View in Telegram
Гапимдан баттар ҳуноби ошди уларнинг. Мен эса кўзларига тик қарай олмай, бошимни эгдим.       -- Нима бўлябди, бу ерда?       Айни вақтида ишидан келиб қолдида Асал ҳам. Қанчлик омадли қизмана?       -- Ҳоним афандимиз ишидан ҳайдалибди. Бошқа нима ҳам бўлар эди?       -- Ииииммм, шунақами? Ёмон бўлибдию...      Мийиғида жилмайганча ёнимдан айланиб ўтиб, тўғри бориб ўзини диванга ташлади, Асал. -- Шу ҳам муаммоми ойи? Қўйсангизчи, арзимаган нарсаларга ҳам асабийлашаверасизми энди? Асабларни сақланг ойи, асабларни.         -- Кошки, эди сақлашга қўйсаларинг. Ҳар куни битта муаммо чиқариб турасизларку.       -- Вееейй, ойиии... Бўлдида энди. Уни топган пули нима ҳам бўларди? Мени бир кунимга ҳам етмайди-ку.      Тушунолмай қолдим. Асал мени тарафимни олаябдими, ёки масхара қилябдими? Аслида, уни гаплари рост. Оиламда мени пулимга муҳтож одамни ўзи йўқ.       -- Нима, мен уни пули учун ишласин деябманми?     Ойимга опамни гаплари ёқмай ҳуноби оша бошлади. -- Ҳаётни қанчалик шавқатсиз эканини биласанми? Мен уни ҳаётга тайёрлаябман.      -- Шунақа тайёрлайсизми ойи?        Асал энсасини қотирди. --Нега унда менга бунақа қилмайсиз, иимм?        -- Сени юриģинг бошқа. Синглингники бошқа. Кўп бошимни оģритма ҳар хил савол бериб.       Чамамда, хонасига кетишга чоғланган ойимга, Асални гаплари умуман ёқмагани юзидан аён эди. Мен эса, мен сабаб бошланган тортишувига қўшила олмай, бир чеккада қараб туравердим. -- Яхши. Алияни ишлаши керак деб ўйласангиз, шундай бўлади ойижон. Менга ёрдамчи керак эди. Ўзим уни ишга оламан. Маъқулми сизга?      Дабдурустдан таклиф билдирди опам. Ҳайратдан кўзларим катталашиб кетди. У ростдан мени опамми, ёки кимдир алиштириб қўйдими? Ё бўлмасам бирор нимани режа қиладимикан? Балки, шунчаки, энди мени яхши кўраётгандир...        -- Лекин қизим, ёрдамчинг борку. Қолаверса, Алияни бунақа ишлар қўлидан келмайди. Яхшиси бошқа жойдан иш сўраб кўради...       -- Эртадан мен билан ишга кетасан. Муаммо ҳал, окей.       Асал менга қараб гапирдида, ўрнидан туриб, ойимдан олдин хонасига юналди. Уларни гапларини эшитиб ҳам ўтирмади.      -- Яхши. Опанг билан ишлай қол. Лекин айтиб қўяй, агар уни шарманда қиладиган бирон иш қилсанг мендан яхшилик кутма. Тушундингми?       Ойимни огоҳлантиришига ҳўп дедиму, аммо Асални қандай қилиб шарманда қилишим мумкилиги ҳақида умуман тушунмадим. Алал-оқибат бир пастда ишли ҳам бўлиб олдим.     Тонгни минг ҳаяжон билан кутиб олдим. Ҳурсандлигимдан ичимга сиģмай кетаябман. Доим Асални ишига қизиққанман. Бугун эса ўзим бориб гувоҳи бўламан ахир.     Шикафимни очиб кийим танлай бошладим. Ўзимча ҳозир чиройли кийиниб тушаманда ,ойим буни қўлидан бунақа ишлар келмайди, дегани учун афсузлантираман. Ҳиҳ, аҳмоқона ҳом-ҳаёл.     Аслида бу гапимга ўзим ҳам ишонмайман. Бу шунчаки ўзимга бераётган мативациям эди. Роса кийим ахтардим аммо кўнглидагидек кийим топа олмадим. Қаёқдан ҳам бўлсин. Барчаси опамни кийимларику. Тўғри, Асал чиройли кийинади. Лекин уни кийимлари менга ярашади, дея олмайман. Куйлак киймоқчи эдим, тор ва калта куйлак киёлмаслигимни инобатга олиб бу фикримдан қайтдим. Яхшиси, кенг жинси шимим ва оқ кофтам энг аълоси. Эгнимга куз ҳавоси бўлгани учун қаймоқ рангли светирни олдим. Сочларимни тартибга солаётганимда эса ётоғимни устида турган телфоним жиринглаб қолди.     Қўнғироқни кутарганимдан Заҳрони жарангдор овози янгради.       Кечаги келишувимиз ёдимга тушиб, юрагим ғашланди. Асални қарорига қарши бориш тугул, бир оғиз гапира олмадима. Йўқ мен Заҳро билан биргаликда бирор жойдан иш топаман, деганимда нима бўлар эди ажобо?... Қачондан бунчалик қўрқоқ бўлишга улгурганман, билмадиму, аммо опамга бундай дейдиган, уни рад этадиган мард ҳам эмасдим, афсус.        -- Заҳро.... сенга нима дейишни ҳам билмайман. Ҳалиги... биласанми?        -- Билмайман шириним. Айтмасанг қандай биламан? Бунча чайналдинг. Нима бўлди ўзи, тинчликми? Давоми бор https://t.center/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily