . Йиғлаб юбордим. --Иии,нима булди,Биби ёқмадими,мен шунчаки бир орзуйингни ҳақиқатга айлантирмоқчидим-менга ҳавотирланганча гапираётган Рафетни кўриб,бу табассум кўз ёшлари эканини айтдим . Ҳамма янги гитарамда бир қўшиқ куйлаб беришимни сўради . Рози булиб,оҳиста кўзларимни юмганча қўшиқ куйладим . Кўзларимни очганда ҳамманинг нигоҳи менда,айниқса Рафет менга мовий кўзлари билан ажиб тикилиб турибди . Рости,юзларим қизариб кетди,ўз ўзидан исиб кетдим,ташқари жуда совуқ бўлишига қарамай. --Биби,шошмай тур-туғилган куним тугагач,энди ҳамманинг ортидан чиқиб кетаётганимда ,Рафет мени тўхтатди. --Хўш-унга нима дейсиз дегандек қарадим. --Бу сенга ярашади деган умиддаман-сочимни бир чеккаси мен яхши кўрган Лилия гулинг турли рангли тошлардан ясалган кичик тўқноғичини тақиб қўйди . Жудаям қувониб кетдим,бу менинг энг севган гулим. --Раҳмат ҳаммаси учун-бирдан уни қучиб олдим,бироздан сўнг қилган ишим учун қизарганча ундан узоқлашдим. --Ишонавер,сен бундан кўпига арзийсан Бибийим-у менга мовий кўзлари ва юзидаги кулса билинар даражадаги кулгичлари билан менга унитиб бўлмас даражада жилмайди . Мен ҳам илк бора бахтдан табассум қилдим. Бу кунисига мусиқа мактабига борганимда,ёнида 5 та қора қиммат иномаркалар ва беш ўнта қоп-қора кийинган барзангилар турарди . Ҳайрон қолиб,синф хонага кирдим . Рафет ва ёнида бир чиройли кўринишидан бой хонадоннинг қизи баланд овозда суҳбат қурарди . Ўзимнинг исмимни эшитиб,суҳбатга эътибор қаратдим. --Нега ундай дейсан,Ҳуснида?-Рафет қизга бирор нарсани исботламоқчидек гапирарди. --Мен кўрдим иккингизни,сиз уни севасиз-юрагим отилиб кетгудай бўлди,қизнинг гапидан. --Сен янглишдинг,у шунчаки бир етим қиз . Мени биласанку фақат ўзимга мос инсонни яъни сени севаман,қаердаги ғирт етим ва тарбия топмаган қизни эмас.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start