-Қанақа китоб керак? Мехринур гапни бошқа ерга бурди. -Ёлғизликнинг юз йили. -Бор, жаҳон адабиёти бўлимини қаранг. Музаффар орқа қатордаги китоблар орасини кўра бошлади. Шу вақт эса ҳеч ким йўқ деб ўйлаб Руслан кириб келди. -Салом гўзалим. Ёлғиз эканинг бирам яхши бўптики.
Руслан безбетликка ўтди. Мехринур унга кўзи тушган хамоно кайфияти ўлди.
-Кетинг, сизга гапирганни фойдаси йўқ. Шунчалар ҳам иймони суст инсон бўласизми?- деди ҳазин овозда. -Менга муллалик қилма. Ақлим етарли ўзимга. Қачон жавобингни айтасан. -Мен аллақачон рад этиб бўлдим. Мени тинч қўйинг. -Афсус, буни иложи йўқ. Сенга ёмон таклиф айтмадим. Менга иккинчи хотин бўласан. Икки оилани ҳам боқишга қурбим етади биласан. Руслан бамайлихоьир гарирарди. -Мени сизга тегади деб ким айтди? Наҳот Илҳомни хурмати йўқ? -Илҳом сенга уйланиб мени режаларимни барбод қилган. Мен эса кеч бўлсада уни тўғирламоқчиман. -Сизни деб бу ерлардан кетмасам бўлгани. Яшашга қўймаяпсиз. Руслан қизни олдига айланиб ўтди, буни эса Музаффар ортдан жим кузатиб турди. Мехринур чиқаман деб уринди, Руслан уни олдини тўсди. -Бугун мен билан кетасан. Етар шунча кутганим. -Қоч йўлимдан. Мехринур ундан қутилишга уринарди. Руслан қизни қучмоқчи бўлганди Музаффар орқага тортиб юборди. -У сени кўришни истамаяптику, нега тегажоғлик қиласан? Музаффар орага тушмаса бўлмаслигини ҳис қилди. -Укам бор тошингни тер. Аммо Музаффар бўш келмади, Русланни қўлидан тортиб дўкондан олиб чиқди.