Прокуратура, ИИБ, Миллий гвардия, ҳарбий хизмат ходимларига чекловлар жорий этилмоқдаПрезидентнинг 23.01.2025 йилдаги ПҚ-21-сон
қарорига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларига нисбатан бир қанча чекловлар киритилди.
Хусусан, прокуратура органлари ходимларига қуйидагилар таъқиқланди:
👉 ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндошликда бўлган шахслар билан прокуратура органларида бирга хизмат қилишга, бирга хизмат қилиши бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса;👉 қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга;
👉 тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, уларнинг муассиси бўлиш, ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш;👉 хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, бундан фарзанд туғилиши, никоҳ, тўй ва дафн маросимлари мустасно;
👉 прокуратура органлари биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлаш, бундан хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ холлардан ташқари;
👉 чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилиш;
👉 чет давлатда ҳисобварақ очиш ва уларга эга бўлиш, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш; бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно;👉 илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланиш;
👉 хизмат вазифаларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ва совғалар олиш;👉 ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар мустасно;
👉 қонунчиликдан назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференция ва афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланиш🔘 Шунингдек, мазкур қарор билан
ички ишлар (ПҚ-3413), божхона (ПҚ-3665) ва миллий гвардия (ПҚ-5089) органларида хизматни ўташ тўғрисидаги ва фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби (ПҚ-4447) тўғрисидаги Низомларга ҳам юқоридаги ўхшаш ўзгартиришлар киритилмоқда.
✅ Белгиланган чекловларга риоя этмаганлик тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказиш учун асос бўлиши белгилаб қўйилмоқда.
👉@bahodirahmedoff👈