Ишларимни якунлагач меҳмонхонада телевизор кўриб ўтирган онамни ёнларига бордим. Улар менга қисқа нигоҳ ташладида, яна телевизорга қараб олди. Эрталабки, воқеани айтмаса, бугунги кун ҳисобидан гапирмадилар ҳали.
-- Ойи... - дедим секингина, ўзим гап бошлаб биринчи.
-- Нима дейсан?
Қарамасдан жавоб бердилар.
-- Мендан ҳафамисиз?
Жавобини билсам ҳам сўрадим. Ойим бу саволимдан сўнг тезда мен томонга ўгирилди.
-- Нега бунақа деябсан?
-- Эрталаб опамни ҳафа қилдимку.
-- Ҳаа, уни айтаябсанми? Аслида, айб сенда. Биласан, опангни кўнгли жуда нозик. Кийимига эса катта эътибор беради. Сен эса...
Онам сўзини чала қолдириб яна телевизорга қараб олди. Аслида, чала қолмади. Тугатилди. Негаки, мен улар нима демоқчи эканлигини тушуниб бўлган эдим.
Ҳа опам жуда гўзал. Онам уни гўзаллигидан фахрланади. Ўзлари ҳам жуда чиройли, истарали аёл. Акам эса ҳар қандай қизни орзузидагидек келишган йигит...
Менчи, мен. Ҳудди уларнинг орасига адашиб тушиб қолгандекман. Малла сочларим, елкамдан салгина пастроқда. Узун сочни ёқтираман аммо эплолмайман. Кўзимни ранги каштан. Камига турткòз қизман. Юзимдаги бир биридан гўзал сепкилларимни айтмайсизми?...
Кечги вақт ҳаммамиз бир дастурхон атрофида йиғилдик. Одатда таомланиш вақти бир-биримизга гапирмаймиз. Бугун эса орадаги сукунатни акам бузди.
-- Овқатни ким қилди?
Очиģи бу саволдан юрагим ёрилай деди. Акром акамни феълини жуда яхши биламан. Жаҳли жуда тез. Салга шабода эсса ҳам асаби чиқади. Бир мартта мен ўзимда куч йиғиб ъъЎқишни ҳоҳлайман.ъъ деганимда рад этганлар. Мен эса қайсарлик қилиб кўрмоқчи бўлиб, истакларимни айтаверганман ва бунинг оқибатида росса калтак тагида қолгандим. Уша воқеадан кейин акамга ортиқча умуман гапирмайдиган бўлдим. Бу ҳам бир сабоқ бўлган қисқаси.
-- Алия қилди. Бирон нарса бўлдими ўғлим?
Мен жим бўлиб қолганим учун ойим жавоб бердилар. Асални ни юзида эса ним табассум пайдо бўлди. Ҳеч тушунмайман нега уларга ёқмаймана?.
-- Йўқ, аксинча жуда ширин. Қўлинг дарт кўрмасин, Алия.
Сал қолди, акамнинг матовидан оғзимдаги луқмамга тиқилиб қолишимга. Оила аъзоларимга бирма-бир қарар эканман, мендаги ҳайрат онам билан опамда ҳам борлигини англадим.
-- Тинчликми, ўғлим? Бирон нарса бўлдими?
Қизиқиши устунлик қилиб сўради ойим. Акам эса ҳеч нима бўлмагандек жавоб бердилар.
-- Ҳа тинчлик. Нимадир бўлиши керакми ойи?
-- Йўқ ўғлим. Ўзим шунчаки, сўрадимда...
Каловланиб қолди ойим. Ташқаридан қаралганда акамни менга айтган мақтови оддийгина туюлиши мумкин. Бироқ биз учун эмас. Бугунгиси мен учун биринчи маротаба эди ва жуда ёқимли бўлар экан...
-- Мен хонамда бўламан.
Ортиқча изоҳларсиз бизни тарк этишга киришди акам. Мен ва Асалдан садо чиқиши қийин. Чаманда опам ҳам энг камида мендек ҳайратда.
-- Майли ўғлим. Яхши дам ол.
Деди, ойим кòзлари билан акамни кузатиб қўйиб. Сўнг эса менга юзланди. -- Сен бу ерларни тартибга сол, анқаймай. Уууфф, сенга ўргата бериб ўзимда қолмайди чоғи. Тезроқ тенгинг чиқсада сени топширсам...
Бу уйда узоқ вақт ҳурсанд бўлиб бўлармиди, йўқ. Яна оғриқли мавзуни очди онам. Нега мендан бунчалик қутилишни истайдилар билмайман. Опамдек бўла олмайман, биламан. Лекин бу мени айбим эмас-ку.
-- Ойи... бу нима деганингиз? Опамдан олдин...
-- Асални баҳона қилмай қўяқол.
Жеркиб бердилар дарров. -- Ҳали, эрга теголмайди. У юлдуз бўлиши керак. Сен нима, опангни кутмоқчимисан? Тентак бўлма, ҳой қиз. Опангни ошиқлари мингта. Истаган вақти эрга теголади. Сенчи? Бу туришингда ҳаридор чиқса ҳам қойил қолардим очиғи. Яна гапларимни кўнглинга олиб юрма.
****
Бугун иш куним бўлгани учун эртароқ туриб, ҳаракатимни бошладим. Нонуштани тайёрлаб қўйиб, ишга отландим ҳамки, ҳеч ким ноз уйқудан турмади. Бу ҳам мен учун одатий ҳол бўлгани учун уйғотиб ҳам ўтирмай ишимга шошилдим. Рости ишимни яхши кўраман. Негаки, у ерда мени тушунадиган меҳрибоним, жоним дугонам Заҳро бор ва бизни асабимизга бир тегмаса ўлиб қоладиган Умид ҳам.