View in Telegram
#Кадровик Ассалому алайкум, мен яқинда 54 ёшга тўламан, стажим 20 йил шундан 5 йили бола парваришда ўтирганман. Мен 54 ёшдан пенсияга чишим мумкинми? 📌ЖАВОБ: «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни 12-1-моддасига кўра, ушбу Қонун 37-моддасининг «а», «б», «в» ва «г» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлишлари белгиланган. бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йилининг меҳнат стажига қўшилиши 3-модданинг Ж бандида келтирилган. Яъни Ж банд имтиёзли пенсия олиш стажига қўшилмайди. Шу сабабли сиз 54 ёшдан пенсияга чиқа олмайсиз. Бунда сизнинг стажингиз 20 йил эмас 14 йил сифатида белгиланади. Лекин 55 ёшга тўлсангиз 6 йиллик бу давр стажингизга қўшиб ҳисобланади, фақатгина 54 ёшдан чиқмоқчи бўлсангиз 6 йиллик давр қўшилмайди. Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг 👉 @yuristlar_maslahati 👈
Telegram Center
Telegram Center
Channel