«Nazorat Uz» оммавий ахборот воситаси маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда
гумонланмоқда экан. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Уч кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тошкент шаҳридаги йирик овқатланиш тармоқларидаги таомлардан қурт-қумурсқалар чиққани акс этган видеоларни тайёрлаб, уларни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келган «Nazorat Uz» маъмурлари қўлга олинди. Ж.И. дегани раҳбарлик қилган дейилади хабарда. Улар тадбиркордан видеоларни тарқатмаслик учун пул талаб қилгани айтилмоқда.
ОАВ вакиллари Тошкент шаҳридаги йирик овқатланиш шохобчаларига кириб, улардан маҳсулот сотиб олган ва ичига инсон саломатлиги учун зарарли бўлган нарсаларни жойлаштириб, видеога олганмуш. Агар исботланса даҳшатку бу айбловлар. Овқатланиш компанияси раҳбариятига чиқиб, Telegram ва YouTubе каналларида эълон қилишини айтган.
Тошкент ИИББ ахборот хизмати хабарни тасдиқлабди. Бошқарманинг «
Газета.uz»га маълум қилишича, фуқаролар 1980 йилда туғилган Д.И., 1989 йилда туғилган О.М. ва 1987 йилда туғилган Ш. С.га нисбатан 2024 йил 18 декабрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Уларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилибди. Тергов давом этмоқда.
P. S.
Тергов ҳаракатлари ва суд жараёнлари процессуал тартиб-таомилга асосан ўтказилиши лозим. Айбсизлик презумпциясига асосан ҳали улар айбсиз. Агар юқоридаги ҳолатлар исботланса тўлақонли, журналистикадан товламачилик йўлида фойдаланишган бўлади ва албатта жазоланади. Журналистиками товламачиликми ажратиб олишга феноменал кейс. Журналистика дегани тўғри ва холис тарзда маълумот беришни тушунаман. Танқид ҳам асосли ва конструктив бўлиши лозим. Чалғитувчи сарлавҳалар ва ёлғон маълумотлар билан одамларни манипуляция қилиш этикага зид.
👉@bahodirahmedoff👈