ХОЖА АЛИ РОМИТАНИЙ
(Қуддиса Сирруҳу)#Давоми
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Алоуддавла учун бир оз қизиқ бўлган иккинчи савол шундан иборат: «Эшитишимизча, сиз Хожаи Хизрдан тарбия кўрганмишсиз. Бу қандай бўлиши мумкин?» Ромитаний ҳазратлари бу саволга:
إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَنُ وُدًّا
«Иймон келтириб, солиҳ амал қилганлар учун Раҳмон уларга «Марям» сураси, 96-оятни далил келтириб жавоб берибди: (ер ва осмондагилар қалбига) бир муҳаббат солади» оятига ишора қилгувчи шу жавобни беради: «Ҳақ субҳонаҳу ва таоло бандаларининг орасида шундай ошиқлари борки, Хизр улар- га ошиқдир». Яъни «Банда Аллоҳга ошиқ бўлса, Хизр у бандага ошиқ бўлади».
Алоуддавланинг охирги саволи жаҳрий зикрга алоқадор эди: «Эшитишимизча, жаҳрий зикр қилармишсиз. Буни қандай тушу- ниш мумкин?» Ниҳоятда заковатли инсон бўлган Али Ромитаний бу саволга суҳбатдошининг маърифатини белгилайдиган бир жавоб берди: «Биз ҳам эшитяпмизки, сиз хафий зикр қилармишсиз!»
Бу билан Али Ромитаний ҳазратлари айтмокчики: «Махфий зикр қилсангиз биз эшитмаслигимиз керак эди. Махфийликдан максад бировнинг эшитмаслиги ва билмаслигидир».
Аллоҳ таоло бир ҳадиси қудсийда марҳамат қилади:
أَنَا عَنْدَ ظَنّ عَبْدِي بِي وَأَنَا مَعَهُ حِينَ يَذْكُرَنِي، فَإِنْ ذَكَرَنِي فِي نَفْسِهِ ذَكَرْتُهُ في نَفْسِي، وَإِنْ ذَكَرَنِي فِي مَلَإٍ ذَكَرْتُهُ فِي مَلَإٍ خَيْرٍ مِنْهُمْ
«Бандам мен ҳақимда қандай гумонда бўлса, мен ўшан- дайман... Ва мени зикр қилганда у билан биргаман. Бандам мени махфий зикр қилса (эсласа), мен ҳам уни махфий эслайман. Агар жамоат орасида (ошкора) зикр қилса, мен уни янада яхшироқ бир жамоат (фаришталар) ичида эслайман». Шу боис Али Ромитаний ҳазратлари жаҳрий зикрга машғул бўлгани билан, хафий зикрни ҳам унутиб қўймаган. Муридларини ҳар икки усул воситасида тарбиялаган. Асосан, жаҳрий зикр билан шуғуллансада, вазият тақозосига кўра, баъзан жаҳрий, баъзан эса яширин зикр қилган.
Шайх Ҳасан Булғорийнинг улуғ шогирдларидан Бадриддин Ҳамадоний ҳазрати Азизоннинг суҳбатларидан баҳраманд бўлган киши эди. Хожаи Азизондан савол қилдиларки:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللَّهَ ذِكْرًا كَثِيرًا
«Эй иймон келтирганлар, Аллоҳни кўп зикр қилинглар», - деб буюрилади. Шу оятдаги «кўп зикр қилинглар» амридан мақсад тил зикрими ё дил зикрими? Яъни, жаҳрий зикрми ёки махфий зикрми?». Жавоб шундай бўлган: «Мубтадий (зикрни энди
бошлаётган)га кўра тил зикри, яъни жаҳрий зикр, мунтаҳий (зикр йўлининг охирида турган)га кўра қалб зикри, яъни махфий зикр- дир. Йўлнинг бошида турган мурид ҳар доим сабр қилади, қий- инчилик ва машаққат тортади. Йўлнинг охирига етиб қолган му- ридга келсак, зикр унинг қалбидан мустаҳкам жой олган бўлади. Энди унинг бутун вужуди, барча аъзолари, бўғимлари ва томирла- ри зикр қилади. Солик бу пайтда оятдаги «зикран касиро» (кўп зикр) билан қасд қилинган ҳақиқатни англайди. Бу ҳолга етишган соликнинг бир кунлик ибодати бошқаларнинг бир йиллик ибодатига тенг бўлади».
Давоми Бор....
📚ЕТТИ ПИР КИТОБИДАН!
(Дунё муршидлари)
✍Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ.
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺https://t.center/tasavvuf02🕊