Таклифлар учун @Ibroxim0874
Аллоҳнинг ҳақиқий ошиғи бир майхонага кирдими, ўша ер ҳам унга намозгоҳ бўлади. Аммо сархуш айни намозгоҳга кирдими, ўша ер унга майхона бўлади.💥
Ҳазрати Шамс Табрезий қуддиса сирруҳу
(Ишқнинг қирқ олтин қоидасидан 22-қоида)
Ромитаний ҳазратлари Ромитандан кейин Бовард (Абивард) га бориб жойлашган. У ерда ҳам халқни ҳидоятга бошлаш билан машғул бўлган. Қаерга бормасин, одамларга ислом динининг асосларини тушунтирган, Қуръон ва ҳадисларга қатъий амал қилишни кўрсатган, халқни турли сабаблар билан пайдо бўлган ботил эътиқодлардан асрашга ҳаракат қилган. Халқ унинг олдига келмаса, у халқнинг олдига борган, одамларни турли йўллар билан файзли суҳбат, мажлисларга жалб этган.
Али Ромитаний Бухородан 350 километрлар узокдаги Хоразмга бориб, у ерда муқим бўлиб қолади. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт» ва Бадриддин Сарҳиндийнинг «Ҳазарот ул-қудс» асарларида ёзилишича, Али Ромитаний Хо- размда яшаш учун ҳукмдордан ёзма рухсатнома олган.
Ромитаний муридлари билан бирга шаҳар дарвозасига етгани- да, унга кириб жойлашиш учун икки муридини шоҳнинг ҳузурига юборади. «Шоҳга бориб айтинглар. Эшигингизга бир факир тўқувчи келди, шаҳрингизга жойлашиш учун сиздан ижозат сўраяпти. Рухсат берсангиз, шаҳарга киради, йўқса, ортига қайтиб кетади. Агар ижозат берсангиз, буни тасдиқлаш учун фармон ёки ҳужжат талаб қиляпти», денглар», дея ижозат сўрайди.
Келганларнинг гапларини эшитган шоҳ юзлаб одамлар рухсатсиз кириб-чиқаётган бу шаҳарга кириш учун ижозат сўраётган тўкувчига муҳри босилган рухсатнома қоғозини юборади. Шоҳнинг рухсатини олган Ромитаний ҳазратлари шаҳарга кириб, кимсасиз маҳаллага жойлашишни афзал билади. Бу ерда иршод (сулук йўлига бошлаш) учун шу пайтга қадар учрамаган бир усулда одамлар билан муносабатта киришгани ривоят қилинади.
Ҳар тонг эрта уйғониб, мардикор бозорига боради. Юк келишини кутаётган ҳаммолларнинг қўлига кундалик даромадини тутказиб, уйига олиб келади. Кейин эса уларга: «Сизнинг ишингиз дарров таҳорат олиб, аср вақтига кадар бу ерда бизнинг сухбатимизда бўлишдир», дейди ва уларга ибодатни, покликни ўргата- ди. Шу тарика янги-янги мардикорлар бажонидил бирин-кетин устознинг диний ва тасаввуфий мавзулардаги суҳбатига қўшилади. Шу йўл билан Ҳазрат ҳақиқат илмларидан йирок бўлган ин- сонларни тарбия қила бошлайди. Аста-секин Хожаи Азизоннинг Хоразмнинг чекка қисмидаги уйи зиёратчилар билан тўлиб-тоша бошлайди. Хоразмда Ромитаний суҳбатлари ва эҳсонларини эшит- маган одам қолмайди.
Тез орада Хожа Алининг халқ муҳаббатини қозониб, хурма- ти ортиб бораётганидан хавотирга тушган кимсалар: «Бу кетишда шайх юртимизга шоҳ бўлади. Бутун шаҳар унинг ортидан эргашяпти. Халққа қилаётган эҳсонини қўя турайлик, муҳаббати кирмаган хонадон қолмади. Бу кетишда салтанатимиз бир тўқувчи томонидан барбод қилинади», дея ҳукмдорга шикоят қила- дилар. Шоҳ ҳам фитначиларнинг гапига ишониб, «Айтинглар, дарҳол шаҳарни тарк этсин», дея фармон бериб, лашкарини Али Ромитаний ҳазратларининг олдига юборади. Ромитаний ҳазратлари шоҳнинг шаҳарга киришга рухсатномасини чикариб: «Биз шахсан хукмдорнинг муҳри босилган ва шаҳарда яшашимизга изн берилган фармонга эгамиз. Агар ҳукмдор изнини ва муҳрини инкор килса, чиқиб кетишга розимиз»,- дейди.
Чопарлар шайхнинг айтганларини ҳукмдорга етказганида, у ўз хатосини тушунади. Шайхнинг улуғлигини сезиб, Ромитаний ҳузурига келади ва муридлари сафидан жой олади.
🥀🌸 “Мўмин одам қилган кичик гуноҳини ҳамиша катта деб билиши керак. 🥀🌸
Аллоҳнинг дўстлари ўзларининг энг кичик нуқсонларини ҳам тоғдек улкан кўрадилар ва чуқур умидсизликка тушиб, кўз ёшлари ва катта қайғу билан Аллоҳ таолодан мағфират сўраб истиғфор айтадилар."🍃〰🍃
Алоуддавла учун бир оз қизиқ бўлган иккинчи савол шундан иборат: «Эшитишимизча, сиз Хожаи Хизрдан тарбия кўрганмишсиз. Бу қандай бўлиши мумкин?» Ромитаний ҳазратлари бу саволга:
«Иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар учун Раҳмон уларга «Марям» сураси, 96-оятни далил келтириб жавоб берибди: (ер ва осмондагилар қалбига) бир муҳаббат солади» оятига ишора қилгувчи шу жавобни беради: «Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бандаларининг орасида шундай ошиқлари борки, Хизр улар- га ошиқдир». Яъни «Банда Аллоҳга ошиқ бўлса, Хизр у бандага ошиқ бўлади».
Алоуддавланинг охирги саволи жаҳрий зикрга алоқадор эди: «Эшитишимизча, жаҳрий зикр қилармишсиз. Буни қандай тушу- ниш мумкин?» Ниҳоятда заковатли инсон бўлган Али Ромитаний бу саволга суҳбатдошининг маърифатини белгилайдиган бир жавоб берди: «Биз ҳам эшитяпмизки, сиз хафий зикр қилармишсиз!»
Бу билан Али Ромитаний ҳазратлари айтмокчики: «Махфий зикр қилсангиз биз эшитмаслигимиз керак эди. Махфийликдан максад бировнинг эшитмаслиги ва билмаслигидир».
«Бандам мен ҳақимда қандай гумонда бўлса, мен ўшан- дайман... Ва мени зикр қилганда у билан биргаман. Бандам мени махфий зикр қилса (эсласа), мен ҳам уни махфий эслайман. Агар жамоат орасида (ошкора) зикр қилса, мен уни янада яхшироқ бир жамоат (фаришталар) ичида эслайман». Шу боис Али Ромитаний ҳазратлари жаҳрий зикрга машғул бўлгани билан, хафий зикрни ҳам унутиб қўймаган. Муридларини ҳар икки усул воситасида тарбиялаган. Асосан, жаҳрий зикр билан шуғуллансада, вазият тақозосига кўра, баъзан жаҳрий, баъзан эса яширин зикр қилган.
Шайх Ҳасан Булғорийнинг улуғ шогирдларидан Бадриддин Ҳамадоний ҳазрати Азизоннинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган киши эди. Хожаи Азизондан савол қилдиларки:
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар», - деб буюрилади. Шу оятдаги «кўп зикр қилинглар» амридан мақсад тил зикрими ё дил зикрими? Яъни, жаҳрий зикрми ёки махфий зикрми?». Жавоб шундай бўлган: «Мубтадий (зикрни энди бошлаётган)га кўра тил зикри, яъни жаҳрий зикр, мунтаҳий (зикр йўлининг охирида турган)га кўра қалб зикри, яъни махфий зикр- дир. Йўлнинг бошида турган мурид ҳар доим сабр қилади, қий- инчилик ва машаққат тортади. Йўлнинг охирига етиб қолган му- ридга келсак, зикр унинг қалбидан мустаҳкам жой олган бўлади. Энди унинг бутун вужуди, барча аъзолари, бўғимлари ва томирла- ри зикр қилади. Солик бу пайтда оятдаги «зикран касиро» (кўп зикр) билан қасд қилинган ҳақиқатни англайди. Бу ҳолга етишган соликнинг бир кунлик ибодати бошқаларнинг бир йиллик ибодатига тенг бўлади».
Зикр Аллоҳни эслатиш, эсга олиш ва ёд этишни англатади. Бу эслатиш қалб билан амалга ошади, фақат тил билан эмас. Бугунги кунда уч хил зикр мавжуд:
1. ТИЛ БИЛАН ҚИЛИНГАН ЗИКР
Зикрни тилда айтиш билан бажарилади, лекин қалб бу билан бирга Аллоҳни эсламайди. Фақат тилда айтиладиган зикр қалбни тозалашда жуда оз самара беради. Аммо ибодат учун савоб ҳосил бўлади. Бу ҳақда Қуръони Каримда шундай дейилади: