YURIST MASLAHATI

Channel
Logo of the Telegram channel YURIST MASLAHATI
@yuristlar_maslahatiPromote
361.13K
subscribers
Мурожаат учун: @yuristgamurojaat Фаолиятимиз 2021 йилда Адлия вазирлиги томонидан эътироф этилган. Канал № 0003337171-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кредит муддатидан олдин ёпилса суғурта пули қайтариладими ?

👉
@yuristlar_maslahati
ЙПХ ходими жаримадан қарзингиз бўлса автомобилингизни жарима майдончасига олиб кириб қўйишга хақлими?

Бугунги кунда кўпчиликни шу савол ўйлантирмоқда шу масалага атрофлича тўхталаман.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига асосан Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади. Деб белгиланган.

Яъни бу ерда сизнинг автомобилингизни жарима майдонига олиб кириш учун 2 та асос бўлиши керак.

1. Сизга жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жаримани тўланмаган бўлишингиз керак.
(жаримани тўлашнинг 60 кунлик муддати ўтмаган бўлса ҳам олиб кира олмайди )

2. Транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлиши керак.

❗️ Яъни ЙПХ ходими оғзаки гап билан сизни қарзингиз бор экан автомобилингизни жарима майдончасига олиб кирамиз дея олмайди. Қачонки қўлида ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмаси бўлсагина автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши мумкин.

Қўлида қарори бўлмаса автомобилингизни жарима майдонига олиб киришига йўл қўйманг. Жарима майдонига олиб кириш тўғрисидаги рахбарнинг ёзма кўрсатмасини талаб қилинг.

❗️ Рахбарнинг ёзма кўрсатмасисиз автомобилингизни жарима майдонига олиб кириши ноқонуний.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
7218608.pdf
1.1 MB
Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида педагог ходимлар иш фаолиятининг вақт меъёрлари тасдиқланди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг қарори, 12.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3572

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Қуёш панеллари импортига навбатдаги тақиқ киритилмоқда

Фармон билан 2025 йил 1 январдан бошлаб BNEF Tier-1 рўйхатига кирмаган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган қуёш панеллари, инверторлар ва электр энергиясини сақлаш тизимларини импорт қилиш тақиқланади.

Албатта. фармон очиқ эълон қилинмагани учун тадбиркорлар бу ҳақда бехабар. Балки Энергетика вазирлигига апоқ чапоқларга аллақачон бу тақиқ ҳақида айтилгандир (балки тақиқ ташаббуси ўшаларнинг ўзидан ёки панел ишлаб чиқаришни бошлаган гонконглик инвесторлардан чиққандир).

Энди ўзингизга тасаввур қилинг, тадбиркорлар панелларни импорт қилишда, янги шартномаларни имзолашда, пул ўтказишда давом этишмоқда. Уларга 1 январь куни Божхонада нима дейишади? Бўлди, Шонли Энергетиклардан янги тақиқ чиқди, опкелган панелларинга, инверторларингга, тўлаган бўлсанг, пулингга куйдинг дейишадими?

Бу қанақадир янги абсурд? Навбатдаги ўзбилармончилик ҳақида қачон эълон қилишмоқчи? Бу навбатдаги тақиқ қонун талаблари бўйича Адлия вазирлиги, Савдо саноат палатаси, Рақобат қўмитаси билан келишилганми?

Ҳар эҳтимолга қарши, BNEF Tier-1 рўйхати билан бу ерда танишишингиз мумкин, шонли энергетиклар сайтидан топа олмайсиз.
Манба

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Тарафлардан бири ўзининг талаблари ёки эътирозларига асос қилиб олган фактларни бошқа тараф томонидан тан олиниши биринчи тарафни бу фактлар исботини давом эттириш заруриятидан озод қилади.

ФПК 81-модда 2-қ

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
7217270.pdf
964.7 KB
Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2024 йил 24 октябрдаги 118-сон буйруғи билан "Ўзбекистон Республикаси муҳим ахборот иифратузилмаси объектларини топифалаш ва уларнинг
ягона ресстрини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Бизнес_солиқ
YATT qanday xisobotlarni topshiradi?

Men yakka tartibdagi tadbirkorman, bir o‘zim ishlayman. Mening daromadim 100 mln so'mdan oshdi. Qaysi hisobotlarni topshirishim kerak?

Yakka tartibdagi tadbirkorning daromadi 100 mln so'mdan oshsa, u qat'iy belgilangan miqdordagi daromad solig'ini to'lashdan aylanmadan olinadigan soliq to'lashga o'tadi:
▫️umumbelgilangan stavka - 4%;
▫️
elektron tijorat uchun - 2%;
▫️
5-toifa tumanlardagi yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun - 1%.

Bu holda har oyning 15-sanasiga qadar soliq to'lovchining shaxsiy kabineti orqali aylanmadan olinadigan soliq bo'yicha hisobot topshirishi kerak.

Agar yakka tartibdagi tadbirkorning yollanma xodimlari bo'lmasa, JSHODS bo'yicha hisobot topshirish shart emas.

Yakka tartibdagi tadbirkor har oyning 15-sanasidan kechiktirmay o‘zi uchun 38-kod bo‘yicha ijtimoiy soliqni shaxsiy kabinet yoki Soliq mobil ilovasi orqali to‘laydi.

Agar yakka tartibdagi tadbirkorning yollanma xodimlari bo‘lsa, u har oyning 15-sanasidan kechiktirmay jismoniy shaxslardan olinadigan daromad solig‘i va ijtimoiy soliq bo‘yicha hisobotni topshirishi hamda ular uchun 46-kod bo‘yicha daromad solig‘i va 38-kod bo‘yicha ijtimoiy soliqni to‘lashi kerak.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Кадастр агентлиги рахбаряти томонидан Сирдарёда сайёр қабул бўлади

Агентликнинг хабар беришича, Сирдарё вилояти аҳолиси учун жорий йилнинг 18-ноябрь куни Сирдарё вилояти Боёвут тумани Фарҳод МФЙ Фитрат кўчаси 14-уй Маданият саройи биноси.
Бошланиш вақти соат 14:00 да. ☎️ Мурожаат учун телефон: (67) 225-41-64

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

👉 @yuristlar_maslahati 👈
7217159.pdf
1.4 MB
Суғурта хизматларини электрон шаклда кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 11.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3571

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
#Кадровик
Ассалому алайкум, мен яқинда 54 ёшга тўламан, стажим 20 йил шундан 5 йили бола парваришда ўтирганман. Мен 54 ёшдан пенсияга чишим мумкинми?

📌ЖАВОБ:

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 12-1-моддасига кўра, ушбу Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгиланган.

бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилининг меҳнат стажига қўшилиши 3-модданинг Ж бандида келтирилган. Яъни Ж банд имтиёзли пенсия олиш стажига қўшилмайди. Шу сабабли сиз 54 ёшдан пенсияга чиқа олмайсиз. Бунда сизнинг стажингиз 20 йил эмас 14 йил сифатида белгиланади. Лекин 55 ёшга тўлсангиз 6 йиллик бу давр стажингизга қўшиб ҳисобланади, фақатгина 54 ёшдан чиқмоқчи бўлсангиз 6 йиллик давр қўшилмайди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Кадастр соҳасидаги баъзи саволларга жавоб берилди

АОКАда ўтказилган брифингда Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратов соҳага оид аҳолидан келиб тушган саволларга жавоб берди:

1. Ижтимоий тармоқларда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини бериш тўғрисидаги қонун қабул қилинди деган хабар тарқалди. Бу қанчалик тўғри?
Жавоб: Бу нотўғри хабар. Қонун қабул қилинса оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади. Юртдошларимизда бундай ёлғон ахборотларга алданиб қолмасликлари учун расмий мақомга эга бўлган ОАВларни кузатиб боришни тавсия қиламиз.

2. Якка тартибда уй-жой қурмоқчимиз, қонуний қандай тартибда ер олсак бўлади фирибгарларга алданмаслигимиз учун.
Жавоб: амалдаги қонунларимизга кўра уй-жой қуриш учун ер участкаларини e-auksion.uz портали орқали очиқ онлайн аукционда иштирок этиб сотиб олишингиз мумкин. Агарда бошқа фуқарога тегишли ерни сотиб олмоқчи бўлсангиз, унда барча ҳаракатларни ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатлар билан нотариал идоралар орқали амалга оширишингизни тавсия қиламиз.

3. Мен ён қўшнимни уйини сотиб олдим. Нотариал идора орқали расмийлаштирдим. Шу иккита ҳовли жойни битта қилиб ҳужжат қилиб олсам бўладими?
Жавоб: ҳа албатта буни имкони бор. Бунинг учун Кўчмас мулкни бирлаштириш ва унинг янги чегараларини белгилаш юзасидан давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали ариза қолдиришингиз керак бўлади. Аризангиз 13 иш кунида кўриб чиқилади.

4. Кадастр ҳужжатини ҳар 5 йилда янгилаб туриш керак экан деб эшитдим. Мен кадастримни 2015 йилда қилдирганман. Ҳозир кадастримни янгилашим керакми?
Жавоб: бу ҳам нотўғри ахборот. Ҳар 5 йилда кадастр ҳужжатлари янгилаш керак деган талаб қонунчилигимизда йўқ.
Кадастр паспорти қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ёки қайта расмийлаштирилади:
-кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи хатлов ишлари бажарилганда;=
-кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда ёки ер участкаси алоҳида бўлинганда;
-қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилгандан сўнг уларнинг бир қисмига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганда;
-ер участкасининг майдони ёки чегара нуқталари ўзгарганда;
-кўчмас мулк объектининг манзилини белгилашда ёки ўзгартиришда;
-кўчмас мулк объектининг тоифаси ўзгарганда;
-ўз ер участкасида тегишли рухсатномаларни расмийлаштирмасдан қурилган бино ва иншоотлар мавжуд бўлганда.

5. Ўзбошимчалик билан уй қургандим кадастр ходимлари томонидан жаримага тортилдим. Агар қурилмани бузсам жаримадан озод этиламанми?
Жавоб: Агарда ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 60-модда 2-қисми билан маъмурий иш очилган бўлса ва ҳуқуқбузар ноқонуний қурилмани ўз хоҳиши билан бузиб ҳолатни бартараф этса, бу ҳолда маъмурий иш 60-модда 4-қисми билан тугатилади ва ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги боис жарима қўлланилмайди.


6. Бундан 5 йил олдин уй сотиб олган эдим. Яқинда кадастр ходимлари давлат рўйхатидан ўткамагансиз деб жарима ёзиб беришди. Бу қонунийми?
Жавоб: Амалдаги қонунчиликка кўра кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар вужудга келганидан 1 ой ичида уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат этиш лозим. Ўз вақтида мурожаат этмаслик, МЖтКнинг 681-моддасига мувофиқ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, мансабдор шахсларга эса — 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

7. Ерни хусусийлаштириш қандай тоифадаги ерларга амал қилади?
Жавоб: Аввало шуни айтишимиз керак - қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерларга нисбатан амал қилади.
Жумладан:
-юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари;
-Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, шунингдек тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари;
-хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкалари;
-бўш турган ер участкалари.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Манабу постдан сўнг кадастр агентлиги томонидан

"Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида"ги 937-сонли (https://lex.uz/docs/-7049383) Қонунда назарда тутилган тартибни амалга ошириш босқичлари юзасидан инфографияларни эълон қилинди.

Босқичлари юзасидан яна батафсил тўхталамиз

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
O‘zbekiston uy-joy bozorida faollik darajasi pasaygani ma'lum qilinmoqda.

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti (MHTI) mutaxassislari tomonidan iqtisodiy faollik darajasini baholash va prognoz qilish uchun respublikada uy-joy va ipoteka bozoridagi faollik darajasi tahlil qilindi.

Tahlillarga ko'ra quyidagilar aniqlandi:

📉 2024-yilning III choragida O'zbekiston uy-joy bozorida faollik darajasi pasaydi. Xususan, joriy yilning iyul-sentyabr oylarida ko'p qavatli uylardagi kvartiralar oldi-sotdisi uchun 41861 ta shartnoma rasmiylashtirilgan bo‘lib, bu korsatkich 2023-yilning mos davriga nisbatan 3362 taga (7,4 foizga) kam.

🔗 Tahlillar tijorat banklari tomonidan ajratilgan ipoteka kreditlari va aholi tasarrufidagi daromadlar uy-joy bozoriga ta'sir etuvchi muhim omillar ekanligini ko'rsatdi.

Xususan, 2021-yil yanvar oyidan 2024-yil sentyabr oyigacha bo'lgan davrda uy-joy oldi-sotdisi va aholiga ajratilgan ipoteka kreditlari hajmi o‘rtasida (korrelyatsiya koeffitsiyenti = 0,81), shuningdek, uy-joy oldi-sotdisi va aholining tasarrufdagi daromadlari o'rtasida (korrelyatsiya koeffitsiyenti = 0,48) sezilarli bog'liqlik mavjudligi aniqlandi.

Ma'lumot uchun: O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki ma'lumotlariga ko'ra, 2024-yilning III choragida aholiga ajratilgan ipoteka kreditlari hajmi 4,84 trln. so'mni tashkil etgan bo'lib, bu ko'rsatkich 2023-yilning mos davriga nisbatan 7,3 foizga kam.

📊 Tahlillarga ko'ra, ajratilgan kreditlarning o'sish sur'ati so'nggi 3 yildagi o'rtacha darajada saqlanib qolsa, yil oxiriga qadar har oyda o'rtacha 13,0-14,0 mingta uy-joy oldi-sotdi shartnomalari tuzilishini kutish mumkin.

Ma'lumot uchun: 2023-yilning IV choragida har oyda o'rtacha 12,9 mingta shartnoma imzolangan.

📌 Tahlil jarayonida notarius idoralari tomonidan rasmiylashtirilgan uy-joy oldi-sotdi shartnomalari soni hamda O‘zbekiston Respublikasi Markaziy bankining ipoteka kreditlari ma'lumotlaridan foydalanildi.

Prognoz
MIDAS (Mixed-data sampling) usulidan foydalangan holda EViews statistik dasturi orqali amalga oshirildi. MIDAS choraklik va oylik statistik ma’lumotlarni birlashtirish asosida baholash hamda prognoz qilish imkonini beradi.

Prognoz ko‘rib chiqilayotgan modelning bir nechta regressiyalarini o‘rtacha baholash asosida amalga oshirildi.


Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Гаровга қўйилган мулк билан боғлиқ низоларда эътибор қаратиладиган масалалардан бири

Гаров мажбуриятларидан келиб чиқадиган низоларни кўришда шуни ҳам ҳисобга олиш зарурки, қарздор томонидан гаров билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) қонун ҳужжатларига мувофиқ гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантириш олиш ҳуқуқига бошқа кредиторларга қараганда имтиёзга эга бўлади.

Гаров нарсаси бўлган мулкни гаровга олувчининг эгалигига топшириш имкониятини кўзда тутувчи ҳар қандай келишувлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар, шунингдек гаров билан таъминланган мажбуриятнинг воз кечиш ҳақи ёки янгиланиши сифатида малакаланиши мумкин бўлган келишувлар бундан мустасно (ФКнинг 342, 347-моддалари).

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Буни аукцион деб атаб бўлмайди, бизга бир қўлли парковка монополияси керак эмас

Тошкент шаҳрида 50дан ортиқ кўчада пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион эълон қилинмоқда.

Агарда аукцион пойтахт маъмурияти истагандек ўтса, шаҳарда ягона Парковка қироли пайдо бўлади. Ғолиби олдиндан ёпиқ кабинетларда келишилмаган бўлмаса, бу жараённи аукцион дейишга тил бормайди.

Биринчидан, пойтахтдаги 50дан ортиқ энг гавжум ва ликвидли кўчалар битта лотда савдога чиқарилмоқда. Яъни "ғолиб" битта кўча ёки мавзедаги кўчаларни эмас, бутун шаҳарни "қўлга киритади". Нормал аукцион шароитида шаҳардаги бўлажак парковкалар ўнлаб лотларга бўлиниши ва улар ўзаро боғланмаган инвесторларга таклиф этилиши зарур. Бунда масалан, бир ҳудуддаги Шевченко, Чехов, Шаҳрисабз ва Якккачинор кўчалари бита лотда эмас, турли лотларда савдога қўйилиши ва битта қўлда жамланмаслигига урғу берилиши керак.

Иккинчидан, барча кўчалар битта лотга боғлангани учун аукционга кириш шартлари жуда оғир ва қиммат қилинган. Табиийкки, қайсидир аввалдан келишилган ғолибга мослаштирилган бўлиши эҳтимоли мавжуд. 5 миллион долларлик инвестиция шартини бажариш ва бошланғич нархи 57,2 млрд.сўмлик йиллик ижара нархини қабул қилишга журъат этувчи ўнлаб рақобатдош бизнес субъектлар топилмаслиги аниқ (спарринг рақиб ролини ўйнаб берадиганлар доим топилади). Лекин, айтайлик, лотлар 20та бўлса, аукционга кириш инвестициявий шартлари 100 минг доллардан бошланса, иштирокчилар сони кескин ортади. Табиийки, аукцион ҳам кескин рақобатли бўлади, ижара ҳақининг нархи аукционда тезроқ ва кўпроқ ошади, давлат ҳам каррасига ютади.

Учинчидан, аукционлар охирги йилларда амалдорлар қўлидаги ғирт манипуляция воситасига айланиб бўлди. Бу ҳақда ичкарида эмас, четдаги овозлар орқали ҳам очиқ гапира бошлашди. Ер сотишдан тортиб хусусийлаштиришгача қўлланилаётган аукцион жараёнида сунъий равишда қўшилган бюрократик ва коррупцион ғовларни, рақобатни чекловчи қоидаларни доимий инвентаризация қилиб бориш вақти аллақачон келган. Аукционлар шартлари масалан, Антикоррупция агентлиги томонидан коррупциогенлик назоратидан, Рақобат қўмитаси томонидан эса рақобатдошлилик мезонларидан ўтиши мажбурий бўлиши зарур.

Умид шуки, Рақобат қўмитаси ва Антикоррупция агентлиги пойтахтда парковка монополиясини яратиши мумкин бўлган, белгиларига кўра аукцион деб аташ қийин бўлган бу аукционни тўхтатишади.

ОАВ ва фаол жамоатчиликни бефарқ бўлмаслигини сўрайман. Ўзи тепадан ҳам, пастдан ҳам, ортдан ҳам, ёндан ҳам монополист ва олигархлар томонидан таланаётганимиз етмаётгандек, яна битта монополист пайдо бўлишига кўз юмиб қараб туриш мумкин эмас.
Манба
#Кадровик
Мазкур постдан кейин меҳнат низоларида ходим даъвогар бўлган тақдирда ҳам нима сабабдан иш берувчи исботлаши кераклиги ҳақида тушунтириш сўрашмоқда.

Азизлар, меҳнат низоларини суд жараёнида кўришда иш берувчи томонидан ходимга қилинган "конуний" хатти харакатлар иш берувчи томонидан исботланиши керак. Масалан, ходим МКнинг 161-моддаси 4-қисми, ходимнинг ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганлиги, билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини исботлаш учун иш берувчи суд жараёнида аввал меҳнат мажбуриятларини бузганлиги учун ходим интизомий ёки моддий жавобгарликка тортилган ёхуд унга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган таъсир чоралари қўлланилган кундан эътиборан бир йил ичида ходим томонидан такроран интизомий ножўя ҳаракат содир этилганлигини интизомий жазога тортиш тўғрисидаги буйруқлар билан исботлаши лозим.

Гарчи суд жараёнида даъвогар ходим бўлсада, ўз важри билан судда иш берувчининг харакатларини ноқонунийлигини исботлашга харакат қилаётган бўлсада, ходимни қонуний ишдан бўшатганлигини асослаш иш берувчиларнинг зиммасида бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
7215989.pdf
9 MB
Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида. ВМҚ 08.11.2024 йилдаги ПҚ-389-сон

#Янги_ҳужжат

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
Telegram Center
Telegram Center
Channel