View in Telegram
ШАМСИНУР ижоди
#Азоб Ёҳуд қадаримга розиман МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 11-қисм Ҳамид ака тўғри бориб собиқ куёвини чақирди. -Ассалому алайкум. Собир тушунмай қолди Паризодани отаси уни йўқлаб келганига. -Бор уйингдагиларни ҳам чақир. Онаси, акаси ва опаси чиқишди. Кейин Ҳамид…
#Азоб

Ёҳуд қадаримга розиман
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

12-қисм

-Йўғеэе.
Муножотни онаси ҳайратланди.
-Ҳайрон бўлманг рост. Ҳаттоки касаллиги учун еттинчи синфдан олиб қолган эканлар. Юролмаскан, аравачада ўтираркан. Эе булар шунақа найранглар қилиб бизни ўзига оғдириб олдики, билмай қолдим қандай қилиб келин қилганимни. Бечора ўғлимни уйланган деган номи қолди ҳолос.
-Нега аввал суриштирмадиз?
-Айтяпманку билмай қолибман, ажрашгач мактабига бориб суриштирдим. Касаллиги учун келолмаган дейишди.
Бу гаплардан кейин қари қизгина Собирга тегишга рози бўлибди.
Собир уйланган қиз Муножот боғчада ишларди. Боғча эса Паризодалардан уч уй нарида эди. Тўйга яқин қолганида қайнонасини гапларини боғчага келиб барчага айтиб берди.
-Ҳали кўрасизлар ўша ногирондан зўр келин бўлай оёғимдан ўт чақнасин.
Боғчани мудирасини ҳам қулоғига бу гаплар етиб бормай қолмади. Паризодаларни оиласи ҳақида яхшигина маълумотга эга бу аёл ҳодимасининг ишидан жахли чиқди. Бир огоҳлантирди, икки огоҳлантирди Муножот ўзгармади. Кейин эса мудира бу ғийбатчи, тухматчига орамизда жой йўқ дея, ишидан камчилик топиб бўшатиб юборди.
Муножот Собирга теккач ҳам ҳаёти бир текисда кечмади. Тили жағи ўткиргина бўлгани учун уйдаги ҳамма билан уришиб чиқаверди.
-Сенлар мени ёмон кўрасанлар, сенларга келин одаммас.
Муножот ўз ҳақини бериб қўядиганлардан эмасди. Оилада ишни ҳаммага тенг тақсимлатди. Ҳаттоки қайнонасини ҳам иш қилмаганликда, текинтомоқликда айбларди. Кейин эса уйдаги гапни кўчага ташиб одамларга бу оилани кулгуга қўйди. Қайнонаси ўғлини ҳафталаб ёнида олиб ётганини ҳам айтмай қўймади.
-Бу қайнона эмас ғирт жодугарни ўзи, ўғлини мендан рашк қилади. Ифлос шунақа экансан ўғлингни уйлаб нима қилардинг? Аввалги келиниям бекорга кетмаганда, ҳамма айб буларни ўзида. Қайси она ўғлини келиндан қизғонади. Ақли паст буни.
Кўчада хотинлар кечга томон чиқиб ғийбатни бошлашар, албатта Муножот ҳам олд қаторлардан жой оларди. Ҳеч ким уни бу қилиғидан қайтаролмади. Уйдаги уруш жанжал тинмайвергач Муножотни ҳайдаб юборишди. Ҳайдашгандан кейин ҳам Муножот жим турмади. Собирни оиласи элга шарманда қиладиган гаплар қилиб юраверди.

Собирни ҳаёти бир текисда кечмади. Бу вақтда Паризода тинчликда яшар, ҳеч ким босим ўтказмас, ибодатларда бардавом бўлиб даволанишда эди. Касаллик чекинмаган бўлса ҳам, Паризода анчагина тетик бўлиб қолганди.
Собир Муножотни талоғини бергандан кейин кўп ўтмай эридан ажрашган бир жувонга уйлантириб қўйишди. Аммо бу ҳам кўпга бормади. Икки ҳафта яшаб, у аёл ҳам кетиб қолди. Собирнинг учинчи оиласи ҳам шу тахлит бузилганди. Кейинги тўртинчи марта уйланиши ҳам узоққа чўзилмади. Учинчи хотинидан ажраганига олти ой бўлмай тўртинчи маротаба уйланди. Тўртинчи турмуш ҳам узоғи билан бир ой давом этди. Кейин эса номаълум сабабларга кўра яна ажралишди.
***
Паризодани уйига яна совчилар кела бошлади. Бири хотин қўйган, бирини хотини ўлган, ўрта ёш, ўзи билан тенг. Номзодлар ҳар хил эди . Лекин Паризода бирортасига тегишга рози бўлмасди.
-Ман ҳаётимни шу тартибда ўтказаман, менга турмушга чиқишни кераги йўқ. Кунлар ўтар, бир бирини қувлаб йиллар ўтарди. Биринчи турмушидан ажраган Паризода яна турмуш қуришга мажбур бўлди.
Дадасини Самарқандлик дўстини ўғли уларнинг туманга келиб ишлай бошлади. Хотинини хиёнат сабаб ушлаб олган сабабли оиласи бузилган экан. Ҳамид ака билан бир даврада ўтириб қолгач Ҳамид акага бу йигит Элёр маъқул келиб қолади. Ҳамид акани қизини борлигини билгач, совчи қўяман дейди.
Ҳамид ака кириб келганида Паризода китоб ўқиб ўтирарди.

Давоми бор...

https://t.center/shamsinurijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily