View in Telegram
#Синов #МУАЛЛИФ_НАФИСА_МАЛИКОВА #Но_125 -Саида..қизингни барибир ҳам қачондир эрга берасан тўғрими? Саида бош силкиди. -бераман насиб аммо Салимга эмас.. -бирдан Салимлама! Эшит..хўп берадиганинг қизлар билан гаплашмаган тоза йигит деб ким гарантия беради? -опа..Салим жуда тезоб! Ўтган сафар кўрдим.. -лекин ишончли йигит! Қизингни севади эртага яшаса урмайди,чертмайди бунақа куёвни қаердан топасан? -эй опаа..нима сизни акам жўнатдими? -йўқ ўзим сени ёшлик қиляпти деб насиҳат қилгани келдим,эсингни йиғ ёшларни қийнама,қиз болани кўнглига қарасанг эҳҳе нималар истамайди? -лекин биласиз Мурани биз мажбурлагандик ўзига қолса фақат ўқиш дейди! -эй эртага олима бўлармиди? Ростан Салим билан ўрталарида.. Саида опаси нима демоқчилигини тушуниб қош чимирди. -опа..бўлмаган гап! -унда қизингни бекорга ёмонотлиқ қилма.. -опа шу ваъзларингингизни бориб акамга ҳам.айтинг ўғлини тийсин! -унга ҳам гапираман сен эса яхшилаб ўйлаб кўр,эринг ҳам сен нима десанг кўнади..қизингни бахтсиз қилмаа.. Опаси кетгач Саида ўйга чўмиб қолди.Опасини баъзи гапларида жон бор..қизини ҳамма гапига ишонди.Балки қизи кўнгли йўқлиги учун ёлғон гапиргандир.. Саида чуқур ҳўрсинди.Боши ҳам қотиб кетди.Қизни савдоси қийин эканда..
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily