#Taqdir_bitiklari #No_230#By_Nafisa_Malikova Йигит Оминани юзини очиши учун анча жон куйдирди..
-уйга бориб келай..жон Шамшод ака..-деди қиз ялиниб.
-нега?-деди йигит тушунмай.Омина боядан бери унга эмас Шамшодга қараб қўяётган қизларни кўриб ўзини ғариб ҳис эта бошлаганди..бошга авадокни ҳам бекор тақибди..
-қаранг..қандай юраман шу аҳволда?-деди ўнғайсизланиб.
-аҳволингга нима қилибди?-деди Шамшод қизнинг тиниқ юзига боқиб.
-сизни ёнингизда мен иркит ўрдакча бўлиб қолдим!-деди қиз йиғлагудек бўлиб.
-юзини чаплаган манаман деган гўзалдан гўзалсан шу ҳолингда мен учун!-деди йигит жилмайиб.Омина бир зум йигит рост гапираяптими ёки ёлғон билиб олиш учун йигитнинг кўзларига боқди..унда самимият,меҳр акс этиб турар асло сўзлари шунчаки қизни кўнглини кўтариш учун эмасди..
Тақдирга тан берган Омина яқин орадаги 7Д синемани кўриб кўзи қувнади.
-юринг шунга кирайлик!
-нима ўзи у?-деди Шамшод ҳайрон бўлиб.
Омина ичкарига киргач атай энг қўрқинчлисини танлади.Кўзига таққан Шамшод ҳамон буни нималигини англамасди.
-Омина қанақа жой бу ўзи?
-зўр жой!-деди қиз жилмайиб.Қисқа дақиқалик видео бошлангач Омина юзига урилган зарра сувлардан роҳатланди.
-ўйинга ўхшаган нарса экана?-деди йигит қизга кулиб.Омина қоронғуда товланиб ажиб жилва қилаётган қалин сочларга ва йигитдан таралиб турган қандайдир ҳотиржамлик ва меҳрга мафтун бўлиб боқди.Йигитга яқинроқ сурилиб олди.
-қўрқаяпман!-деди секин.Сўнг йигитнинг қўлини маҳкам сиқди.Йигитнинг нафаси тезлашганини сезар бу сафар ҳам йигит дарров чегара қилиб олмасин деб елкасига бош қўйди.Шамшодни энди видео қизиқтирмас елкасидаги тафт бутун вужудини қиздираётгандек эди..ўзини қўлга олишни қанча истамасин юраги бўйсунмас шартта қизни қучиб олишдан ўзини базўр тийиб турарди.
-Омина!-деди бурилиб.Қиз шундоқ ҳам унга тикилиб турган экан кўзлари тўқнашди.
-ёқдими?-деди қиз ҳам нотекис нафас олиб.Шамшод қизга ҳеч бу қадар яқин келмаганди.Шундоқ нафас туташгулик масофада қиз ундан кўзларини олиб қочмай меҳр билан тикилиб турарди.Сезди қиз унинг қўлини қаттиқроқ сиқганини..
-сизни севаман!-деди қиз пичирлаб.Ғунча лаблар йигитни фикрини бир зум тўзғитгани рост аммо Шамшодни биринчи бора юрагига ҳадик оралади..
"Бу қиз бирор йигит билан шу қадар яқин келганмикин..не қилса ҳам ҳали унинг никоҳли эри эмасман..йигит кишига бу қадар қўрқмай яқин келиш..балким бир тарсаки уриб узоқроқ ўтиринг деганда қалбим таскин топармиди.."