View in Telegram
🍃
«ИЛОҲИЙ ИШҚ»
🍃
НАСОЙИМ УЛ-МУҲАББАT (Улуг шайхлар ҳикматлари) بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم Кимнинг кўзига фақат ўз яхшиликлари кўринса, у одамлар нафратига мубтало бўлади, агар фақат ўз ёмонликлари кўринса, одамлар нафратидан эмин бўлади. Одамларнинг яхшироғи қалби соғлом ва мусулмонларга хай- рихоҳ бўлганидир. Маҳфуз ибн Муҳаммад (қаддасаллоху сирраху)
🌸
🌾
Тасаввуф хулқдир, инобат эмас. Ибн Атодан сўрадилар: «Тоатларнинг афзали қайсидир?» Айт- ди: «Ҳар доим Ҳақ таолони мулоҳаза қилмоқ». Адаб - дўст тутилган нарсалар (яхшиликлар) билан тўхташдир. Аллоҳга пинҳон ва ошкор адаб билан муомала қилсанг, ажамий бўлсанг «Бунинг маъноси нима?» деб сўрашганида, айтди: «Аллоҳга ҳам адабли ҳисобланасан». Абулаббос ибн Ато (қаддасаллоҳу рухаху)
🌸
🌾
Зикрнинг энг ози Ҳақдан ўзгасини унутиш, зикрнинг ниҳояси зокирнинг зикр ичида зикрдан ғойиб бўлишидир. Маъшуқига ғарқ бўлиш зокирни зикр мақомига қайтишдан қайтарса, у «фано фил фано» ҳолидадир. Абулаббос Динаварий (қаддасаллоҳу сирраху)
🌸
🌾
Сукут сақлаган ва сукутининг укубатидан қўрққан кишигина гапириши мумкин... Абу Тоҳир Абҳарий (қаддасаллоҳу руҳаху)
🌸
🌾
Тавҳид - хаёлингда Аллоҳдан ўзганинг ёди бўлмаслигидир. Аллоҳ сизлардан талаб қилган нарсасини ёдда тутинг! Абулаббос Сайёрий (қаддасаллоҳу сирраху)
🌸
🌾
Ҳақ хотири шуки, унга бошқа фикр мухолифлик қилмас. Форис ибн Исо Бағдодий (қаддасаллоҳу сирраху) "ТАСАВВУФ ВА НАҚШБАНДИЙЛИК" китобидан
✍🏻
Таржимон ва нашрга тайёрловчи Сайфиддин Сайфуллоҳ! ꧁✿
🌺
🌸
꧂
🌸
🌺
https://t.center/tasavvuf02
🕊
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start