View in Telegram
Вергул қачон ишлатилади: энг асосий 7️⃣ та қоида Шаҳноза опа яқинда вергулни қўллаш қоидаларини ихчамлаштириб, беш-олтита қоидага жамлаш ҳақида ёзганди. Ана шу ғоя асосида вергул ишлатиладиган энг муҳим ҳолатларни йиғиб чиқдим. Имкон қадар ихчамлаштирдим. Қоидаларга амал қилишда энг муҳими – моҳиятни тушуниб олиш. Шунга эришган одам қоидада айнан кўрсатилмаган ўринларда ҳам тиниш белгиларини тўғри қўллай олади. Ўзбек тилида вергул қуйидаги ҳолатларда ишлатилади: 1️⃣ Уюшиқ бўлаклар ва гапда такрорланган сўзлар билан. Мисоллар: Сен куйчи, пахтакор, олим... У ўқиб, ёзиб, таҳлил қилиб чиқди. Қани, қани, меҳмонларнинг қўлига сув қуйворинглар. Безовта қилиб қўйдим, узр, узр. 2️⃣ Ажратилган бўлаклар билан. Мисоллар: Азизга, собиқ талабага, бу сўз ёқмади. Ислоҳотларга биз, яъни ёшлар ҳам ҳисса қўшишимиз керак. 3️⃣ Киритмалар (кириш сўзлар, кириш бирикмалар ва кириш гаплар) ва модал сўзлар билан. Мисоллар: Астойдил ишланса, шубҳасиз, бу ердан яхши ҳосил олиш мумкин. Балки, бу ҳақда бир ўйлаб кўрарсиз. 4️⃣ Ундалмалар ва ундов сўзлар билан. Мисоллар: Оғайни, бу масалага енгил қараш ярамайди. Ҳой, бу нима қилганингиз ахир?! 5️⃣ Бошқа бўлакларга боғланмаган сўзлар билан. Мисоллар: Қани, бу ҳолатни оддийроқ тушунтириб беринг-чи. Бу саволга, хўш, ҳуқуқшунос жавоб бера қолсин. 6️⃣ Муаллиф гапини кўчирма гапдан ажратишда. Мисоллар: – Мен бугун боролмайман, – деди у. “Мен бугун боролмайман”, деди у. 7️⃣ Бирдан ортиқ иш-ҳаракат ифодаланган содда гаплар, бирдан ортиқ кесим қатнашган қўшма гапларда. Мисоллар: Дадам келгач, ош сузилди. Гуллар очилиб, атрофга анвойи бўйлар таралди. Касби – ўқитувчи, мутахассислиги – математик, ижодкорлиги ҳам бор. Атроф қоронғи, лекин дарахтлар яққол кўзга ташланади. Аччиғим чиқди-ю, аммо билдирмадим. Ё сиз келинг, ё мен борай. ❗️ Эслатмалар: Ундов, ундалма ва киритмалар гап бошида келганда вергул улардан кейин, гап ўртасида келганда ҳар икки ёндан, гап охирида келганда улардан олдин қўйилади. Қўшма гаплар ёки уюшиқ бўлаклар ва, -у, -ю, ҳамда, ё (гапда бир марта қатнашса) каби тенг боғловчилар билан боғланса ёки саналса, улар орасига вергул қўйилмайди. Вергул қавс ва қўштирноқ билан қўлланганда улардан кейин, тире билан қўлланганда ундан олдин қўйилади, кўп нуқта билан келганда эса тушиб қолади. Ҳар бир ҳолатга изоҳ берганман. Мақоланинг тўлиқ варианти билан сайтда танишишингиз мумкин. 👉 Тўлиқ ўқиш @oriftolib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily