View in Telegram
ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ
Аммо унинг хотиржамлигига кўз тегди.Охирги пайтларда ўғлининг аллақандай ўзгариб, хотинига мутлақо эътиборсиз бўлиб қолгани, улар орасида оддийгина илиқлик ҳам йўқолганлигини кузатиб юрган онанинг тинчлиги йўқолди.Ўғли йўқ жойдан гап топиб, келинини гап билан узиб-узиб олар,Гулноза эса эри ишга кетгач,хун бўлиб йиғлаб юрарди. Бугунги воқеани набираларидан чала-ярим эшитган унинг қалби қандайдир ёмон бир воқеа юз берганини сезди.Чунки олти ёшли набираси Акобиржон бугун қандайдир амакининг уйга келиб, Алишерни дўппослаганини, кейин ота-онаси уришиб қолганини,отаси уйдан чиқиб кетгач, онасининг дори ичганини айтди. Анора хола бўлиб ўтган воқеани тахминан тушунгандай бўлди. Ичи қайнаб кетаётган бўлса ҳам ўғли касалхонадан қайтгач, уни хотиржам қаршилашга ҳаракат қилди. ”Ким бўлдийкин ўғлим ёқтирган аёл? Наҳотки, у Алишернинг оиласини бузаётганини тушунмаса? ” ― ўйлади она. Бу орада вақт тун ярмидан ўтган, набиралари ҳам аллақачон ухлаб қолишган эди. ―Хўш,Гулнозага нима қилибди? –сўради Анора хола ўғлининг ташвишли чеҳрасига боқиб. ―Нега бирдан хотинингнинг тоби қочиб қолди? Ўғил бироз тараддудланиб турди-да, кейин бошқа аёлни севиб қолганлиги, буёғига ўша билан яшаш ниятида эканлигини,бу ҳақда эшитган Гулнознинг дори ичиб беҳуш ҳолга тушиб қолганини айтди. ―Болаларингни ташлаб кетасанми? Уволидан қўрқмайсанми?―деди ғазабдан гезариб она. ―Оила ўйинчоқми, сенга? ―Нима қилай онажон? Мен усиз яшолмайман. Дилором ҳам мени яхши кўради. ―Бас қил-е,― беихтиёр овозини баландлатди Анора хола. ―Дилором эмиш. Севги эмиш. Қанақа севги? Ахир бу ерда икки оила бузиляпти-ку. Сен худонинг қаҳрига учрашдан қўрқмайсанми, ўғлим? ― Онажон,фарзандларимни ташлаб қўймайман. Улардан хабардор бўлиб тураман. - деди Алишер онасига илтижоли тикилиб. ― Нима қилай, Дилором менга жудаям ёқади. У мени деб оиласидан кечди.Энди мен уни тақдирнинг ҳукмига ташлаб қўёлмайман-ку. ―Нима? ― нафрат ва ғазабдан онанинг кўзлари катта-катта очилиб кетди. –Дилором уйидан кетдими? Нима унинг фарзандлари йўқми? ― Иккита фарзанди бор. Вақтида уни севиаган одамига турмушга беришган экан.Мени деб уйидан кетди. Шу сабаб ҳам акаси келиб мен билан жанжаллашиб кетди-да... ―Алишер шундай деб оғир “уф” тортиб қўйди-да, жойидан турди. ―Кечиринг, онажон.Бошим қаттиқ оғрияпти. Қолганини эрталаб гаплашармиз. Чиқиб кетган ўғлининг орқасидан қараб қолган она оғир ўйлар ичида қолди.Энди нима бўлади? Келини бу гапларни эшитиб, ўз жонига қасд қилибди. Агар эри уйдан кетиб қолса, нима қилади? Анора хола хонасининг чироғини ўчириб, жойига чўзиларкан,изтиробли хаёллари сабаб анчагача ухлолмади. Тонгга яқин кўзи илинган она Алишернинг қачон уйдан чиқиб кетганини сезмай қолди.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start