Президент фармонига амал қилинса, Учқудуқдаги шамол станцияси қурилиши мумкин эмас
2024 йил 11 сентябрдаги 139-сонли Президент Фармони (очиқ эълон қилинмаган) билан қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига ишлаб чиқариш қувватларининг 20 ГВтдан, шамол станциялари қуввати 11,3 ГВтдан, қуёш станциялари 7,1 ГВтдан ошмаслиги белгиланган. Фармондаги вазифа ва топшириқларнинг ижроси Энергетика вазири Мирзамаҳмудовга юклатилган.
Фармон билан янги қувватларни барпо этиш фақат Бош вазир раислигидаги Мувофиқлаштирувчи комиссия қарорига асосан амалга оширилиши кўрсатилган.
Энг қизиғи, Мирзамаҳмудов ўтган куни Masdar билан Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида қуввати 1000 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича имзолаган лойиҳаси фармон билан тасдиқланган станциялар рўйхатида йўқ. Президент фармони талаби ва руҳидан келиб чиқилса, бу станцияни қуриш мумкин эмас (захира қуввати яратиш талабларини бузади).
Учқудуқдаги станция ё шонли энергетикларнинг навбатдаги пиар акцияси ёки бу станция росмана қурилиши учун фармонга қўшилган қайсидир станция чиқариб юборилиши ва бекор қилиниши керак. Билгичларнинг айтишича, шартномаси имзоланган, лекин эълон қилинмаган лойиҳалар анчагина.
ДХШ бўйича лимит қаерда қолди, захиралар бўйича талаблар қайда қолди, дейдиган йўқ. Ё ўнг қўл чап қўл нима қилаётганини билмайди. Ёки энергосеҳргарга ҳамма ишонади.