View in Telegram
Транспортда безорилик учун жавобгарлик Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда транспортда безорилик, яъни айрим ҳайдовчилар томонидан бошқариш маданиятига риоя қилмай, транспорт воситасини кескин бошқариш ва бошқа ҳаракатларда ифодаланган “агрессив бошқариш”, “дрифт”, “шахмат” шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Шундай бўлса-да, Қонундаги айрим нормалар бугунги кундаги реал воқелик ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мос келмаганлиги сабабли Сенатнинг 55-ялпи мажлисида Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат келишув комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Шундан сўнг Сенат томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар келишув комиссияси томонидан батафсил кўриб чиқилди ҳамда барча масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, Қонун такомилига етказилди. Хусусан, қонун билан жарима баллари ҳисобланган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жазо қўллаш каби жавобгарлик белгиланмоқда. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилганда ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилишнинг энг кам миқдори олти ойдан кам бўлмаслиги назарда тутилмоқда. Сенат 👉@bahodirahmedoff👈
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily