Ахир: вергул керак эмас
Кўп тарқалган хатолардан бири
ахир сўзи билан вергул ишлатишдир.
Ахир равиш ва юклама бўлиб келиши мумкин. Ҳар икки ҳолатда ҳам вергул ишлатилмайди:
1️⃣ Равиш бўлиб келганда
охири, пировардида, ниҳоят маъноларини англатади. Сўзнинг
ахийри, ахири кўринишлари ҳам бор. Кўпроқ
ахийри шакли ишлатилади:
Ахир бўлмади. Ахир кўнди.
Ахийри октябрь ойи ҳам тугади.
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
2️⃣ Юклама бўлиб келганда маънони кучайтириш ва таъкидлашга хизмат қилади:
Ахир ёшимиз кетяпти, умр баҳоримиз ўтиб, кузимиз яқинлашиб келяпти, Ҳаётхон!
М. Исмоилий, Фарғона т. о.
📌 Демак,
Ахийри рози бўлди. Ахир зотингга тортасан.
✅
Ахийри, рози бўлди. Ахир, зотингга тортасан.
❌
Ахир бу оддий нарса-ку! Тушунинг ахир!
✅
Ахир, бу оддий нарса-ку! Тушунинг, ахир!
❌
@oriftolib