Қани: вергул керакми ёки йўқ?
Қани сўзидан кейин бир ҳолатда – сўз
эътиборни жалб этиш, ундаш, даъват маъноларини билдирганда вергул ишлатилади.
Сўроқ олмоши бўлиб келганда ёки истак-хоҳиш маъносига алоҳида таъкид, урғу берганда вергул керак эмас.
Изоҳли луғатда истак-хоҳишни таъкидловчи
қани энди иборасидан кейин вергул ишлатилибди. Бу сўзнинг
қанийди шаклидаги маънодоши ҳам бор, у кўпроқ сўзлашув услубига тегишли. Иккала ибора ҳам хоҳиш маъносига урғу берувчи
қани сўзи билан айнан бир хил маънода қўлланади. Шу сабабли вергул қўйиш керак эмас.
📌 Демак,
Қани ошга қаранг.
❌
Қани, ошга қаранг.
✅
Қани, янги сотиб олган ноутбукинг?
❌
Қани янги сотиб олган ноутбукинг?
✅
Қани, ҳолатингни биров тушунса...
❌
Қани ҳолатингни биров тушунса...
✅
@oriftolib