View in Telegram
#Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 9-қисм Паризодага уч хонали уй берилган бўлиб, ҳамма жиҳозларини Ҳамид ака қилиб берганди. Уйни бир бошидан тўлдирган ҳам шу одам эди. Уч опасини ўртага олиб гапириши натижасида бироз юмшади. -Майли фақат ўзимиз қилганимизнигина олиб кел. Агар бир оғиз гапирсанг уч талоқсан. Шу гап сабаб ҳам Робия опа қудаларига бир оғиз гап гапирмади. Қайнопалари билан қизини нарсаларини олиб келишга борди. Паризодани қайнонаси ва қайнопаси аллақачон нарсаларни керакли қисмини яшириб улгуришган экан. -Қизингизни юзини очиш учун турмушга бердимгиз. Қўлидан бир иш келмайдиган ногирон кимга ҳам керак эди? Робия опани жонидан ўтса ҳам бир оғиз индамади. -Сизда инсоф борми, ўзингиз эмасми келин қилмасам бўлмайди деб жиянимизга ёпишиб олдингиз. Мана нима бўлди энди, касалга чиқаряпсиз. Аслида ҳаммасидан хабардор эдингизку. Ҳаттоки ўзим гувоҳман ўғлингиз укамга қизингиз ногиронлик аравачасида бўлса ҳам уйланаман. Аллоҳ гувоҳ хор қилиб қўймиман деган. Сизлар фақат ваъда беришни биласиз экан. -Туғмас жиянизни олдини оласиз? Ҳали кўрасиз онаси ўпмаган қизга уйлантириб келаман ўғлимни. Паризодани юкларини олиб келишди. Алоҳида битта хонага ҳамма нарсани жойлашди. Буюмларни кўришганида жуда кўп нарсани ўғирлашганини билишган. Юкларни олиб келишганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, куёв томондан одам келди. -Биз тилла узук олиб берганмиз, ўшани олиб кетгани келдик. Қайнопаси уялмай шу гапни айтди. Робия опа эса узукни беришни истамади -Мен жувон эмас қиз бола берганман. Нега узукни беришимиз керак? (Робия опа қизини ҳамон бокиралигини билмасди. Паризода ёш эмасми бу гапларни тушунмас, шу сабаб айтмаганди) -Бериб юбор, нечта керак бўлса ўзим олиб бераман. Робия опа ноилож қизини қўлидан узукни олиб бериб юборди. Аммо ортидан қарғади. -Тепада Аллоҳ кўриб турибди, қизимга қилганларингиз қайтмаса рози эмасман. Ҳамма Паризодани чидолмай келганликда айбларди. Эрини севгани борлиги ҳақидаги гапни айтмагани учун Паризода айбдор бўлиб қолганди. Бўлиб ўтган воқеалар ёмон таъсир қилгани учун Паризода оёқ қўли ишламай оғир аҳволга тушиб қолади. Олиб бормаган докторлари қолмади ҳисоб. Барчасини айтадиган гапи битта: -Кучли стресс оқибатида бўляпти барчаси. Фақатгина кўзларини қимирлата олар, оёқ қўл, тана ҳаракатсиз эди. Фақат телевизор кўриб ётар, ёки суяб қўйишарди. Робия опа қизини оғзини зўрға очиб овқатни сувидан ичира оларди ҳолос. Укаси, синглиси ёнида ўйнаб ўтиришарди. Паризодани бир йиллик ҳаёти шу тарзда ўтди. Касалхонадан уйга, уйдан касалхонага бориб кучли дорилар олавериб аввал қўли, сўнгра оёғи ишлади. Юришга ҳам жуда қийналарди. Энди юришни ўрганаётган гўдак каби тета поя қилиб юришни бошлади. Онаси доим қизини олдида эди. Уни соғайиб кетиши учун кечалари билан ҳам тинимсиз уқалаб чиқар, қизим тезроқ соғайсин дерди. Паризода ойёққа тургач ҳам унинг уқубатлари тугамади. -Эрдан чиққан қиз деган номинг бор. Уйдан кўчага қарамайсан. Иложи борича шу хонангда ўтир, ана жойнамоз ана китоб. Ўқиб ўтираверасан. Эрдан чиққан қиз кўчага чиқса фохиша бўлиб кетади. Отасини бу гапи Паризодани яна ҳам қалбини парчалади. Бечора қиз бир оғиз қаршилик билдира олмади. Уйда юрган кунларининг бирида собиқ эрини акади Ҳамид акани сўраб келди. -Ака сизда муҳим гап бор эди. Паризодани хонаси улар гаплашаётган жойга яқинлиги учун дераза олдига келиб ҳамма гапларни эшитди. -Ака обрўли инсонсиз, сиз билан бу масалада гаплашиш ўзи жуда уят. Аммо қизизни йиғиштириб олмасангиз бўлмайди. Ҳадеб укамга осилиб юрибди. Давоми бор... https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily