View in Telegram
Умидни шилинган, кукарган юзига қараб кулиб йўбордим. У ҳам менга бироз қараб турдида сўнг шерик бўлди. Дарҳақиқат, Умид мени деб роса калтак едида. Иккимиз ҳам кулишиб бекат тамон кетарканмиз, ортимиздан бизга таниш овоз эшитилди. -- Ҳой, тухтасаларингчи. Мени ташлаб икки писмиқ қаёққа кетаябсизлар а? Ҳансираганча югуриб келиб, бизни койишга тушган Заҳрони кўриб ҳайрон бўлдим очиģи. -- Сен нега келдинг? Иш вақти ҳали тугамайдику? Биринчи бўлиб, Умид сўроққа тутди. -- Нима ғалчамисизлар? Сизларни ҳайдашган жойда, мен қолармидим? Нима, мени шунчаликга боради деб ўйладингларми? Товба, товба. Бу қизга иш жуда кераклигини яхши билардим. Мендек отасидан эрта айрилган дугонам оиласини боқувчиси эди. Иккита ёш синглиси ва ҳаста онаси бор. Яқиндагина, қўшимча иш топишим керак, деган эди. Ҳозир эса тайёр ишни ташлаб келибди аҳмоқ қиз. Мен сабабли икки дўстим ишсиз қолгани жуда алам қилди. Ўзини, Шохруҳ деб, атаган маҳлуқни буģиб ўлдириб қўйгим келиб кетди айни дамда. -- Заҳро, бекор бундай қилибсан. Ҳали ҳам кеч эмас. Бориб узур сўра. Балки, ишга қайтиб олишар. Заҳрони гапларидан упкам тўлиб кетди. Шартта бориб дугонамни қучоқлаб олдим. Қанақа ажойиб дўстларим бор мени. Аллоҳимга шукурлар айтдим. Бир четда бизни мамнум кузатиб турган Умидга кулиб қараб қўйишни ҳам унутмадим. Заҳрога қанча ҳозир иш топиш қийинлигини айтсам ҳам унамади. Битта гапда туриб олди қайсар қиз. Умид ҳам кундиришга уриниб кўрди, аммо фойдасиз. Охири тақдирга тан бердик. Ўз манзилимизга кетиш вақти бўлганда, эртага иш қидириб куришга келишиб ҳайрлашдик. Умид ва Заҳрони уйи бир тарафда бўлгани учун битта афтобусга ўтириб кетишди. Мени афтобусим келишига ҳали бироз борлиги учун бекатда туриб кута бошладим. Бир неча дақиқадан сўнг эса, ёнимга ойналари ҳам қорайтирилган, қоп-қора мен номини ҳам билмайдиган, аммо жуда чиройли машена келиб тухтади. Менимча, машина бошқа давлатдан келтирилган. Чунки, ўзимиздаги машиналарни озроқ бўлса-да, фарқига бораман. Бу эса умуман бошқача. Ҳатто ģалатироқ машина экан. -- Ўтир. Олиб бориб қўяман. Тўғриси машинага қараб, ичидаги одамга эътибор ҳам бермабман. Ўзимга келиб разм солсам, бу менга қуполлик қилган Шохруҳ экан. Юрагим ёрилай деди, шу дам. Мийямда эса турфа хил саволлар. Ким бу? Нега бу ерга келди? Ортимдан кузатиб келдими ёки? Мендан нима ҳохлайди?... Қўл-оёģим қалтирай бошлади. Ҳеч ҳам бунақа вазиятга тушмаганман. Тўģри бир иккита йигитлар гапирган. Аммо, бунчалик қуполлик қилишмаган эди. Акамни дунёдаги энг совуққон одам деб ўйлардим. Ҳозир эса адашганимни ҳис қилиб турибман. -- Ҳой, нима бўлди? Қўрқитиб йўбордимми қушчам? Бир зумда машинадан тушиб, ёнимда пайдо бўлди. Гаплари эса мени баттар довдиратиб қўйди. -- Бироз олдин сайраётган эдингку. Нима бўлди? Тилингни ютиб йўбордингми ёки?.. -- Ммендан нима ҳоҳлай...сиз ўзи? Қанча қўрқувимни сездирмасликка ҳаракат қилмай, чаманда уддалолмаябман. Овозимдаги титроқ мени сотиб қўяябди. У менга бир қадам яқинлашди. Орамизда эса яна бир қадамлик масофа қолди ҳалос. -- Менга ҳали ҳеч қандай қиз қўл кутармаган эди. -- Мен биринчиси бўлибман унда. Агар қизларга шунақа муомила қилаверсангиз, охиргиси ҳам бўлмайди. Афтобусим келиб қолгани учун ниҳоятда қувониб кетдим. Бир томондан бу тилимни ҳам ўткир қилиб йўборди. Ўзимни қўлга олиб унга гапириб бўлгач, тезда афтобус томонга югурдим. Изимдан бақирди у. Сўзларини яхши эшитган бўлсамда эшитмаганликга олиб, ортимга қарамадим. Ичимда эса тинмай, ( Асло, асло учрашмайлик.) дея Аллоҳимдан сўрай бошладим. * * * -- Нимаа? Ишдан бушадинг. Бу нима деганинг? Жиннимисан сен қиз? Онам ишдан бушаганимни эшитиб роса жаҳли чиқди. Буни таҳмин қилганим учун ҳайратланмадим. -- Нима, сенга иш тайёр турибдими?
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily