Миллий гвардияда инспектор-психологлар
Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масаласида МЖТКга ўзгартириш
киритилмоқда.
Қонун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан умумтаълим мактабларида хизмат қилувчи вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолиятида қонунийликни таъминлаш, шунингдек,
мактабларда психологик муҳитни яхшилаш, вояга етмаганлар орасида қонунбузилишларга нисбатан
муросасиз муносабатда бўлиш ҳиссини шакллантириш, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида
ота-оналари иштирокида манзилли ишлаш вазифаларни самарали амалга оширишга зарур шарт-шароит яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.
Миллий гвардиянинг инспектор-психологлари феврал ойидан ҳозирги кунга қадар
44450 та МЖТКнинг 47-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаб, ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари орқали маъмурий жазо чоралари қўлланилишини таъминлаган ҳамда ота-оналар томонидан фарзандларини мактабга юбормаслик ҳолатлари бўйича
175 мингга яқин огоҳлантириш хатлари ёзилган.
👉@bahodirahmedoff👈