Гапимдан баттар ҳуноби ошди уларнинг. Мен эса кўзларига тик қарай олмай, бошимни эгдим. -- Нима бўлябди, бу ерда? Айни вақтида ишидан келиб қолдида Асал ҳам. Қанчлик омадли қизмана? -- Ҳоним афандимиз ишидан ҳайдалибди. Бошқа нима ҳам бўлар эди? -- Ииииммм, шунақами? Ёмон бўлибдию... Мийиғида жилмайганча ёнимдан айланиб ўтиб, тўғри бориб ўзини диванга ташлади, Асал. -- Шу ҳам муаммоми ойи? Қўйсангизчи, арзимаган нарсаларга ҳам асабийлашаверасизми энди? Асабларни сақланг ойи, асабларни. -- Кошки, эди сақлашга қўйсаларинг. Ҳар куни битта муаммо чиқариб турасизларку. -- Вееейй, ойиии... Бўлдида энди. Уни топган пули нима ҳам бўларди? Мени бир кунимга ҳам етмайди-ку. Тушунолмай қолдим. Асал мени тарафимни олаябдими, ёки масхара қилябдими? Аслида, уни гаплари рост. Оиламда мени пулимга муҳтож одамни ўзи йўқ. -- Нима, мен уни пули учун ишласин деябманми? Ойимга опамни гаплари ёқмай ҳуноби оша бошлади. -- Ҳаётни қанчалик шавқатсиз эканини биласанми? Мен уни ҳаётга тайёрлаябман. -- Шунақа тайёрлайсизми ойи? Асал энсасини қотирди. --Нега унда менга бунақа қилмайсиз, иимм? -- Сени юриģинг бошқа. Синглингники бошқа. Кўп бошимни оģритма ҳар хил савол бериб. Чамамда, хонасига кетишга чоғланган ойимга, Асални гаплари умуман ёқмагани юзидан аён эди. Мен эса, мен сабаб бошланган тортишувига қўшила олмай, бир чеккада қараб туравердим.
-- Яхши. Алияни ишлаши керак деб ўйласангиз, шундай бўлади ойижон. Менга ёрдамчи керак эди. Ўзим уни ишга оламан. Маъқулми сизга? Дабдурустдан таклиф билдирди опам. Ҳайратдан кўзларим катталашиб кетди. У ростдан мени опамми, ёки кимдир алиштириб қўйдими? Ё бўлмасам бирор нимани режа қиладимикан? Балки, шунчаки, энди мени яхши кўраётгандир... -- Лекин қизим, ёрдамчинг борку. Қолаверса, Алияни бунақа ишлар қўлидан келмайди. Яхшиси бошқа жойдан иш сўраб кўради... -- Эртадан мен билан ишга кетасан. Муаммо ҳал, окей. Асал менга қараб гапирдида, ўрнидан туриб, ойимдан олдин хонасига юналди. Уларни гапларини эшитиб ҳам ўтирмади. -- Яхши. Опанг билан ишлай қол. Лекин айтиб қўяй, агар уни шарманда қиладиган бирон иш қилсанг мендан яхшилик кутма. Тушундингми? Ойимни огоҳлантиришига ҳўп дедиму, аммо Асални қандай қилиб шарманда қилишим мумкилиги ҳақида умуман тушунмадим. Алал-оқибат бир пастда ишли ҳам бўлиб олдим. Тонгни минг ҳаяжон билан кутиб олдим. Ҳурсандлигимдан ичимга сиģмай кетаябман. Доим Асални ишига қизиққанман. Бугун эса ўзим бориб гувоҳи бўламан ахир. Шикафимни очиб кийим танлай бошладим. Ўзимча ҳозир чиройли кийиниб тушаманда ,ойим буни қўлидан бунақа ишлар келмайди, дегани учун афсузлантираман. Ҳиҳ, аҳмоқона ҳом-ҳаёл. Аслида бу гапимга ўзим ҳам ишонмайман. Бу шунчаки ўзимга бераётган мативациям эди. Роса кийим ахтардим аммо кўнглидагидек кийим топа олмадим. Қаёқдан ҳам бўлсин. Барчаси опамни кийимларику. Тўғри, Асал чиройли кийинади. Лекин уни кийимлари менга ярашади, дея олмайман. Куйлак киймоқчи эдим, тор ва калта куйлак киёлмаслигимни инобатга олиб бу фикримдан қайтдим. Яхшиси, кенг жинси шимим ва оқ кофтам энг аълоси. Эгнимга куз ҳавоси бўлгани учун қаймоқ рангли светирни олдим. Сочларимни тартибга солаётганимда эса ётоғимни устида турган телфоним жиринглаб қолди. Қўнғироқни кутарганимдан Заҳрони жарангдор овози янгради. Кечаги келишувимиз ёдимга тушиб, юрагим ғашланди. Асални қарорига қарши бориш тугул, бир оғиз гапира олмадима. Йўқ мен Заҳро билан биргаликда бирор жойдан иш топаман, деганимда нима бўлар эди ажобо?... Қачондан бунчалик қўрқоқ бўлишга улгурганман, билмадиму, аммо опамга бундай дейдиган, уни рад этадиган мард ҳам эмасдим, афсус. -- Заҳро.... сенга нима дейишни ҳам билмайман. Ҳалиги... биласанми? -- Билмайман шириним. Айтмасанг қандай биламан? Бунча чайналдинг. Нима бўлди ўзи, тинчликми?
Наргиза ва Мухаммаднинг тўйларига 1 йил бўлди.Улар бир-бирларини севиб-севилиб турмуш қуришди.Севишганлар ўртасидаги энг катта душман бу рашк.Рашк улар ўртасида ҳам ўз кучини кўрсатарди.Тўйи бўлганидан сўнг хам улар ит-мушук бўлиб жанжаллашишарди.Хатто бир куни Наргиза эрининг ишхонасига дўппайган қорни билан жанжаллашгани борди.Шунда бошлиғи аввал оилангни тўғирлаб ол деб ишдан бўшатиб юборди.Ванихоят Наргиза кутган нарса содир бўлди, эри унга хиёнат қилди. Наргиза нима қилиб бўлса хам тинмасдан эридан қасос олиш йўлини изларди.Охири у эридан қасос олиш учун тутган йўл хаммани шокда қолдирди. У айнан шундай йўл тутган эди 😨😨👇 БАТАФСИЛ БИЛИШ👇
Умидни шилинган, кукарган юзига қараб кулиб йўбордим. У ҳам менга бироз қараб турдида сўнг шерик бўлди. Дарҳақиқат, Умид мени деб роса калтак едида. Иккимиз ҳам кулишиб бекат тамон кетарканмиз, ортимиздан бизга таниш овоз эшитилди. -- Ҳой, тухтасаларингчи. Мени ташлаб икки писмиқ қаёққа кетаябсизлар а? Ҳансираганча югуриб келиб, бизни койишга тушган Заҳрони кўриб ҳайрон бўлдим очиģи. -- Сен нега келдинг? Иш вақти ҳали тугамайдику? Биринчи бўлиб, Умид сўроққа тутди. -- Нима ғалчамисизлар? Сизларни ҳайдашган жойда, мен қолармидим? Нима, мени шунчаликга боради деб ўйладингларми? Товба, товба. Бу қизга иш жуда кераклигини яхши билардим. Мендек отасидан эрта айрилган дугонам оиласини боқувчиси эди. Иккита ёш синглиси ва ҳаста онаси бор. Яқиндагина, қўшимча иш топишим керак, деган эди. Ҳозир эса тайёр ишни ташлаб келибди аҳмоқ қиз. Мен сабабли икки дўстим ишсиз қолгани жуда алам қилди. Ўзини, Шохруҳ деб, атаган маҳлуқни буģиб ўлдириб қўйгим келиб кетди айни дамда. -- Заҳро, бекор бундай қилибсан. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб узур сўра. Балки, ишга қайтиб олишар. Заҳрони гапларидан упкам тўлиб кетди. Шартта бориб дугонамни қучоқлаб олдим. Қанақа ажойиб дўстларим бор мени. Аллоҳимга шукурлар айтдим. Бир четда бизни мамнум кузатиб турган Умидга кулиб қараб қўйишни ҳам унутмадим.
Заҳрога қанча ҳозир иш топиш қийинлигини айтсам ҳам унамади. Битта гапда туриб олди қайсар қиз. Умид ҳам кундиришга уриниб кўрди, аммо фойдасиз. Охири тақдирга тан бердик. Ўз манзилимизга кетиш вақти бўлганда, эртага иш қидириб куришга келишиб ҳайрлашдик. Умид ва Заҳрони уйи бир тарафда бўлгани учун битта афтобусга ўтириб кетишди. Мени афтобусим келишига ҳали бироз борлиги учун бекатда туриб кута бошладим. Бир неча дақиқадан сўнг эса, ёнимга ойналари ҳам қорайтирилган, қоп-қора мен номини ҳам билмайдиган, аммо жуда чиройли машена келиб тухтади. Менимча, машина бошқа давлатдан келтирилган. Чунки, ўзимиздаги машиналарни озроқ бўлса-да, фарқига бораман. Бу эса умуман бошқача. Ҳатто ģалатироқ машина экан.
-- Ўтир. Олиб бориб қўяман. Тўғриси машинага қараб, ичидаги одамга эътибор ҳам бермабман. Ўзимга келиб разм солсам, бу менга қуполлик қилган Шохруҳ экан. Юрагим ёрилай деди, шу дам. Мийямда эса турфа хил саволлар. Ким бу? Нега бу ерга келди? Ортимдан кузатиб келдими ёки? Мендан нима ҳохлайди?... Қўл-оёģим қалтирай бошлади. Ҳеч ҳам бунақа вазиятга тушмаганман. Тўģри бир иккита йигитлар гапирган. Аммо, бунчалик қуполлик қилишмаган эди. Акамни дунёдаги энг совуққон одам деб ўйлардим. Ҳозир эса адашганимни ҳис қилиб турибман. -- Ҳой, нима бўлди? Қўрқитиб йўбордимми қушчам? Бир зумда машинадан тушиб, ёнимда пайдо бўлди. Гаплари эса мени баттар довдиратиб қўйди. -- Бироз олдин сайраётган эдингку. Нима бўлди? Тилингни ютиб йўбордингми ёки?.. -- Ммендан нима ҳоҳлай...сиз ўзи? Қанча қўрқувимни сездирмасликка ҳаракат қилмай, чаманда уддалолмаябман. Овозимдаги титроқ мени сотиб қўяябди. У менга бир қадам яқинлашди. Орамизда эса яна бир қадамлик масофа қолди ҳалос. -- Менга ҳали ҳеч қандай қиз қўл кутармаган эди. -- Мен биринчиси бўлибман унда. Агар қизларга шунақа муомила қилаверсангиз, охиргиси ҳам бўлмайди. Афтобусим келиб қолгани учун ниҳоятда қувониб кетдим. Бир томондан бу тилимни ҳам ўткир қилиб йўборди. Ўзимни қўлга олиб унга гапириб бўлгач, тезда афтобус томонга югурдим. Изимдан бақирди у. Сўзларини яхши эшитган бўлсамда эшитмаганликга олиб, ортимга қарамадим. Ичимда эса тинмай, ( Асло, асло учрашмайлик.) дея Аллоҳимдан сўрай бошладим.
* * *
-- Нимаа? Ишдан бушадинг. Бу нима деганинг? Жиннимисан сен қиз? Онам ишдан бушаганимни эшитиб роса жаҳли чиқди. Буни таҳмин қилганим учун ҳайратланмадим. -- Нима, сенга иш тайёр турибдими?
Ишга етиб келганимда, иккиси ҳам йўқ экан. Кийимларимни алиштириб, ўзим учун белгилаб олган ҳудудимни тозалашга киришиб кетдим. Аммо кечаги воқеалар тез-тез кўз олдимдан ўтар экан, бироз ўйга чўмиб қолябман. Ўйлайманки, ойим шунчаки, гапириб қўйдилар. Ниятлари жиддий эмаслигига умид қиламан. -- Салом гўзалим. Ҳаёл билан турганимда, ортимдан Заҳро келиб, сочимдан секингина тортиб қўйди. Аммо кеча Асал сочимга ишлов бериб қўйгани учунми, ҳали ҳам бошим оģрирди. Уники эса қўшимча бўлди. -- Ааайй, нима қилябсан Заҳро? Оғридику... -- Вооойбууу, буни қаранглар. Кундан-кунга нозик бўлиб қолябсанми нима? Заҳро гапимга энса қотириб қўйди. -- Ҳа сиз қизлар жуда нозиксизлар. Яна ўзларингча пархез қилишларингга борманда. Ҳар доимгидек Умид кенг табассум қилиб сухбатга қўшилди. Товба базида шу бола жуда асабимга тегадида, ҳудди ҳозиргидек. Тушунмадим, бу иккиси келишиб олишгандек бирга келишдими? Умиднику тушунса бўлади. Кечаси ҳам ишлайди. Аммо бу қизчи? Сал эртароқ ҳаракат қилишини айтиб чарчамас эканманда. Оҳири бошлиқдан гап эшитиб қолмаса бўлгани. -- Сен уччаланг! Яна бир жойга туриб олиб гап сотябсизларми? Гапим оғзимда чала қолди. Қирқ ёшларни қоралаб қўйган, қоринбой бошлиģимиз келиб қолдида, уччаламиз уч тамонга тарқадик. Аслида эрталаб одам ҳам унча бўлмайди. Тушлик вақтига бориб эса қўл-қўлимизга тегмай қолади. Аммо нима бўлишидан қатъий назар, ишчи ўз вақтида ишида бўлиши керак. Айтганимдек бизнинг ҳақиқий иш вақтимиз келди. Жойларни эса ўзимизга қулай ва осонроқ бўлиши учун бўлиб олганмиз. Ҳамма ўз столидагиларга ҳизмат кўрсатиш билан банд. Мен ҳам бир мижозга ҳизмат қилиб бўлиб, кейинги столим томон ўтдим. Қизģин суҳбат қураётган, келганига энди беш дақиқа бўлган икки йигитни ёнига бориб, буюртмани сурадим. -- Сени буюртма қилсакчи турткòз. Қимматга тушмаймизми? Йигитлардан бири устимдан кулгандек гапирди. -- Қўйсангчи Шох. Биздек йигитларга жон десин. -- Гапингизни ўйлаб гапиринг. Ил..ти..мос.
Уларни гаплари қанчалик оģир бўлмасин бунга чидашим керак. Ишимизни асосий қоидаси бу. Мижосга ҳушмомила бўлишимиз керак. Йўқса ишдан кетамиз. Мана ҳозир ҳам тишимни тишимга қўйиб зурģа гапирдим ўзи ҳам. -- Ҳали ноз қилишни ҳам биласанми? Шох дегани беписанд қараб мийиģида кулди. -- Қўйсангчи Шох. Вақтимизни келиб келиб, шунга кетгазамисми энди? Ҳа тўғри, ҳатто баракалла. Менга вақт кетгизмай, тезроқ буюртмани бера қолинглар. -- Жаҳон, сен нима буюртма қилсанг қилавер. Мен шу турткòзни буюртма қиламан! Илк кўрганимда (чиройли экан) деб ўйлаган эдим, бу турқи совуқни. Энди эса кòзимга маҳлуқдек кўрина бошлади. -- Кечирасиз... жаноб. Лекин бу ерда одамлар эмас, овқат буюртма қилинади. Индамаганимга ҳаддиздан ошиб кетябсиз. Буюртма қилшни ҳоҳламасангиз ана эшик. Кетишингиз мумкин. Портлашга шай бўлиб турган бўлсам-да, òзимни қўлга олиб жавоб бердим. Уларни ёнида қолишга ортиқ сабрим етмай кетишга чоғландим. Бироқ бу гапга тушунмайдиган сутак қўлимдан ушлаб қолди ва безрайиб, (Мен буюртмамни айтдим.) деса бўладими. Сабрим паёнига етди. Ҳали ҳеч ким нафсониятимга бунчалик тегмаганди. Шартта стол устида турган менюни олдимда, юзига яхшилаб солдим. Мендан бунақа иш кутмаган шекилли қаршилик қилолмай қолди. Балки, бошлиққа икки маҳлуқ (Устингиздан ёзамиз.) демаганда бунақа бўлмасмиди?...
-- Сен ҳафа бўлма ҳўпми. -- Қандай ҳафа бўлмаслигим мумкин?... Кечир, мен сабабли сен ҳам ишсиз қолдинг. Умид менга далда бермоқчи бўлди. Мен унинг олдида айбдорман. У бўлса, мени айблашни ўрнига... -- Қўйсангчи, шу ҳам муаммо бўлди-ю. Сиқилишингга арзимайди. Кенг табассум қилганча елкамдан қоқиб қуйди.- Буларни ўйлама. Ўйлашга арзимайди. Энди сен нима қиласан? Шуниси менга қизиқроқ... Ҳали ҳам осон қутулди. Бошлиқ бўлмаганда ўзим билардим, нима қилишни.
Ишларимни якунлагач меҳмонхонада телевизор кўриб ўтирган онамни ёнларига бордим. Улар менга қисқа нигоҳ ташладида, яна телевизорга қараб олди. Эрталабки, воқеани айтмаса, бугунги кун ҳисобидан гапирмадилар ҳали. -- Ойи... - дедим секингина, ўзим гап бошлаб биринчи. -- Нима дейсан? Қарамасдан жавоб бердилар. -- Мендан ҳафамисиз? Жавобини билсам ҳам сўрадим. Ойим бу саволимдан сўнг тезда мен томонга ўгирилди. -- Нега бунақа деябсан? -- Эрталаб опамни ҳафа қилдимку. -- Ҳаа, уни айтаябсанми? Аслида, айб сенда. Биласан, опангни кўнгли жуда нозик. Кийимига эса катта эътибор беради. Сен эса... Онам сўзини чала қолдириб яна телевизорга қараб олди. Аслида, чала қолмади. Тугатилди. Негаки, мен улар нима демоқчи эканлигини тушуниб бўлган эдим. Ҳа опам жуда гўзал. Онам уни гўзаллигидан фахрланади. Ўзлари ҳам жуда чиройли, истарали аёл. Акам эса ҳар қандай қизни орзузидагидек келишган йигит... Менчи, мен. Ҳудди уларнинг орасига адашиб тушиб қолгандекман. Малла сочларим, елкамдан салгина пастроқда. Узун сочни ёқтираман аммо эплолмайман. Кўзимни ранги каштан. Камига турткòз қизман. Юзимдаги бир биридан гўзал сепкилларимни айтмайсизми?...
Кечги вақт ҳаммамиз бир дастурхон атрофида йиғилдик. Одатда таомланиш вақти бир-биримизга гапирмаймиз. Бугун эса орадаги сукунатни акам бузди. -- Овқатни ким қилди? Очиģи бу саволдан юрагим ёрилай деди. Акром акамни феълини жуда яхши биламан. Жаҳли жуда тез. Салга шабода эсса ҳам асаби чиқади. Бир мартта мен ўзимда куч йиғиб ъъЎқишни ҳоҳлайман.ъъ деганимда рад этганлар. Мен эса қайсарлик қилиб кўрмоқчи бўлиб, истакларимни айтаверганман ва бунинг оқибатида росса калтак тагида қолгандим. Уша воқеадан кейин акамга ортиқча умуман гапирмайдиган бўлдим. Бу ҳам бир сабоқ бўлган қисқаси. -- Алия қилди. Бирон нарса бўлдими ўғлим? Мен жим бўлиб қолганим учун ойим жавоб бердилар. Асални ни юзида эса ним табассум пайдо бўлди. Ҳеч тушунмайман нега уларга ёқмаймана?. -- Йўқ, аксинча жуда ширин. Қўлинг дарт кўрмасин, Алия. Сал қолди, акамнинг матовидан оғзимдаги луқмамга тиқилиб қолишимга. Оила аъзоларимга бирма-бир қарар эканман, мендаги ҳайрат онам билан опамда ҳам борлигини англадим. -- Тинчликми, ўғлим? Бирон нарса бўлдими? Қизиқиши устунлик қилиб сўради ойим. Акам эса ҳеч нима бўлмагандек жавоб бердилар. -- Ҳа тинчлик. Нимадир бўлиши керакми ойи? -- Йўқ ўғлим. Ўзим шунчаки, сўрадимда... Каловланиб қолди ойим. Ташқаридан қаралганда акамни менга айтган мақтови оддийгина туюлиши мумкин. Бироқ биз учун эмас. Бугунгиси мен учун биринчи маротаба эди ва жуда ёқимли бўлар экан... -- Мен хонамда бўламан. Ортиқча изоҳларсиз бизни тарк этишга киришди акам. Мен ва Асалдан садо чиқиши қийин. Чаманда опам ҳам энг камида мендек ҳайратда. -- Майли ўғлим. Яхши дам ол. Деди, ойим кòзлари билан акамни кузатиб қўйиб. Сўнг эса менга юзланди. -- Сен бу ерларни тартибга сол, анқаймай. Уууфф, сенга ўргата бериб ўзимда қолмайди чоғи. Тезроқ тенгинг чиқсада сени топширсам... Бу уйда узоқ вақт ҳурсанд бўлиб бўлармиди, йўқ. Яна оғриқли мавзуни очди онам. Нега мендан бунчалик қутилишни истайдилар билмайман. Опамдек бўла олмайман, биламан. Лекин бу мени айбим эмас-ку. -- Ойи... бу нима деганингиз? Опамдан олдин... -- Асални баҳона қилмай қўяқол. Жеркиб бердилар дарров. -- Ҳали, эрга теголмайди. У юлдуз бўлиши керак. Сен нима, опангни кутмоқчимисан? Тентак бўлма, ҳой қиз. Опангни ошиқлари мингта. Истаган вақти эрга теголади. Сенчи? Бу туришингда ҳаридор чиқса ҳам қойил қолардим очиғи. Яна гапларимни кўнглинга олиб юрма.
****
Бугун иш куним бўлгани учун эртароқ туриб, ҳаракатимни бошладим. Нонуштани тайёрлаб қўйиб, ишга отландим ҳамки, ҳеч ким ноз уйқудан турмади. Бу ҳам мен учун одатий ҳол бўлгани учун уйғотиб ҳам ўтирмай ишимга шошилдим. Рости ишимни яхши кўраман. Негаки, у ерда мени тушунадиган меҳрибоним, жоним дугонам Заҳро бор ва бизни асабимизга бир тегмаса ўлиб қоладиган Умид ҳам.
Ёшим ўн тўққизда. X,еч қаерда ўқимадим. Истамадим эмас, бунга имкон бўлмади. Яна ҳам ойдинроқ айтсам, онам хоҳламадилар. Уларни фикрича ўқиш қизларга ярашмас экан. Бекорга вақт йўқотмай ишласам зарарим эмас фойдам тегишини айтдилар ва мен ҳам уларни измидан юрдим. Оилада тўрт кишимиз. Келишган акам, гўзаллиги тенгсиз опам, улардан меҳрини аямайдиган онам ва ҳеч бир оила аъзосига ўхшамайдиган иркит ўрдакча мен.... Дадам оламдан ўтган. Онамни айтишича мен икки ёшлигимда афтоҳалокатга учраган ва уша жойни узида...
Мен кафеда офидсанд бўлиб ишлайман. Мендан икки ёш катта опам эса маделлик соҳасида иш юритади... Ғалатия? Ҳа базан ўзим ҳам ҳайрон қоламан, онам нега опамни ўқишига қаршилик қилмаган деб. Нафақат ўқишига, опам нима истаса онам муҳайё қилади. Баъзан бу ҳолатдан жуда қаттиқ ранжийман. Онамни эса бунга ҳам жавоблари тайёр: - Асални гўзаллигидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Уни қўлидан бошқа иш келмайди. У жуда нозик, сен эса ҳамма нарсага куникувчисан... ва яна шунга ўхшаш гаплар.
Акром акамни ўзини шахсий безниси бор. Тўғриси, айнан қандай безнис қилишини билмайман, сўролмайман ҳам. Чунки қаҳрларидан қўрқаман. Нигоҳлари шу қадар жиддийки, бир маротаба қараса, юрагим томонимга тушиб кетай дейди. Мен тугул онамни ҳам гапиришга юраги дов бермайди.
***
--Алия... Бўлажак кундалигимга илк сатрларни ёзаётганимда, Асал опамни бор овозида исмимни айтиб чақириши мени чучитиб йўборди. -- Қаердасан ярамас қиз. -- Опа тинчликми? Нега бунча бақирасиз?..- Ҳонамдан қандай ўчиб чиққанимни билмай, ошхонада жаҳл билан турган опамга юзландим. Ичимда эса тинмай, Ишқилиб тинчлик бўлсинда, дея такрорлаябман. -- Тинчликмас! Асал қўлида турган қизил кофтасини менга қарата улоқтирди. Мунжални ҳам зур оладида, тўғри келиб юзимга тегди ўзи ҳам. -- Сен атай қилдинг тўғрими? Мени кўролмайсан. Сендай сингилни боридан йўғи яхши. Бақиргани бир бўлиб, ҳали нима бўлаётганини тушуниб улгурмасимдан бор важоҳати билан келиб сочимга ёпишиб кетди. -- Опа... Опа, нима деяётганизга тушунмаябман... Илтимос сочимни қўйиб юборинг оģриябди. -- Оģрисин! Мен билан қайта ўйнашмайдиган бўласан! Бу қизнинг узун тирноқлари бўйнимни юлиб ташлади. Қанча унинг қўлидан қутилишга ҳаракат қилмай бунинг иложи йўқдек. Биламан, ҳозир унинг жазаваси турган. Қурилишнинг биргина йўли бор. У ҳам бўлса, тинчланишини кутиш. Аммо нима қилай, жоним оғриябдида, балки кор қилар дея ялинишга тушаяпман. -- СЕНИ ЎЛДИРАМАН. ЎЛДИРАМАН ИРКИТ ЎРДАК. ТЎТР КЎЗ МАҲЛУҚ!!! -- Асал! Яхши ҳамки онам уйда эканлар. Югуриб келиб зурға мени опамни чангалидан озод қилди. Булмаса бу жинни опам ҳамма жойимни кукартирарди. Олдинги сафаргисини излари энди кетаётган эди-я. --Бу нима қилиқ? Эсингни едингми? Асал бу нима қилганинг? Онам мени аҳволимга ачиниб қаради. Бир зумга уни нигоҳларида ўзимга бўлган меҳрни кўрдим. Атиги бир зумга. Сўнг яна ҳиссизлик. -- Кўрмайсизми буни. Кофтамни ювиб дазмоллаб қўй дегандим. Бу эса опасини писанд қилмайдида... Асал ерда ётган кофтани олиб ойимга тутқазиб қўйди. -- Энди мен нима кияман?! Бугун шуни киймоқчи эдим. Мана бу иркитча эса... У менга шундай қарадики. Бу қарашларда оёғимни учигача музлаб қолай дедим. Дарҳақиқат, кеча ишдан келганимда айтгандия. Эсим қурсин ёдимдан кўтарилиб кетибди. Жуда чарчаган эдим. Зурģа овқатланиб ухлаб қолибман. Мана энди опамдан калтак **** ўтирибман. -- Кечиринг. Ёдимдан чиқибди... бошқа қайтарилмайди. Дедим, кўзимдаги ёшни артиб. Шундай нарсани унутган, ўзимни ҳам койидим ичимда.
Кечгача уй ишларини қилиб чиқдим. Ҳамма жойни тозалаб, кечлик учун акам ёқтирадиган овқат қилиб қўйдим. Тўғриси акам кўп ҳам уйдан овқатланмайди. Ишим кўп деб базида уйга келмайди ҳам.
Агар бу мевани фойдасини билганингизда аптекадан дори олмаган бўлар эдиингиз.
Бу мева ҳар қандай кимёвий дорилардан минг баравар кучли ва организмдаги касалликларга қирон келтиради. Ҳатто рак ҳужайраларига карши кучли тасирга эга.