Ишга етиб келганимда, иккиси ҳам йўқ экан. Кийимларимни алиштириб, ўзим учун белгилаб олган ҳудудимни тозалашга киришиб кетдим. Аммо кечаги воқеалар тез-тез кўз олдимдан ўтар экан, бироз ўйга чўмиб қолябман. Ўйлайманки, ойим шунчаки, гапириб қўйдилар. Ниятлари жиддий эмаслигига умид қиламан.
-- Салом гўзалим.
Ҳаёл билан турганимда, ортимдан Заҳро келиб, сочимдан секингина тортиб қўйди. Аммо кеча Асал сочимга ишлов бериб қўйгани учунми, ҳали ҳам бошим оģрирди. Уники эса қўшимча бўлди.
-- Ааайй, нима қилябсан Заҳро? Оғридику...
-- Вооойбууу, буни қаранглар. Кундан-кунга нозик бўлиб қолябсанми нима?
Заҳро гапимга энса қотириб қўйди.
-- Ҳа сиз қизлар жуда нозиксизлар. Яна ўзларингча пархез қилишларингга борманда.
Ҳар доимгидек Умид кенг табассум қилиб сухбатга қўшилди. Товба базида шу бола жуда асабимга тегадида, ҳудди ҳозиргидек. Тушунмадим, бу иккиси келишиб олишгандек бирга келишдими? Умиднику тушунса бўлади. Кечаси ҳам ишлайди. Аммо бу қизчи? Сал эртароқ ҳаракат қилишини айтиб чарчамас эканманда. Оҳири бошлиқдан гап эшитиб қолмаса бўлгани.
-- Сен уччаланг! Яна бир жойга туриб олиб гап сотябсизларми?
Гапим оғзимда чала қолди. Қирқ ёшларни қоралаб қўйган, қоринбой бошлиģимиз келиб қолдида, уччаламиз уч тамонга тарқадик.
Аслида эрталаб одам ҳам унча бўлмайди. Тушлик вақтига бориб эса қўл-қўлимизга тегмай қолади. Аммо нима бўлишидан қатъий назар, ишчи ўз вақтида ишида бўлиши керак.
Айтганимдек бизнинг ҳақиқий иш вақтимиз келди. Жойларни эса ўзимизга қулай ва осонроқ бўлиши учун бўлиб олганмиз. Ҳамма ўз столидагиларга ҳизмат кўрсатиш билан банд. Мен ҳам бир мижозга ҳизмат қилиб бўлиб, кейинги столим томон ўтдим.
Қизģин суҳбат қураётган, келганига энди беш дақиқа бўлган икки йигитни ёнига бориб, буюртмани сурадим.
-- Сени буюртма қилсакчи турткòз. Қимматга тушмаймизми?
Йигитлардан бири устимдан кулгандек гапирди.
-- Қўйсангчи Шох. Биздек йигитларга жон десин.
-- Гапингизни ўйлаб гапиринг. Ил..ти..мос.
Уларни гаплари қанчалик оģир бўлмасин бунга чидашим керак. Ишимизни асосий қоидаси бу. Мижосга ҳушмомила бўлишимиз керак. Йўқса ишдан кетамиз. Мана
ҳозир ҳам тишимни тишимга қўйиб зурģа гапирдим ўзи ҳам.
-- Ҳали ноз қилишни ҳам биласанми?
Шох дегани беписанд қараб мийиģида кулди.
-- Қўйсангчи Шох. Вақтимизни келиб келиб, шунга кетгазамисми энди?
Ҳа тўғри, ҳатто баракалла. Менга вақт кетгизмай, тезроқ буюртмани бера қолинглар.
-- Жаҳон, сен нима буюртма қилсанг қилавер. Мен шу турткòзни буюртма қиламан!
Илк кўрганимда (чиройли экан) деб ўйлаган эдим, бу турқи совуқни. Энди эса кòзимга маҳлуқдек кўрина бошлади.
-- Кечирасиз... жаноб. Лекин бу ерда одамлар эмас, овқат буюртма қилинади. Индамаганимга ҳаддиздан ошиб кетябсиз. Буюртма қилшни ҳоҳламасангиз ана эшик. Кетишингиз мумкин.
Портлашга шай бўлиб турган бўлсам-да, òзимни қўлга олиб жавоб бердим. Уларни ёнида қолишга ортиқ сабрим етмай кетишга чоғландим. Бироқ бу гапга тушунмайдиган сутак қўлимдан ушлаб қолди ва безрайиб, (Мен буюртмамни айтдим.) деса бўладими. Сабрим паёнига етди. Ҳали ҳеч ким нафсониятимга бунчалик тегмаганди. Шартта стол устида турган менюни олдимда, юзига яхшилаб солдим. Мендан бунақа иш кутмаган шекилли қаршилик қилолмай қолди.
Балки, бошлиққа икки маҳлуқ (Устингиздан ёзамиз.) демаганда бунақа бўлмасмиди?...
-- Сен ҳафа бўлма ҳўпми.
-- Қандай ҳафа бўлмаслигим мумкин?... Кечир, мен сабабли сен ҳам ишсиз қолдинг.
Умид менга далда бермоқчи бўлди. Мен унинг олдида айбдорман. У бўлса, мени айблашни ўрнига...
-- Қўйсангчи, шу ҳам муаммо бўлди-ю. Сиқилишингга арзимайди.
Кенг табассум қилганча елкамдан қоқиб қуйди.- Буларни ўйлама. Ўйлашга арзимайди. Энди сен нима қиласан? Шуниси менга қизиқроқ... Ҳали ҳам осон қутулди. Бошлиқ бўлмаганда ўзим билардим, нима қилишни.