View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#БАХТ_ШУЬЛАСИ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 70-қисм Китоблар олами бир уммондир. Шу уммонда мазза қилиб ором олади киши. *** Музаффар онасининг қистовига ниҳоят дилидагини айтди. -Ойи мен бир қизни ёқтириб қолганман. -Рост айтяпсанми болам? Қаерлик у? -Уни…
#БАХТ_ШУЬЛАСИ:


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

71-қисм



Музаффар бугун эрта бўшади. Юраги ғаш. Яна китоб дўконига боришни ўйлади. Ниҳоят, беихтиёр ўша ёққа бурилди.
Дўконга кирганда жавонлар орасида қиз кўринмади. Музаффар бироз юриб, китобларни кўздан кечирди. Шу пайт орқасидан эшитилган майин овоз юрагини увишди:
— Ёрдам керакми?
Музаффар секин ортига ўгирилди. Қиз жилмайиб турарди.
— Мен бир китоб излаяпман, аммо номини билмайман.
— Ие, шунақаси ҳам бўладими?
-Воқеасини биламан ҳолос.
-Айтингчи?
— Бир йигит тасодифан бир қизни кўриб ошиқ бўлади. Аммо қиз ҳақида маълумотга эга эмасди. Ҳатто қизни икки йил тинимсиз излади.
—Бунақа асар ҳақида билмас эканман. Мени иш вақтим тугади. Агар кутаман десангиз, китоблардан ўқиб орасида топилиб қолса, кейинги келганизда сизга жавобини айтардим.

Музаффар бир лаҳза жим қолди, кейин ўзини оқлагандек гапирди:
— Мен… розиман..
Қиз кўзларини пирпиратиб, жавоб қилди:
— Майли унда, мен эшикни беркитсам .
Музаффар ташқарига чиқиб, машинасига ўтирди. Юраги гуп-гуп уради. У бугун ҳеч бўлмаса узоқдан бўлса ҳам Мехринурни кўришга аҳд қилганди, мана кўрди ҳам. Қизни ортидан кузатиб уйини билиш истаги унда кучлилик қилди.

Музаффар машинасида ўтираркан, ўзини ғалати ҳис қиларди. Юраги ҳамон тинчимай урар, қизнинг майин овози қулоғида жарангларди. Бир пайт эшик қулфининг ғижирлаган овози эшитилди. Музаффар ойнадан қаради – Мехринур дўкондан чиқиб келарди.
У атрофга аланглаб, йўлнинг нариги томонига ўтди. Қизнинг ортидан кузатишга ортиқча шошилмади. Мехринур кўчани кесиб ўтар, оёғидаги оқ пойабзали майин қадам босарди. Музаффар юрагини босишга ҳаракат қилиб, аста машинасини юргизди.
Қиз узоқ юрмай бурчакдаги йўлка томон бурилди. Унинг изидан юрган Музаффар юрагининг тагида ғашлик сеза бошлади. “Бу ишим тўғрими?“ – деб ўйларди у ўзича.
Лекин юраги бир нарса дерди: «Қизни йўқотиб қўйсанг, яна икки йил излайсан, ҳатто уни исмини ҳам билмайсан.»
Қиз тор кўчага кириб кетди. Музаффар машинасини четга тўхтатиб, пиёда унинг ортидан юрди. Мехринур эса ҳеч нарсадан шубҳаланмай, анча йўл босиб, катта йўлга ўтиб, шоҳона ҳовли дарвозасини очиб ичкарига кирди. У дарвозанинг ичкарисидан енгил овозда:
— Буви, мен келдим, — деди.
Музаффар узоқдан ҳовлига тикилиб турди. «Жуда бой экан, мени назарига илмасачи?»

Давоми бор...

https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily