View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#БАХТ_ШУЬЛАСИ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 71-қисм Музаффар бугун эрта бўшади. Юраги ғаш. Яна китоб дўконига боришни ўйлади. Ниҳоят, беихтиёр ўша ёққа бурилди. Дўконга кирганда жавонлар орасида қиз кўринмади. Музаффар бироз юриб, китобларни кўздан кечирди. Шу…
#БАХТ_ШУЬЛАСИ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР


72-қисм

Музаффар аста ортига қайтди. Дилида ўзи тушунмаган тушкунлик бор эди ҳолос. Уйига қайтар экан, қизни бой оила вакиласи экани ҳамон ўйлантирарди. Лекин уни ҳайратга солгани , шундай бой хонадон қизи нега китоб дўконида оддий сотувчи? Қани эди қиз билан яқиндан танишиш имкони бўлганида .

***

Гулнора ўғли билан ўтирибди.
-Озод бунақа латталигингда мерос қўлдан кетади.
-Нима қил дейсиз ойи?
-Мехринурга уйланишинг керак. Кейин бир иложини қилиб йўқотиб юборамиз. Уни номида компания акциялари бор, компанияни ярмидан кўпи унга тегишли. У бирортага эрга тегиб кетса ҳаммаси қўлдан кетади.
-Менга керакмас ўша мол мулк
-Бекорларни айтибсан, қаёқдаги етимча келиб эга чиқаверадими? Мен чарчадим унга роль ўйнашдан.
-Ойиии.
-Бир йўлини топ. Никоҳдан ўтсанг бўлди, қолгани муаммо эмас. Яшашинг ҳам шартмас.
-Нега шунақасиз а? Илҳомга буюрмаган менга буюрадими?
-Сенга керак бўлмаса менга керак. Бувинг бўлмаганда аллақачон уни ҳеч вақосиз қолдириб, уйдан ҳайдардим. Бу қари кампирни ҳам жони темирдан экан.
-Нима қилай шунда?
-Мехринурни кўнглини топ. Ҳаракат қил. Сени бу олма пиш оғзимга туш деб туришингдан бир иш чиқиши гумон.
-Бўпти ойи, ўша акцияларни олсак кўнглиз тинчийдими?
-Ҳа.
Озод ўйловда қолди.

***

Руслан эндиликда телеграмимга ҳам хабар ёза бошлади.
-Бугун чиқсанг кўришардик.
Уни хабарини ўқимай, эътиборсиз қолдираман. Аммо телефонда ҳам тинчлик бермайди.
“Агар яна ёзсангиз, ёки безовта қилсангиз хотинингизга барини айтаман“
Унга жавоб ёзиб юбордим. Жавоб кўп куттирмади.
“Менга фарқи йўқ. Ўзи менга осиляпти деб, ҳамма ерга гап тарқатаман. Ўзингам ичингда жон деб турибсанку“
Асабларим тамом бўлади бу кетишда. Ҳақиқатдан эрдан чиққан аёлман. У ҳақида бирор кимга айтсам, барибир Руслан ўзлариники, мени айбдорга чиқаришса кейин нима қиламан?

***

Музаффар яна дўкон қаршисида турибди. Ичкарига киришни ҳам, кирмасликни ҳам билмайди. Бир ҳаёли кириб қизни кўрай деса, бир ҳаёли бу ердан кетишга ундарди. Кутди, кутди бўлмади. Яна ичкарига одимлади.
-Ассаламу алайкум.
Қиз кассада ҳаёлга чўмиб ўтирарди, дўконда ҳаридор йўқ.
-Ассаламу алайкум. Келинг.
У кулиб Музаффарни қарши олди.
-Бир саволим бор.
-Бемалол, тинчликми?
-Исмингиз нима?
-Бу нега керак?
Мехринур ҳайрон бўлди.
-Шунчаки, доимий мижозманку, сизни нима деб чақиришни билмайман.
-Мехринур исмим.
-Камнамо исмлар тоифасидан экан. Меники Музаффар.

Давоми бор...

https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily