View in Telegram
Прокуратура, ИИБ, Миллий гвардия, ҳарбий хизмат ходимларига чекловлар жорий этилмоқда Президентнинг 23.01.2025 йилдаги ПҚ-21-сон қарорига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларига нисбатан бир қанча чекловлар киритилди. Хусусан, прокуратура органлари ходимларига қуйидагилар таъқиқланди: 👉 ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндошликда бўлган шахслар билан прокуратура органларида бирга хизмат қилишга, бирга хизмат қилиши бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига олиб келса; 👉 қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда иштирок этишга; 👉 тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш шунингдек, тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, уларнинг муассиси бўлиш, ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш; 👉 хизматни ўташ вақтида диний расм-русумлар ва маросимларни бажаришга, бундан фарзанд туғилиши, никоҳ, тўй ва дафн маросимлари мустасно; 👉 прокуратура органлари биноларида ва ҳудудида диний расм-русумлар ва маросимларни ташкил этишга, диний мазмундаги материаллар ва буюмларни сақлаш, бундан хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ холлардан ташқари; 👉 чет давлат фуқаролигини ёки чет давлатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни олиш мақсадида мурожаат қилиш; 👉 чет давлатда ҳисобварақ очиш ва уларга эга бўлиш, кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилиш; бундан чет давлатда таълим олиш, стажировка ўташ ва тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида очилган ҳисобварақлар мустасно; 👉 илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган фаолият билан шуғулланиш; 👉 хизмат вазифаларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ва совғалар олиш; 👉 ўзининг ваколатларини сиёсий партияларнинг, бошқа жамоат бирлашмаларининг ва улар органларининг манфаатларини кўзлаб амалга оширишга, хизмат мажбуриятларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳоллар мустасно; 👉 қонунчиликдан назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференция ва афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланиш 🔘 Шунингдек, мазкур қарор билан ички ишлар (ПҚ-3413), божхона (ПҚ-3665) ва миллий гвардия (ПҚ-5089) органларида хизматни ўташ тўғрисидаги ва фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартиби (ПҚ-4447) тўғрисидаги Низомларга ҳам юқоридаги ўхшаш ўзгартиришлар киритилмоқда. Белгиланган чекловларга риоя этмаганлик тегишли тартибда хизмат текшируви ўтказиш учун асос бўлиши белгилаб қўйилмоқда. 👉@bahodirahmedoff👈
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily