#Азоб Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
10-қисм
-Укамга телефон қиларкан. Қизизни деб уни уйлантиролмай юрибмиз. Қизизни йиғиштирволинг.
Ҳамид акани асаблари таранглашди. Шом вақти эди.
-Ҳавотир олманг , қизим қайта безовта қилмайди.
Куёвни акаси кетгач Ҳамид ака Паризодани хонасига бостириб кирди.
-Бу ёққа кел, нимага куёвга телефон қиляпсан, ҳали эрсираб қолдингми?
Жахл отиган отани кўзига ҳеч нарса кўринмай ярим жони қизини аёвсиз ура кетди.
-Дада менда ахир телефон йўқку...
Паризода изиллаб йиғларди.
-Унда бу гап қаердан чиқди, сен бир нима қилгансанку келяпти бу.
-Дадаси телефон фақат сизда борку.
Аммо Ҳамид ака эшитадиган аҳволда эмасди. Қизини бошини ерга қўйиб учлик куракни қўлига олган.
-Мени шарманда қиладиган сендек қизим йўқ.
Энди чопаман деб турганида Робия опа қўшни қайнакасини уйига бориб уларни чақириб келади.
Ҳамид акани қўшни бўлмиш акасини ўғли эшитиб дарҳол чиқди, амакисини орқадан келиб қучоқлаб олди.
-Амаки ўзизни босинг.
-Умар қўйиб юбор.
-Амаки бу нима қилганиз? Ўзи энди оёққа турди.
-Бу кунидан...
-Ҳамид бу нима қилиқ, ким нима деса ишпниб кетаверасизми? Ўзи энди оёққа қўйган бўлсангиз.
Янгаси келиб қайнукасини уриша кетди. Икки ўғли амакисини ушлаб турди. Келинойи Зулхумор опа Паризодани турғазиб кийимларини қоқди. Кейин айвонга олиб борди. Робия опа бир аҳволда эди, қаттиқ қўрқиб кетган, йиғлаб ўтирарди. Бир сония, атиги бир сония кечикса қизини эри ўлдириб қўярди.
-Овсин ўзизни қўлга олинг.
-Ўлдириб қўярди, ҳа ўлдирарди.
-Бўлди йиғламанг.
Паризодани хўрлиги келиб шу тобда Собирни қаттиқ қарғади.
-Аллоҳ жазоласин сенларни. Илоҳим ўнта хотинга уйлансанг ҳам бахтга зоор бўл. Нима бўлгандаям , касал бўлсаям биринчи хотиним яхши эди деб бир умр афсусланиб яша.
***
Кунлар ўтиб бу гап қаердан чиққани маълум бўлди. Собир нимадир иш билан Паризодаларни кўчасидан ўтиб қолади. Буни эса Робияни иккинчи овсини кўриб қолган. Ўша овсини Гулнорахон Робия опа билан доим тескари бўлган. Куёвни бу кўчада кўргач эса дарҳол Собирни онасига қўнғироқ қилган.
-Алло яхшимисиз қуда.
-Ваалайкум салом, яхши рахмат ким бу?
Гулнорахон ўзини танитгач мақсадга ўтди.
-Паризода билан ўғлизни яраштиряпсизми дейман?
-Йўқ бу гап қаердан чиқди?
-Ўғлизни Париларни уйи олдида кўрдим.
-Касал келиндан худо сақласин.
Кейин эса дарҳол ўғлини Ҳамид акани уйига жўнатди.
-Бор қизини йиғиштирсин айтиб кел. Ўзи чақириб олганда укангни. Отаси олдига бориб айт ҳаммасини.
Ана шундай қилиб Паризодага тухмат қилишганди. Ҳамид ака эса ҳаммасини тагига етди. Ўша гапни эшитган кечаси икки соат қаергадир чиқиб кетди.
Давоми бор...
https://t.center/shamsinurijodi