ХОЖА АЛИ РОМИТАНИЙ
(Қуддиса Сирруҳу)#Давоми
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم
Ромитаний ҳазратлари Ромитандан кейин Бовард (Абивард) га бориб жойлашган. У ерда ҳам халқни ҳидоятга бошлаш билан машғул бўлган. Қаерга бормасин, одамларга ислом динининг асосларини тушунтирган, Қуръон ва ҳадисларга қатъий амал қилишни кўрсатган, халқни турли сабаблар билан пайдо бўлган ботил эътиқодлардан асрашга ҳаракат қилган. Халқ унинг олдига келмаса, у халқнинг олдига борган, одамларни турли йўллар билан файзли суҳбат, мажлисларга жалб этган.
Али Ромитаний Бухородан 350 километрлар узокдаги Хоразмга бориб, у ерда муқим бўлиб қолади. Фахриддин Али Сафийнинг «Рашаҳоту айн ул-ҳаёт» ва Бадриддин Сарҳиндийнинг «Ҳазарот ул-қудс» асарларида ёзилишича, Али Ромитаний Хо- размда яшаш учун ҳукмдордан ёзма рухсатнома олган.
Ромитаний муридлари билан бирга шаҳар дарвозасига етгани- да, унга кириб жойлашиш учун икки муридини шоҳнинг ҳузурига юборади. «Шоҳга бориб айтинглар. Эшигингизга бир факир тўқувчи келди, шаҳрингизга жойлашиш учун сиздан ижозат сўраяпти. Рухсат берсангиз, шаҳарга киради, йўқса, ортига қайтиб кетади. Агар ижозат берсангиз, буни тасдиқлаш учун фармон ёки ҳужжат талаб қиляпти», денглар», дея ижозат сўрайди.
Келганларнинг гапларини эшитган шоҳ юзлаб одамлар рухсатсиз кириб-чиқаётган бу шаҳарга кириш учун ижозат сўраётган тўкувчига муҳри босилган рухсатнома қоғозини юборади.
Шоҳнинг рухсатини олган Ромитаний ҳазратлари шаҳарга кириб, кимсасиз маҳаллага жойлашишни афзал билади. Бу ерда иршод (сулук йўлига бошлаш) учун шу пайтга қадар учрамаган бир усулда одамлар билан муносабатта киришгани ривоят қилинади.
Ҳар тонг эрта уйғониб, мардикор бозорига боради. Юк келишини кутаётган ҳаммолларнинг қўлига кундалик даромадини тутказиб, уйига олиб келади. Кейин эса уларга: «Сизнинг ишингиз дарров таҳорат олиб, аср вақтига кадар бу ерда бизнинг сухбатимизда бўлишдир», дейди ва уларга ибодатни, покликни ўргата- ди. Шу тарика янги-янги мардикорлар бажонидил бирин-кетин устознинг диний ва тасаввуфий мавзулардаги суҳбатига қўшилади. Шу йўл билан Ҳазрат ҳақиқат илмларидан йирок бўлган ин- сонларни тарбия қила бошлайди. Аста-секин Хожаи Азизоннинг Хоразмнинг чекка қисмидаги уйи зиёратчилар билан тўлиб-тоша бошлайди. Хоразмда Ромитаний суҳбатлари ва эҳсонларини эшит- маган одам қолмайди.
Тез орада Хожа Алининг халқ муҳаббатини қозониб, хурма- ти ортиб бораётганидан хавотирга тушган кимсалар: «Бу кетишда шайх юртимизга шоҳ бўлади. Бутун шаҳар унинг ортидан эргашяпти. Халққа қилаётган эҳсонини қўя турайлик, муҳаббати кирмаган хонадон қолмади. Бу кетишда салтанатимиз бир тўқувчи томонидан барбод қилинади», дея ҳукмдорга шикоят қила- дилар. Шоҳ ҳам фитначиларнинг гапига ишониб, «Айтинглар, дарҳол шаҳарни тарк этсин», дея фармон бериб, лашкарини Али Ромитаний ҳазратларининг олдига юборади. Ромитаний ҳазратлари шоҳнинг шаҳарга киришга рухсатномасини чикариб: «Биз шахсан хукмдорнинг муҳри босилган ва шаҳарда яшашимизга изн берилган фармонга эгамиз. Агар ҳукмдор изнини ва муҳрини инкор килса, чиқиб кетишга розимиз»,- дейди.
Чопарлар шайхнинг айтганларини ҳукмдорга етказганида, у ўз хатосини тушунади. Шайхнинг улуғлигини сезиб, Ромитаний ҳузурига келади ва муридлари сафидан жой олади.
Давоми Бор....
📚ЕТТИ ПИР КИТОБИДАН!
(Дунё муршидлари)
✍Устоз Сайфиддин Сайфуллоҳ.
꧁✿🌺🌸꧂🌸🌺https://t.center/tasavvuf02🕊