Кадастр агентлигига савол.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш жадвали биринчи кун очилганда маҳалланинг хатловдан ўтказиш бошланиш ва тугатиш жадвали кўрсатилганди. Бугунги жадвалда фақат бошланиш вақти турибди тугаш жадвали ўчирилган.
Бирқанча саволлар бор. Масалан, жадвалга кўра Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Гулзор МФЙда 08.11.2024 йилда хатлов бошланиши
режалаштирилган, бироқ бу маҳалладаги қайси бино иншоотлар ва ер участкалари ҳақида ҳам маълумот бериладими ёки фақатгина маҳаллаларни кўриш мумкинми?
Бу савол қаердан келиб чиқди? Қонуннинг
17-моддасида автоматлаштирилган ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғма жилд маълумотлари тегишли фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари биноларининг эълонлар бурчакларида,
Кадастр агентлигининг расмий веб-сайтида ҳамда бошқа ахборот манбаларида жамоатчиликка эълон қилинади дейилган.
Манфаатдор жисмоний ва юридик шахслар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга тааллуқли маълумотлар ва ҳужжатлар бўйича эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, электрон йиғмажилддаги маълумотлар
жамоатчиликка эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида улар бўйича ваколатли ташкилотларга шикоят қилиши мумкинлиги белгиланган.
Маҳаллалар эълон қилинди, бироқ ҳали ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғма жилд маълумотлари маҳаллалар кесимида қачон эълон қилиниши ҳақида ҳеч қаерда маълумот берилмади?
Демак, бугун Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани Гулзор МФЙда ҳаитлов бошланди. Бу ерда истиқомат қилувчи Эшматов Тошмат қаердан ва қачон автоматлаштирилган ахборот тизимида тўлиқ шакллантирилган электрон йиғма жилд маълумотларини олиш имконига эга бўлади? Ушбу маҳаллада ҳатлов ишлари қачон тугаши ҳақида қаердан маълумотлар олиш мумкин?
Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг
👉 @yuristlar_maslahati 👈