View in Telegram
―Унда мен нима қиламан? – Саволни бериш асносида Дилором қилган ишининг даҳшатини бор бутунлигича ҳис этди. ― Энди нима бўлади? ― Ҳеч нарса бўлмайди. Агар хотиним мен билан ажрашишга кўнмаса ҳам шу ерда иккинчи хотиним бўлиб яшайверасиз. Мен келиб-кетиб тураман. Эшик ёнида турган Алишер шундай деб Дилоромни юпатган бўлди. ― Болаларим нима бўлади? Мен уларни ҳозирданоқ соғиниб кетяпман. Жувон кўзларидан оқаётган ёшни тўхтатолмай, Алишерга умидвор қаради. ―Балки ўғилчамни олишнинг иложи бўлар? ―Албатта оламиз. Иложи бўлса иккисини ҳам оламиз. Сиз ҳозир ҳеч нарсани ўйламай, ётиб ухлашга ҳаракат қилинг. Нима муаммо бўлса, бирга ҳал қиламиз. Бундан буёғига доим бирга бўламиз-ку. ―Алишер жилмайишга ҳаракат қилди. Аммо бу жилмайиш Дилоромнинг назарида олдинги жозибадор табассумга ўхшамади. ― Мен кетдим, жоним. Эшикни қулфлаб олинг. Алишер чиқиб кетгач, Дилором деразадан унинг чиққанини, машинаси га ўтириб кетганини кузатиб турди. Кейин ётоқхонага киргиси келмай, яна ўша меҳмонхонадаги диванга чўзилди. Аёл қанча ҳаракат қилмасин, барибир ўзини босолмади. Кўз олдидан ўзи неча йил яшаган уйи, фарзандлари, қайнонаси, эри ўтиб, ўкириб йиғлаб юборди. Қанчалик оғир бўлмасин, уларни соғинаётганди. Жойидан туриб, спорт сумкасида ўзи олиб келган кийимлар-у, бошқа майда-чуйдаларни шкафга, ичкари хонадаги шифонъерга жойлаштира бошлади. Шу аснода қўлига тушиб қолган фотоальбомдан болаларининг суратини олиб,бағрига босганча,дод солиб йиғлади.”Улар энди мени ҳеч қачон кечиришмаса керак...” Алишер сигнал берганида дарвозани очадиган хотини кўринмади. Машинадан тушиб, дарвозани катта очди-да, машинасини ичкарига киргизди. Сўнг уйга қараб юрди. Хаёли паришонлигидан дарвозани ичкаридан ёпишни ҳам унутди. Негадир ҳовли сув қуйгандек жимжит эди. Юрагидаги хавотиридан безовта бўлиб, катта ўғлини чақирди. ―Акобиржон, қаердасан ўғлим? Ҳар куни нечада келса-да, уни интизор кутиб ўтирадиган тўнғичи отанинг чақириғига жавоб бермади. Алишер ўзини босиб келаётган ноаниқ сезгисидан чўчиб, болалар хонасига мўралади. Бу ерда ҳам ҳеч ким йўқ,компъютер ёниқ қолибди. У компъютерни ўчириб, хонадан чиқди-ю, ҳовлининг нариги бурчагидаги хоналарга қараб юрди. DAVOMI ERTAGA 20:30 DA
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily