#Бисмиллаҳи_роҳмаанир_роҳийим#ГИРДОБМуаллиф:
#Н_Шуҳратовна— Ютсанг нима қиларди-яа, келиб-келиб Аргентинага ютқазиб ўтирибсанми? Уф-ф, Франция ютади деб айтиб қўйгандим эҳҳ, Мбаппе, Гризман яхши ўйсанг нима қиларди-я, соқоли ўсиб ётган Мессиси бор жамоагаям ютқазасанми? Телевизор пультини отиб хонадан чиқиб кетди.
— Менга қара Зари, шу битта футболни деб асабийлашяпсанми? Ойна ёнида юзига уход қилиб ўтирган дугонаси Заринага қаради.
— Эй, сен қаерданам тушунардинг, буни. Ҳақиқий адреналин! Энди тўрт йилдан кейин бўлади жаҳон чемпионати, соқол Мессилар ютгани чатоқ бўлди-да...
— Уни-буни қўй эртага Рустамларнинг гуруҳи билан паточний дарс ўтарканмиз. Зиёда юзидан маскасини олиб яна ойнага қаради...
— Войдод, анов қузғун Рустамми? Шуни гуруҳи биланми? Танноз қизлар биланми? Заринанинг асабийлашгани устига яна асаб бўлди.
— Қузғун? Зиёда баралла кулиб юборди.
— Ҳа, қузғун ўлаксахўрларга ўхшайди... шу билан битта университетда ўқиётганимдан жуда афсусдаман.
— Ўлаксахўрга ўхшамайди-ку, чип-чиройли бола бўлса, бутун гуруҳи шу болага ошиқ!
— Эй менга деса бутун университет ошиқ бўлмайдими? "Вапше" қизиғи йўқ! Яқин дугонам, хонадошимсан бўлмаса шуни чиройли деганинг учун терингга самон тиқардим. Бўпти ман ухладим. Зарина Мбаппе ёзилган футболкасини уйнинг бурчагига улоқтириб ётоғига чўзилди... кўзига уйқу келмагач телефонини ёқиб сал аввал бўлган футболни худди кўрмагандек яна томоша қилишга киришди...
— Ана тепп нимага анқаясан шундай ёнингда турибди-ю давоза, дарвозабон ҳам қаёққадир анқайиб турибди, ҳеэ анқов, лаллаймай ўл. Эй, вай ҳозир пенальти бўлиши керак-ку эээ ҳакам қаерга қараяпсан... кўзинг қаёқда олма кесак териб юрибди... ифлос ҳакам сотилган экан... соқол Мессига сотилган бу... Португалияниям шунақа қилиб чиқазиб юборишганди... Энди навбат Фрасияга етибди-да, тўрт йил илгари Франция ютганини ҳазм қилиша олишмаган бу Аргентиналиклар... Гризман, Дембеле хаёлларинг қаёқда, ана Мбаппега ўхшаб ўйнасанг ўлишасанми бечора фақат ўзи курашяпти... кўзларингга қўлимни тиқиб олсамдааа Зарина бақирганча телефонини ётоғига отди...
– Ухласанг-чи Зари! Эртага тўрт пара дарсимиз бор, кейин анов устозинг оралиқ оламан деган ўн беш круг югуриш ёки йигирма бешта турникка тортилиб бериш экан...
— Эээ қизиқмас, ўша устозингаям... оралиқларигаям... Зарина қайта телефонини олиб экранидаги футболчи расмларини олиб ташлади...