💥Соя. 1-қисм.
Муаллиф: Айдин.
Ёшим ўн тўққизда. X,еч қаерда ўқимадим. Истамадим эмас, бунга имкон бўлмади. Яна ҳам ойдинроқ айтсам, онам хоҳламадилар. Уларни фикрича ўқиш қизларга ярашмас экан. Бекорга вақт йўқотмай ишласам зарарим эмас фойдам тегишини айтдилар ва мен ҳам уларни измидан юрдим.
Оилада тўрт кишимиз. Келишган акам, гўзаллиги тенгсиз опам, улардан меҳрини аямайдиган онам ва ҳеч бир оила аъзосига ўхшамайдиган иркит ўрдакча мен....
Дадам оламдан ўтган. Онамни айтишича мен икки ёшлигимда афтоҳалокатга учраган ва уша жойни узида...
Мен кафеда офидсанд бўлиб ишлайман. Мендан икки ёш катта опам эса маделлик соҳасида иш юритади...
Ғалатия? Ҳа базан ўзим ҳам ҳайрон қоламан, онам нега опамни ўқишига қаршилик қилмаган деб. Нафақат ўқишига, опам нима истаса онам муҳайё қилади. Баъзан бу ҳолатдан жуда қаттиқ ранжийман. Онамни эса бунга ҳам жавоблари тайёр: - Асални гўзаллигидан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Уни қўлидан бошқа иш келмайди. У жуда нозик, сен эса ҳамма нарсага куникувчисан... ва яна шунга ўхшаш гаплар.
Акром акамни ўзини шахсий безниси бор. Тўғриси, айнан қандай безнис қилишини билмайман, сўролмайман ҳам. Чунки қаҳрларидан қўрқаман. Нигоҳлари шу қадар жиддийки, бир маротаба қараса, юрагим томонимга тушиб кетай дейди. Мен тугул онамни ҳам гапиришга юраги дов бермайди.
***
--Алия...
Бўлажак кундалигимга илк сатрларни ёзаётганимда, Асал опамни бор овозида исмимни айтиб чақириши мени чучитиб йўборди. -- Қаердасан ярамас қиз.
-- Опа тинчликми? Нега бунча бақирасиз?..-
Ҳонамдан қандай ўчиб чиққанимни билмай, ошхонада жаҳл билан турган опамга юзландим. Ичимда эса тинмай, Ишқилиб тинчлик бўлсинда, дея такрорлаябман.
-- Тинчликмас!
Асал қўлида турган қизил кофтасини менга қарата улоқтирди. Мунжални ҳам зур оладида, тўғри келиб юзимга тегди ўзи ҳам. -- Сен атай қилдинг тўғрими? Мени кўролмайсан. Сендай сингилни боридан йўғи яхши.
Бақиргани бир бўлиб, ҳали нима бўлаётганини тушуниб улгурмасимдан бор важоҳати билан келиб сочимга ёпишиб кетди.
-- Опа... Опа, нима деяётганизга тушунмаябман... Илтимос сочимни қўйиб юборинг оģриябди.
-- Оģрисин! Мен билан қайта ўйнашмайдиган бўласан!
Бу қизнинг узун тирноқлари бўйнимни юлиб ташлади. Қанча унинг қўлидан қутилишга ҳаракат қилмай бунинг иложи йўқдек. Биламан, ҳозир унинг жазаваси турган. Қурилишнинг биргина йўли бор. У ҳам бўлса, тинчланишини кутиш. Аммо нима қилай, жоним оғриябдида, балки кор қилар дея ялинишга тушаяпман. -- СЕНИ ЎЛДИРАМАН. ЎЛДИРАМАН ИРКИТ ЎРДАК. ТЎТР КЎЗ МАҲЛУҚ!!!
-- Асал!
Яхши ҳамки онам уйда эканлар. Югуриб келиб зурға мени опамни чангалидан озод қилди. Булмаса бу жинни опам ҳамма жойимни кукартирарди. Олдинги сафаргисини излари энди кетаётган эди-я. --Бу нима қилиқ? Эсингни едингми? Асал бу нима қилганинг?
Онам мени аҳволимга ачиниб қаради. Бир зумга уни нигоҳларида ўзимга бўлган меҳрни кўрдим. Атиги бир зумга. Сўнг яна ҳиссизлик.
-- Кўрмайсизми буни. Кофтамни ювиб дазмоллаб қўй дегандим. Бу эса опасини писанд қилмайдида...
Асал ерда ётган кофтани олиб ойимга тутқазиб қўйди. -- Энди мен нима кияман?! Бугун шуни киймоқчи эдим. Мана бу иркитча эса...
У менга шундай қарадики. Бу қарашларда оёғимни учигача музлаб қолай дедим. Дарҳақиқат, кеча ишдан келганимда айтгандия. Эсим қурсин ёдимдан кўтарилиб кетибди. Жуда чарчаган эдим. Зурģа овқатланиб ухлаб қолибман. Мана энди опамдан калтак **** ўтирибман.
-- Кечиринг. Ёдимдан чиқибди... бошқа қайтарилмайди.
Дедим, кўзимдаги ёшни артиб. Шундай нарсани унутган, ўзимни ҳам койидим ичимда.
Кечгача уй ишларини қилиб чиқдим. Ҳамма жойни тозалаб, кечлик учун акам ёқтирадиган овқат қилиб қўйдим. Тўғриси акам кўп ҳам уйдан овқатланмайди. Ишим кўп деб базида уйга келмайди ҳам.